Матназар АБДУЛҲАКИМ
ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд
«Кўзларимнинг ёшларидасан,
Юлдузларнинг қошларидасан.
Тоғлар сенинг пойингда эмас,
Сен тоғларнинг бошларидасан».
* * *
«Мард йигитнинг бўлгани янглиғ
Жондан севган азиз бекаси,
Ҳар юлдузнинг, шубҳасиз, бўлар
Ушлаб тургувчи ўз эгаси.
Юлдуз сўнди. Тушди-кетди у.
Қолди ғамгин, нурли йўллари.
Фалакдаги қай чароғбоннинг
Чарчаб қолди экан қўллари?..»
* * *
«Сен кўз юмдинг. Тарк этдинг бизни.
Кетдинг-қолдинг сўрамай-нетмай.
Турибман мен ёлғиз. Бош эгиб.
Қутлуғ қабринг қошидан кетмай.
Ёш тўлдирар фотиҳа учун
Очилган азадор қўлимни…
Дийдор учун энди сенимас,
Мен кутмоғим керак ўлимни…»
* * *
«Ўтганларни хотирлайверсанг
Хаёлингга келмайди нелар.
Дунё элак… одамларни у
Бир лаҳза ҳам тинмасдан элар.
У тинимсиз чайқалиб турар,
Чайқалиши азоб-зулмдир.
Бу элакнинг устида ҳаёт,
Бу элакнинг ости — ўлимдир.
Бу элакнинг устини кўринг,
Кўрингизлар сиз тагларини…
Унларни қор каби ёғдирар,
Қолдиради кепакларини…»
(давоми бор)