Ҳирс қўйма ҳеч йиғган молингга

Ҳирс қўйма ҳеч йиғган молингга
15 views
15 July 2018 - 6:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

 

«Мол жамғаргил ёғдайга қараб,
Дунё ғамла қараб ҳолингга.
Лекин, нима бўлганида ҳам,
Ҳирс қўйма ҳеч йиғган молингга.
Англамасанг айтганларимни,
Жонзотлардан олабер нусха.
Бир кунлик ем тўплайди арслон,
Бир йиллик ем ғамлар қумурсқа».

* * *

«Жоним, сени жондан севаман,
Бўлсанг ҳамки гарчи муваққат.
Ёд-хаёлим, фикрим ва зикрим
Кеча-кундуз сен билан фақат.
Чексиз гарчи ишқимиз… гарчи
Меҳримизнинг поёни йўқдек…
Лекин бир лаҳзадир васлимиз,
Бамисоли ёй билан ўқдек…»

* * *

«Шаробсиз кун кун эмас сира,
Май бўлмаса, бурро ҳаёт жим.
Сенинг гапинг мутлақо ўтрик,
Эй бераҳм фалакиётчи.
Коинот тор, фалак чекланган,
Поёнсиз жой —шиша ичидир.
Соат эмас, бўшаган қадаҳ, —
Вақтнинг аниқ кўрсаткичидир.
Ойлар умр узайтирмайди,
Йиллар илигингни сўради.
Умр кўрмас инсон фалон йил,
Фалон шиша умр кўради».

* * *

«Қўй, йиғлама. Ғам-алам, кулфат
Сен йиғлаган ҳамон кулади.

Бардошли бўл — метин, мустаҳкам
Йўқса замин-замон кулади.

Шовуллаган гужум бўлсанг ҳам
Устингдан бир сомон кулади.

Сен тарафга қиё боқмас бахт,
Боқиб нокас томон кулади.

Кошкийди бир шунчаки кулса,
Кулганда ҳам ёмон кулади».

(давоми бор)