Устоддан балли

Устоддан балли
40 views
22 July 2018 - 6:00

МАХДУМҚУЛИ

 

 

УСТОДДАН БАЛЛИ

Оғалар, ҳар кимса улушин олар,
Иш кўрганнинг ҳоли устоддан балли.[1]
Ҳар кимса манзилни тўғри кўзласа,
Етишар муродга, мақсаддан балли.

Ул айвонни кўрсанг, бундан кечарсан,
Кавсар соқисиндан шароб ичарсан,
Тўлғониб, дўланиб, пари қучарсан,
Инжилдан, Забурдан, Тавротдан балли.

Жўшарсан, ҳар сўзни пайдо этарсан,
Жон булбулин, сайраб, шайдо этарсан,
Фалак бир баққолдир, савдо этарсан,
Аввалинг, охиринг савдодан балли.

Бугун мастсан, жоҳилликда жўшарсан,
Билмассан, ҳар ишга бошинг қўшарсан,
Бир кун бўлар, бир зулматга тушарсан,
Бошинг битмас, сонсиз ғавғодан балли.

Ҳаром овлаб, қонлар тўкдинг элликда,
Не иш битирдинг, сен, ҳуд-беҳудликда,
Қайтгил, ёмон йўлдан, кезгил қуллуқда,
“Жаннат” деб жон чексанг, таъмадан балли.

Ажал дарё бўйлар, бошингдан ошар,
Сариштанг кам бўлар, ақлинг янглишар,
Қирқ кун аввалингдан япроғинг тушар,
Руҳ танни тарк этар, самодан балли.

Соҳибу ул Карам соғу сўлингда,
Ёзилмиш ҳар номанг Маҳшар кунинда,
Чарху фалак тузоқ қурмиш йўлингда,
Қилмишинг, овламиш сайёддан балли.

Кимлардан оларсан, кимга берарсан,
Ҳалолга қониқмай, ҳаромдан ерсан,
Яхши-ёмон ҳисобини кўрарсан,
Тортганинг ёруғлик, зулматдан балли.

Ботирларни қучган эди совутлар,
Ер қўйнина кирди миниб тобутлар,
Маҳдумқули, айтар, тенг-тўш йигитлар,
Қардошлар, ёд этинг, дуодан балли!

[1] Бу ўринда, балли “аниқ”, “билинади” деган маънода келяпди.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди