Муҳтарам президент, Тошкент шаҳар ИИБ ходими милициями ёки мафия?

Муҳтарам президент, Тошкент шаҳар ИИБ ходими милициями ёки мафия?
37 views
19 July 2018 - 10:42

МУҲТАРАМ ПРЕЗИДЕНТ, ТОШКЕНТ ШАҲАР ИИБ ХОДИМИ МИЛИЦИЯМИ ЁКИ МАФИЯ?!

Муҳтарам Шавкат Миромонович, мен ҳозир сизни ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ ва чуқуррооқ тушунмоқдаман.
Нега?

Негаки, сиз мамлакатимиз аҳолисини, ватандошларимизни бой ва тўкин яшашлари учун, ишчи ўринлари яратиш мақсадида она диёримизга чет эл сармоясини киритишга бор кучингизни сарфламоқдасиз.

МУҲТАРАМ ПРЕЗИДЕНТ, ТОШКЕНТ ШАҲАР ИИБ ХОДИМИ МИЛИЦИЯМИ ЁКИ МАФИЯ?!Муҳтарам Шавкат Миромонович, мен ҳозир сизни ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ ва чуқуррооқ тушунмоқдаман.Нега?Негаки, сиз мамлакатимиз аҳолисини, ватандошларимизни бой ва тўкин яшашлари учун, ишчи ўринлари яратиш мақсадида она диёримизга чет эл сармоясини киритишга бор кучингизни сарфламоқдасиз.Ҳорижлик сармоядорларни Ўзбекистон ҳам имкониятлар мамлакати эканлигига ишонтиришни истайсиз. Биз ҳам.Бироқ, бир дунё ҳоҳиш бўлишига қарамасдан, натижа ниҳоятда паст кўрсатгичда. Ҳорижлик сармоядорларда ҳамон ҳадик ва иккиланиш бор.Нега?Нега бўларди?!Ўзбекистондаги қонун идоралари, милиция, прокуратура деганлари эндигина ўзини тиклаб олган тадбиркорнинг бизнесига эга чиқиш мақсадида истаган вақтида уюштириш йўли билан чўнтагига гиёҳванд модда солиб қўйиб, қамоққа тиқиб юборса, мамлакатимизда тадбиркор мулкининг, келажагининг кафолати бўлмаса, ҳар икки қадамда ишбилармон киши коррупциянинг қурбони бўлиб турса ва яна бу ҳақдаги мудҳиш хабарлар интернет оламини ларзага солса, қани, айтингчи, бунингдек шароитда қай бир калласи бор сармоядор мамлакатимизга ўз сармоясини тикади? Келадигани ҳам қўрқиб қочади-да!Бухоролик ака-ука тадбиркорлар – Ибодовларнинг аянчли тақдирини кўз олдингизга келтиринг!Тўғри, бугун Ибодовларнинг бизнесига кўз олайтирган МХХ ходимлари жазога тортилмоқда.Аммо минг афсуски, ҳамон айрим қонун идоралари амалдорлари бундан тегишли хулоса чиқариб олганлари йўқ.Милиция ва прокуратуранинг айрим амалдорлари ҳамон тадбиркорларни тунаш ва талашда давом этишмоқда! Мана сизга яна битта ёрқин исботи! Тошкентдаги йирик тадбиркорлардан бири, 1500 ишчи ўрни яратган Жаҳонгир Умаровнинг ҳолига бугун маймунлар йиғлаомқда!Унинг молига кўз тиккан қонун идоралари амалдорлари айни дамда жонига ҳам қасд қилишган!Натижада уюштириш йўли билан хизмат хонасига наркотика ташлаб қўйиб, қамоққа олинган Жаҳонгир Умаровга ИИБ катта тезкор ходими Фатхиддин Умаровнингг ўз хизмта хонасида “Оғриқни қолдирувчи укол” қилдиб қўйганини қандай тушуниш мумкин? Фатхиддиннинг бунингдек “беминнат хизмати” – “ҳамширалиги”дан 6 ой ўтиб, куни кеча суд жараёнида юраги инфаркт олиб, суд залидан касалхолнага олиб кетилган ва юрак жарроҳлигини бошидан кечриган шўрлик Жаҳонгирда “Вирусли гипатит С” борлиги аниқланди. Бу нима дегани? Тадбиркорнинг ҳаёти тугади! Нуқта қўйиб қўйилди дегани эмасми?Тадбиркор қонида “Гипатит –С” пайдо бўлиб қолиши ИИБ ходими Фатхиддин Нуриддиновнинг ана шунингдек “меҳрибончилиги”нинг, "ҳамширалиги"нинг самарасидир эҳтимол, ким билсин? Эй, халойиқ, 2018 йилнинг 17 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман суди биносида судья Зафар Бобоновнинг раислигида тадбиркор Жаҳонгир Умаровга оид суд ишида иштирок этарканман, судьяга тақдим этилган аудиоёзув намойиш этилди. Мазкур аудиоёзувни эшитарканман, “Камларни, қандай одамларнинг орасида яшаяпман?!” деган ваҳимадан лабларимга учуқ тошиб кетди.Ва бунингдек қабихлик хусусида ҳамма хабар топиши керак деган тўхтамга келдим. Шу сабаб ИИБ ходимининг суҳбати ёзилган тасмани ҳамманинг ҳукмига ҳавола қилишни лозим топдим.Аудиони ҳукмингизга ҳавола қилишдан олдин, воқеа тафсилотларига икки оғиз тўхталаман: Тенгдошим, тошкентлик йирик тадбиркор, ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Интеграл Инвест» масъулияти чекланган жамият раиси Жаҳонгир Умаров 2018 йилнинг 22 январ куни ўз офисида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси тезкор гуруҳга бошчилик қилган тезкор ходим Азим Маҳмудов бошчилигида “Наркотик модда истеъмол қилиш”да гумонланиб қўлга олинади. Тезкор ходим Азим Маҳмудовнинг судда берган ўз гуовҳлик кўрсатмасида мана шундай гувоҳлик беради: “Бизга Жаҳонгир Умаров наркотик модда истеъмол қилади деган махфий маълумот келиб тушди. Биз 2-3 кун давомида “объектни синчковлик билан ургандик ва учинчи куни Умаровнинг офисида тезкор тадбир ўтказиб, Жаҳонгир Умиаровни қўлга олдик. Хонасига кирганимизда Умаровнинг хизмат хонасидаги стол устида 2 та чашкада чой, ва битта чойнак турарди.Биз чашкадаги чой “мутний” бўлганлиги сабабли, шубҳаланиб, экспертизага тақдим этиш учун бакалажкаларга солдик” дейди тезкор ходим.Адвокатлар тезкор ходим Азим Маҳмудовни саволларга кўмиб ташлайди:- Умаровнинг хизмат хонасида яна кимлар бор эди?Жавоб: Яна бита кексароқ тўладан клеган одам бор эди.- Нечта чашкада чой бор эди?- Иккита чашкада.- Чашкадаги чойларни экспертиза учун олдингизларми?- Ҳа олдик. 2 та чашкадаги чойга наркотик модда қўшилганлиги аниқланди.- Жаҳонгир Умаров ва унинг хонасидаги меҳмонидан қон, сийдик анализларини, оғиз сўлакларидан наъмуна олдингизми?- Йўқ.- Чашкадан бармоқ излари олдингизларми?- Йўқ.- Чашкага чой чойнакдан қуйлиган, чойнакдаги чойни ҳам олдингизларми?- Йўқ.- Нега гиёҳванд модда истеъмол қилишда гуомнланган Умаров ва унинг хонадаги шеригидан қон ва сийдик намуналарини, оғзидан сўлак наъмуналарини олмадингизлар?- Билмайман, бу менинг ишим эмас, бу экспертнинг иши. Буни экспертдан сўрайсиз.- -Тадбирга экспертлар билан бирга чиққанмидингизлар?- Йўқ.- Тезкор тадбирда видеосёмка қилдингизларми?- Йўқ.- Нега?- Шошилиб қолдик…Мана шу ҳолатнинг ўзиёқ мазкур тадбирдан “буюртма”нинг “қўланса ҳиди” келаётганини англатади назаримизда…. Жаҳонгир Умаровни Тошкнет шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг хибисхонасига киргизиб олишгач, қилмаган жиноятларни бўйнига олиши учун истаганларича қийнашади, азоб беришади. Ҳатто Тошкент шаҳар 1-сонли касалхонанинг кўрик хулосалари-ю суд тиббий экспертиза хулосалари ҳам Умаровга қийноқ қўлланилгангилини тасдиқламоқда. “Мен 15 йилдан буён номоз ўқийман. Аммо улар мени “наркотика истеъмол қиламан” дея қилмаган айбни бўйнимга олишим учун роса қийнашди, 2 нафар ўғлимнинг ҳаётига таҳдид қилиш билан қўрқитишди. Охири улар нима дейишса, кўнишга мажбур бўлгандим. Менинг биттагина айбим бор: тадбиркорлигим, сармоядорлигим. Милиция ходимлари эса кимнингдир “заказ”ини бажаришди. Менинг офисимга босқинчилик қилиб кириб, чашкадаги чойларга ўзлари наркотика қўшиб қўйиб, мени узоқ муддатга қаматиб юбориб безнисимни тортиб олишга уринишмоқда. Қўлимда бунга исбот бор. Мен судьга ушбу далилий ашъёни тақдим этаман. Менинг жияним, қўлимда ишлайдиган Абдурашид Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув бошқармаси ходими Фатхиддин Нуриддинов билан ўзоро суҳбат чоғида, катта тезкор вакил бўлмиш Фатхиддин менинг офисимдаги 2 та чашкадаги чойга ўзи наркотик модда қўшиб қўйганини ўз оғзи билан тан олган” дея судьяга аудио ёзув тақдим этди.Хўш, Фатхиддин Нуриддинов кам эди?Фатхиддин Нуриддинов Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси Ўта махфий ишлар бўйича катта тезкор вакил эди.Сиз иловадаги аудиосуҳбатни тингласангиз, Фатхиддин Нуриддинов “… Менга… тепангда турган кўзойнакларингни у ёққа қўйиб туравер, шу одамни тиқиб берсанг, ҳар бир ўтирган ойи учун сенга нақд 10 минг кўкидан бериб тураман деб ваъда қилишган эди” дея “лақиллаб” қўйганлигига ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз….Муҳтарам президент, милиция мафиядан ҳам ўзиб кетибди-ку?!Бу ёғи кўп серияли телесериал бўлиб кетибди-ку! Марҳамат, мазкур аудиони ҳукмингизга ҳавола қиламиз, тингланг:Аудиоёзувнинг асл ҳолатини, руҳини сақлаб қолиш мақсадида уятли ва сўкинишли сўзлар монтаж қилинмади. Зеро бунингдек беҳаё сўзларни монтаж қилиб ташлаш ИИБ ходимининг тубан қиёфасини ҳаспўшлаш бўлиб қоларди…. Шу сабаб ҳақоратли ва уят сўзлар учун олдиндан кечирим сўрайман.

Малохат Эшанкулова paylaştı: 18 Temmuz 2018 Çarşamba

Ҳорижлик сармоядорларни Ўзбекистон ҳам имкониятлар мамлакати эканлигига ишонтиришни истайсиз. Биз ҳам.

Бироқ, бир дунё ҳоҳиш бўлишига қарамасдан, натижа ниҳоятда паст кўрсатгичда. Ҳорижлик сармоядорларда ҳамон ҳадик ва иккиланиш бор.
Нега?

Нега бўларди?!

Ўзбекистондаги қонун идоралари, милиция, прокуратура деганлари эндигина ўзини тиклаб олган тадбиркорнинг бизнесига эга чиқиш мақсадида истаган вақтида уюштириш йўли билан чўнтагига гиёҳванд модда солиб қўйиб, қамоққа тиқиб юборса, мамлакатимизда тадбиркор мулкининг, келажагининг кафолати бўлмаса, ҳар икки қадамда ишбилармон киши коррупциянинг қурбони бўлиб турса ва яна бу ҳақдаги мудҳиш хабарлар интернет оламини ларзага солса, қани, айтингчи, бунингдек шароитда қай бир калласи бор сармоядор мамлакатимизга ўз сармоясини тикади? Келадигани ҳам қўрқиб қочади-да!

Бухоролик ака-ука тадбиркорлар – Ибодовларнинг аянчли тақдирини кўз олдингизга келтиринг!

Тўғри, бугун Ибодовларнинг бизнесига кўз олайтирган МХХ ходимлари жазога тортилмоқда.

Аммо минг афсуски, ҳамон айрим қонун идоралари амалдорлари бундан тегишли хулоса чиқариб олганлари йўқ.

Милиция ва прокуратуранинг айрим амалдорлари ҳамон тадбиркорларни тунаш ва талашда давом этишмоқда!

Мана сизга яна битта ёрқин исботи!

Тошкентдаги йирик тадбиркорлардан бири, 1500 ишчи ўрни яратган Жаҳонгир Умаровнинг ҳолига бугун маймунлар йиғлаомқда!

Унинг молига кўз тиккан қонун идоралари амалдорлари айни дамда жонига ҳам қасд қилишган!

Натижада уюштириш йўли билан хизмат хонасига наркотика ташлаб қўйиб, қамоққа олинган Жаҳонгир Умаровга ИИБ катта тезкор ходими Фатхиддин Умаровнингг ўз хизмта хонасида “Оғриқни қолдирувчи укол” қилдиб қўйганини қандай тушуниш мумкин? Фатхиддиннинг бунингдек “беминнат хизмати” – “ҳамширалиги”дан 6 ой ўтиб, куни кеча суд жараёнида юраги инфаркт олиб, суд залидан касалхолнага олиб кетилган ва юрак жарроҳлигини бошидан кечриган шўрлик Жаҳонгирда “Вирусли гипатит С” борлиги аниқланди. Бу нима дегани? Тадбиркорнинг ҳаёти тугади! Нуқта қўйиб қўйилди дегани эмасми?

Тадбиркор қонида “Гипатит –С” пайдо бўлиб қолиши ИИБ ходими Фатхиддин Нуриддиновнинг ана шунингдек “меҳрибончилиги”нинг, “ҳамширалиги”нинг самарасидир эҳтимол, ким билсин?

Эй, халойиқ, 2018 йилнинг 17 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман суди биносида судья Зафар Бобоновнинг раислигида тадбиркор Жаҳонгир Умаровга оид суд ишида иштирок этарканман, судьяга тақдим этилган аудиоёзув намойиш этилди. Мазкур аудиоёзувни эшитарканман, “Камларни, қандай одамларнинг орасида яшаяпман?!” деган ваҳимадан лабларимга учуқ тошиб кетди.

Ва бунингдек қабихлик хусусида ҳамма хабар топиши керак деган тўхтамга келдим. Шу сабаб ИИБ ходимининг суҳбати ёзилган тасмани ҳамманинг ҳукмига ҳавола қилишни лозим топдим.

Аудиони ҳукмингизга ҳавола қилишдан олдин, воқеа тафсилотларига икки оғиз тўхталаман:

Тенгдошим, тошкентлик йирик тадбиркор, ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Интеграл Инвест» масъулияти чекланган жамият раиси Жаҳонгир Умаров 2018 йилнинг 22 январ куни ўз офисида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси тезкор гуруҳга бошчилик қилган тезкор ходим Азим Маҳмудов бошчилигида “Наркотик модда истеъмол қилиш”да гумонланиб қўлга олинади. Тезкор ходим Азим Маҳмудовнинг судда берган ўз гуовҳлик кўрсатмасида мана шундай гувоҳлик беради: “Бизга Жаҳонгир Умаров наркотик модда истеъмол қилади деган махфий маълумот келиб тушди. Биз 2-3 кун давомида “объектни синчковлик билан ургандик ва учинчи куни Умаровнинг офисида тезкор тадбир ўтказиб, Жаҳонгир Умиаровни қўлга олдик. Хонасига кирганимизда Умаровнинг хизмат хонасидаги стол устида 2 та чашкада чой, ва битта чойнак турарди.Биз чашкадаги чой “мутний” бўлганлиги сабабли, шубҳаланиб, экспертизага тақдим этиш учун бакалажкаларга солдик” дейди тезкор ходим.

Адвокатлар тезкор ходим Азим Маҳмудовни саволларга кўмиб ташлайди:

– Умаровнинг хизмат хонасида яна кимлар бор эди?
Жавоб: Яна бита кексароқ тўладан клеган одам бор эди.
– Нечта чашкада чой бор эди?
– Иккита чашкада.
– Чашкадаги чойларни экспертиза учун олдингизларми?
– Ҳа олдик. 2 та чашкадаги чойга наркотик модда қўшилганлиги аниқланди.
– Жаҳонгир Умаров ва унинг хонасидаги меҳмонидан қон, сийдик анализларини, оғиз сўлакларидан наъмуна олдингизми?
– Йўқ.
– Чашкадан бармоқ излари олдингизларми?
– Йўқ.
– Чашкага чой чойнакдан қуйлиган, чойнакдаги чойни ҳам олдингизларми?
– Йўқ.
– Нега гиёҳванд модда истеъмол қилишда гуомнланган Умаров ва унинг хонадаги шеригидан қон ва сийдик намуналарини, оғзидан сўлак наъмуналарини олмадингизлар?
– Билмайман, бу менинг ишим эмас, бу экспертнинг иши. Буни экспертдан сўрайсиз.
– -Тадбирга экспертлар билан бирга чиққанмидингизлар?
– Йўқ.
– Тезкор тадбирда видеосёмка қилдингизларми?
– Йўқ.
– Нега?
– Шошилиб қолдик…

Мана шу ҳолатнинг ўзиёқ мазкур тадбирдан “буюртма”нинг “қўланса ҳиди” келаётганини англатади назаримизда….

Жаҳонгир Умаровни Тошкнет шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг хибисхонасига киргизиб олишгач, қилмаган жиноятларни бўйнига олиши учун истаганларича қийнашади, азоб беришади. Ҳатто Тошкент шаҳар 1-сонли касалхонанинг кўрик хулосалари-ю суд тиббий экспертиза хулосалари ҳам Умаровга қийноқ қўлланилгангилини тасдиқламоқда.

“Мен 15 йилдан буён номоз ўқийман. Аммо улар мени “наркотика истеъмол қиламан” дея қилмаган айбни бўйнимга олишим учун роса қийнашди, 2 нафар ўғлимнинг ҳаётига таҳдид қилиш билан қўрқитишди. Охири улар нима дейишса, кўнишга мажбур бўлгандим. Менинг биттагина айбим бор: тадбиркорлигим, сармоядорлигим. Милиция ходимлари эса кимнингдир “заказ”ини бажаришди. Менинг офисимга босқинчилик қилиб кириб, чашкадаги чойларга ўзлари наркотика қўшиб қўйиб, мени узоқ муддатга қаматиб юбориб безнисимни тортиб олишга уринишмоқда. Қўлимда бунга исбот бор. Мен судьга ушбу далилий ашъёни тақдим этаман. Менинг жияним, қўлимда ишлайдиган Абдурашид Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув бошқармаси ходими Фатхиддин Нуриддинов билан ўзоро суҳбат чоғида, катта тезкор вакил бўлмиш Фатхиддин менинг офисимдаги 2 та чашкадаги чойга ўзи наркотик модда қўшиб қўйганини ўз оғзи билан тан олган” дея судьяга аудио ёзув тақдим этди.

Хўш, Фатхиддин Нуриддинов кам эди?

Фатхиддин Нуриддинов Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси Ўта махфий ишлар бўйича катта тезкор вакил эди.

Сиз иловадаги аудиосуҳбатни тингласангиз, Фатхиддин Нуриддинов “… Менга… тепангда турган кўзойнакларингни у ёққа қўйиб туравер, шу одамни тиқиб берсанг, ҳар бир ўтирган ойи учун сенга нақд 10 минг кўкидан бериб тураман деб ваъда қилишган эди” дея “лақиллаб” қўйганлигига ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз….

Муҳтарам президент, милиция мафиядан ҳам ўзиб кетибди-ку?!

Бу ёғи кўп серияли телесериал бўлиб кетибди-ку!

Марҳамат, мазкур аудиони ҳукмингизга ҳавола қиламиз, тингланг:

Аудиоёзувнинг асл ҳолатини, руҳини сақлаб қолиш мақсадида уятли ва сўкинишли сўзлар монтаж қилинмади. Зеро бунингдек беҳаё сўзларни монтаж қилиб ташлаш ИИБ ходимининг тубан қиёфасини ҳаспўшлаш бўлиб қоларди…. Шу сабаб ҳақоратли ва уят сўзлар учун олдиндан кечирим сўрайман.

Малоҳат Эшонқулова
Мустақил журналист 

facebook.com