Эртага Муҳаммад Бекжон Америка сафарига чиқади

Эртага Муҳаммад Бекжон Америка сафарига чиқади
33 views
14 July 2018 - 17:03

Эртага, 2018 йилнинг 15 июл куни собиқ сиёсий маҳкум, журналист Муҳаммад Бекжон бош оффиси Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг (Committee to Protect Journalists) таклифи билан АҚШга жўнаб кетади.

Муҳаммад Бекжон аввало АҚШнинг Нью-Йорк штатида CPJ ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан учрашади. У ердан сўнг Вашингтон шаҳрига ташриф буюриб, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари, ҳамда АҚШнинг нуфузли кишилари ва таниқли журналистлари билан учрашиши режалаштирилган.

Режалаштирилган учрашувлардан сўнг Муҳаммад Бекжон Вашингтон штатида истиқомат қилаётган қариндошлари олдига жўнаб кетади.

Бугун Муҳаммад Бекжон Америка сафаридан олдин Бобомурод Абдулла ва бошқа дўстларилари билан учрашган.

ЎХҲ хабарлар бўлими