Қарши

Қарши
82 views
19 July 2018 - 6:00

МАХДУМҚУЛИ

 

ҚАРШИ

Оғиз очдим, кўз юмдим,
Қўл сундим, тўсга қарши,
Тўс устинда қаландар,
Қонун, ясоққа қарши.

Соқий турди, сас берди,
Ким кеч қолди, ким етди,
Қаландар қадаҳ тутди,
Тушдим, ҳавасга қарши.

Мен бекамол ул ерда,
Ишқ ичра таним дардда,
Гул юзда гулгун парда,
Тутди, палосга қарши.

Хабари бор жаҳондан,
Айрилмиш, хонимондан,
Ошиқлар кечар, жондан,
Гулгун косага қарши.

Бу дунё бир саройдир,
Келган кечиб борадир,
Махдумқули, “ҳарой” (омон) дер,
Хизир, Илёсга қарши.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди