Подполковникнинг қамалиши МХХ сирларини фош қилмоқда

Подполковникнинг қамалиши МХХ сирларини фош қилмоқда
174 views
17 July 2018 - 13:27

Афғонистондан ўтган 405 килограм наркотикни сақлашда айбланиб, 2016 йили 20 йилга қамалган, 42 ёшли Миллий хавфсизлик хизмати подполковниги Бахром Сувоновнинг яқинлари уни аслида МХХ ичидаги гурух жиноятларини яшириш учун қамоққа ташлашганини айтишмоқда.

Ўғлининг қамалишига олиб келган 2016 йилнинг бахоридаги воқеани унинг отаси Хурсанд Сувонов шундай талқин қилади;

«Ғуломовчилар асли катта бир гуруҳ. Улар қотиллик, Афғонистондан наркотик, қурол олиб ўтиш билан шуғулланишган. Бу сирларни ўғлим билган»

2016 йилнинг апрелида унинг ўғли Афғонистон чегарасидан Ўзбекистонга олиб ўтиш учун чегарадаги тўқайзорга кўмиб қўйилган катта партиядаги, салкам ярим тонна гиёҳванд моддани топади.

Уни йўқ қилиш учун хужжат расмийлаштиради. Бироқ Хурсанд Сувоновнинг ўғлидан иқтибос келтиришича, ўғлининг хамкасблари наркотик моддаларни келаси 2017 йилга кадар сақлашни лозим куришган.

Кейинчалик жиноятни ўзларидан соқит қилиш ва Бахромнинг бўйнига илиш учун уни қамаб, оғир қийноқларга солишган.

“Президентинг хеч нарса қилолмайди. Бунинг бошида Нодир Тўрақулов турибди. дейишган ўғлимга”. дейди Бахромнинг онаси ўз ўғлидан иқтибос келтириб.

Бахромнинг яқинларига кўра, хавфсизлик хизмати ходимлари уларнинг уғлини қамалганини бир ой давомида яширишган. Уларга углинг командировкага кетган деб айтишган.

”Хукмда катта харфлар билан ёзиб қуйибди 13 июнда қамоққа олинди деб, лекин у 19 майда қамоққа олинган” дейди Хурсанд Сувонов.

Унинг иддаосига кўра, уларнинг ўғлини яширишга бўлган харакати уни ўлдириб йўқ қилиш бўлганини англатади.

Манба: Eltuz.com