Ўзбекистон: Мирзиёев кадрлар сиёсатининг “пойдевори қийшиқ”

Ўзбекистон: Мирзиёев кадрлар сиёсатининг “пойдевори қийшиқ”
37 views
14 July 2018 - 8:49

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, шу ҳафта бошида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан четлатилган Туробжон Жўраев ҳибсга олинган. Бош прокуратурага кўра, собиқ ҳоким мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, пора олиш ва таъмагирликда айбланмоқда.

“Ўзбекистон24” канали тарқатган хабарда Жўраев “ўз манфаатлари учун бутун бошли вертикал порахўрлик тизимини яратиб, пул-маблағларни ўзлаштиргани” айтилади.

Муқаддам Сурхондарë ва Қашқадарë вилоятларига ҳокимлик қилган Жўраев 2013 йилда коррупция айбловлари билан лавозимдан бўшатилганди.

52 ёшли Туробжон Жўраев Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга қайтарган 10 нафар юқори мартабали мулозимдан бири.

Айни пайтда у Мирзиёев даврида порахўрликда айбланиб, қўлига кишан солинган илк вилоят ҳокимидир.

Мирзиёев вилоят ҳокимларини куч тизимлари, хусусан, собиқ МХХ-ДХХнинг назорати ёки асоссиз аралашувларидан озод қилган, “ҳокимлар вилоятга эгалик қилиши керак”лигини айтган.

2017 йилда Президент ҳокимлар сайловини йўлга қўйишга ваъда берган, аммо ҳозиргача унинг баёнотини бирон-бир қонунчилик ташаббуси таъқиб этмаган.

Ҳозирча Мирзиёев ижро ҳокимиятида асосан, Каримов давридаги одамларга таянаётгани ва кадрлар ротацияси билан чекланаётганини кўриш мумкин.

Туробжон Жўраевнинг ҳибсга олиниши Мирзиёевнинг кадрлар сиёсати борасида қатор саволларни пайдо қилган.

Хўш, бу сиёсат муваффақиятсизликка учрамоқдами?

Би-би-си Ўзбекистон президентининг собиқ матбуот котиби, журналист Шароф Убайдуллаев билан суҳбатлашди.

"Ҳоким деса кўз олдимизга порахўр келади"

"Ҳоким деса кўз олдимизга порахўр келади"Шу ҳафта бошида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан четлатилган Туробжон Жўраев ҳибсга олинган.Бош прокуратурага кўра, собиқ ҳоким мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, пора олиш ва таъмагирликда айбланмоқда."Ўзбекистон24" канали тарқатган хабарда Жўраев "ўз манфаатлари учун бутун бошли вертикал порахўрлик тизимини яратиб, пул-маблағларни ўзлаштиргани" айтилади.Муқаддам Сурхондарë ва Қашқадарë вилоятларига ҳокимлик қилган Жўраев 2013 йилда коррупция айбловлари билан лавозимдан бўшатилганди.52 ёшли Туробжон Жўраев Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга қайтарган 10 нафар юқори мартабали мулозимдан бири.Айни пайтда у Мирзиёев даврида порахўрликда айбланиб, қўлига кишан солинган илк вилоят ҳокимидир.Мирзиёев вилоят ҳокимларини куч тизимлари, хусусан, собиқ МХХ-ДХХнинг назорати ёки асоссиз аралашувларидан озод қилган, "ҳокимлар вилоятга эгалик қилиши керак"лигини айтган.2017 йилда Президент ҳокимлар сайловини йўлга қўйишга ваъда берган, аммо ҳозиргача унинг баёнотини бирон-бир қонунчилик ташаббуси таъқиб этмаган.Ҳозирча Мирзиёв ижро ҳокимиятида асосан, Каримов давридаги одамларга таянаётгани ва кадрлар ротацияси билан чекланаётганини кўриш мумкин.Туробжон Жўраевнинг ҳибсга олиниши Мирзиёевнинг кадрлар сиёсати борасида қатор саволларни пайдо қилган.Хўш, бу сиёсат муваффақиятсизликка учрамоқдами?Би-би-си Ўзбекистон президентининг собиқ матбуот котиби, журналист Шароф Убайдуллаев билан суҳбатлашди.

BBC Uzbek paylaştı: 13 Temmuz 2018 Cuma

ЎХҲ хабарлар бўлими