Бизга дийдор насиб этмади…

Бизга дийдор насиб этмади…
51 views
21 July 2018 - 6:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

«Бизга дийдор насиб этмади
Сўнгги висол — ўчмас хотира.
Азоб билан қалқиб тушдилар
Кўзларимдан пок икки қатра.
Қўшилдилар яноқларимда
Ёдга солиб бизларнинг аҳдни.
Бизга такдир раво кўрмади
Икки қатра кўзёшдек бахтни».

* * *

«Қўйнимдаги бир қучоқ нурнинг
Кетажагин фаҳм этмадинг сен.
Борми, ўзи, зарра инсофинг,
Иккимизга раҳм этмадинг сен.
Мен билмайман, чалкаш дунёда
Ким? Не? Кимнинг? Неники эди?
Биламан, сен ҳамманикисан,
Дилдор фақат меники эди.
У кетади энди. Сен чиқдинг.
Кўзларимга қалқаётир ёш.
Ўзга маконларда чақнасанг
Ўлармидинг, ҳасадгўй қуёш.
Не бўлдинг, айт, юлқилаб олиб
Бебаҳо бир бахтнинг пок тотин,
Соҳибжамол рақибаларни
Юмдалашни касб қилган хотин!»

* * *

«Қуёшни афв эта қолайлик,
Турмасин осмонда осилиб.
У ҳам, ахир, қанча бир умид,
Неча бир меҳнатнинг ҳосили.
Гарчи алпомишлар ошиқлар,
Гарчи маъшуқалар малакдир,
Муҳаббат бир бойўғли, жоним,
Муҳаббат бир кўршапалакдир…»

(давоми бор)