Муддатдан сўнг

Муддатдан сўнг
77 views
11 July 2018 - 6:00

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

 

МУДДАТДАН СЎНГ

Унинг оғзи
Бир йил муддат билан тикилган эди.
Роппа-роса бир йилдан кейин
Суғуриб олишди
Унинг оғзидаги ипларни.

Ингради,
Қора терга тушди
Битиб қолган оғиз очилар экан.

Шунда у тушунди ўз сўзларининг
Бу даҳшатли ипга нисбатан
Нақадар оғриқсиз суғурилишини.

1979

(203)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (127-саҳифа.)

(давоми бор)