Иймон йўкдир унинг руҳида…

Иймон йўкдир унинг руҳида…
35 views
27 July 2018 - 6:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

«Тавба… булар ер талашмокда,
Заҳарга ғарқ бўлган бир ерни.
Икки хотин эр талашмоқда
Аллақачон ўлган бир эрни.
Юмдалашиб валақлашмоқда
Тилга келган қарони, оқни.
Бир-бирига сочмоқда улар
Қўлларидан кетган тупроқни».

* * *

«Сўзида йўқ одобдан нишон,
Феълида икромдан асар йўқ.
Ёмонларга йўқ ундан нафрат,
Яхшиларга ундан назар йўқ.
Иймон йўкдир унинг руҳида,
Вужудида йўқдир таҳорат.
Бу одамни ҳайвон деб сўкманг,
Ҳайвонларни қилманг ҳақорат».

(давоми бор)