«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН
ОСМОНДАН УЗИЛГАН ТОМЧИ
Ер яқин!
Иси келиб турибди ернинг.
Томчи титрар,
Мўлтирар.
Қарайди майсанинг елкаси oша:
Бу Ер!
Бу ўша!..
Осмонни кўтарган Атлантдай
Эгилар майса.
1974
(208)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (129-саҳифа.)
(давоми бор)