Ҳозирдан енгилсак, курашмасак, ҳақимизни талаб қилмасак қуллигимизча қолаверамиз

Ҳозирдан енгилсак, курашмасак, ҳақимизни талаб қилмасак қуллигимизча қолаверамиз
17 views
03 July 2018 - 11:24

Ўтган ҳафта Аҳмаджон Раҳимов селекторда президент соқолли йигитларни чиқармасликни телевиденя раҳбарига буюрганини хабар берган эди.

Шу хабар ортидан “Маънавият ва Маърифат“ телаканалидан диний кўрсатувлар йўқолди. Мана, иккинчи ҳафтаки бирорта диний кўрсатув телеканал дастурларида йўқ.

Нафақат диний кўрсатувлар, балки, машшоқларга ҳам бу хабар етиб келганга ўхшайди. Алишер Узоқов яқин ярим йил ичида эфирга соқол билан чиқаётган эди. Бугун мана бу аҳвол.

Машшоқ ва яллачиларни вазиятга қараб ўзгариши одатий ҳол. Соқолни олиб ташлаш улар учун эҳтимол бирор нарсани билдирмас. Аммо мусулмон одам учун бу суннат. Аллоҳни динига доир ҳар қандай нарсани маҳкам ушлашлик керак. Азон, ҳижоб, соқол каби нарсалар диннинг шиорларидир.

Нима бўлган тақдирда ҳам ҳақ ва ҳуқуқимиз учун курашишимиз керак. Инсон танасидаги тук билан бировнинг нима иши бор? Қонун доирасида ўз ҳуқуқимиз учун курашайлик ва таслим бўлмайлик.

Синовларга туриб берсак, кўзланган мақсадга эришамиз. Ҳозирдан енгилсак, курашмасак, ҳақимизни талаб қилмасак қуллигимизча қолаверамиз. Фақат қулларгина марҳамат кўрсатилишини кутишади. Чунки уларда ҳақ ва ҳуқуқ бўлмайди.

Саййид Ислом

facebook.com