Ўзбекистон милициясига нималар бўлаяпти ўзи?!

Ўзбекистон милициясига нималар бўлаяпти ўзи?!
27 views
26 July 2018 - 0:10

ЎЗБЕКИСТОН МИЛИЦИЯСИГА НИМАЛАР БЎЛАЯПТИ ЎЗИ?! ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ КАТТА ТЕЗКОР ВАКИЛИ ФАТХИДДИН НУРИДДИНОВГА “ОСКАР” БЕРИШ КЕРАК!

Бизнинг ҳурматли Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг 20.07.2018 йил кунги эълон қилинган “Сообщение о якобы примененных незаконных действиях сотрудников ГУВД к Ж. Умарову” (https://iibb.uz/…/soobschenie-o-jakoby-primenennyh-nezakonn…) сарлавҳаси остида келтирилган “… На момент задержания у мужчины уже имелись гематомы и царапины на теле, что подтверждается документальными пояснениями самого задержанного…» қабилидаги инкорига эътироз ўрнида….

Гапнинг пўст калласини айтганда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг Умаровга оид раддия баёноти “Қўрққан олдин мушт кўтарар” қабилидаги иш бўлибди!

Афтидан, бу баёнотни ёзганлар ва “Суд ҳукми чиққунига қадар ҳар бир журналист унини ўчириб, кетини қисиб ўтириши шарт” дея амр қилгувчилар Каримов давридаги уйқусидан уйғонмаган кўринади.

Ўйлайсизки, сиз милициясиз! Айтганингиз айтган, деганингиз деганми? Сизнинг амрингизни икки қилишга ҳеч кимнинг ҳадди йўқми? Кўнглингизнинг кўчасига келган ишни уддалаб ялло қилиб юраверасизми? Истасангиз, фуқаро чўнтагига наркотика тиқасиз, истасангиз, тадбиркорни ўласи қилиб савалайсиз, истасангиз, аёлни ечинтирасиз! Бир қарасангиз, бировларни жувонмарг қилиш учун “буюртмалар”ни бажарасиз! Ҳоҳласангиз, бир бечорани айбсиз айбдор қилиб умрини зиндонда чиритасиз! Шундайми? Бекорларни бештасини айтибсиз! Сиз истаган даврлар аллақачонлар ўтиб кетди! Ҳоҳлайсизми, йўқми, фуқаролик жамияти вакиллари сизнинг ҳар бир ҳаракатингиз, қадамингиз устидан назорат ўрнатажак!

Негаки, сиз милиция ходимлари Ўзбекистон фуқаролари тўлаётган солиқлар эвазига рўзғор тебратасиз, халқ ҳисобига яшайсиз! Шуни билингки, мустақил мамлакатимиз аҳолиси ўзларини таҳқирлашингиз, уйдирма айблар билан қамоққа равона қилишингиз, ҳуқуқларини топташингиз учун Сизларга солиқлари эвазидан “совға” қилиб келаётгани йўқ!

Аҳоли мамлакатимиз милициясига тинчлиги, асойишталигини сақлаш, ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари учунгина ойлигидан –пешона теридан ҲАҚ тўламоқда!

Милдиция ходими ана шу ҳақиқтани ҳеч қачон унутмаслиги, гарданидаги масъулиятни ҳар нафасида ҳис қилиб турмоғи шарт ва зарур!

Мен Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг “Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига” қабилидаги раддия найрангларини Умаровнинг ишига оид маҳкама мажлисларида келтирилган далиллар асосида очиб беришга уриниб кўраман!

* * *

Мустақил мамлакатимиз милиция ходимлари жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилишдек шарафли касбини ташлаб, ўзларини “киносаноат”га урган кўринади!

Бундай дейишимизнинг боиси бор!

Тошкентлик йирик тадбиркор Жаҳонгир Умаровга оид Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг айрим баднафс ходимлари томонидан “уйдирилган”лиги айтилаётган “жиноят иши” юзасидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судида судья Зафар Бобонов раислигида бўлиб ўтаётган маҳкама жараёнида АНТИҚА бир “фильм” “ТАҚДИМОТИ” бўлиб ўтди.

Қизиғи шундаки, қисқа метражли мазкур “ҳужжатли фильм”нинг cценарийси Тошкент шаҳар Ички ишлар бош Бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси Ўта махфий ишлар бўлими катта тезкор ходими Фатхиддин Нуриддинов томонидан ёзилган, яъни, cценарий муаллифи Тошкент шаҳар ИИББ ходими жаноб Нуриддинов, мазкур “қисқа метражли фильм” режиссёри – Фатхиддин Нуриддинов, тасвирчи ҳам Фатхиддин ХОН, фильм продюссори ҳам – Фатхиддин Нуриддинов тақсирлари! У ҳолда бош ролда ким дерсиз? Бош ролда ҳам Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходими – яна Фатхиддин Нуриддинов жанобларининг ўзлари!

Ўзбекистонимизнинг биргина милиция ходимида шу қадар кўп қиррали истеъдод бўлиши мумкинми? Ҳам ижодкор, ҳам режиссёр, ҳам тасвирчи, ҳам продюссор ва яна бош ролдаги маҳоратли актёр ҳам ўзлари! Камига яна милиция тезкор вакили-я!

Тақсиримиз, милиция опери Нуриддинов қай ролни ижро этган дейсизми?

Тадбиркор Жаҳонгир Умаров ролини!

Шу қадар серқирра иқтидори бор экан Фатхиддин БОЙ Ички ишлар тизимида адашиб нима қилиб юрибди, ҳайрон қоласан киши!

Марҳамат, катта тезкор ходим Фатхиддин Нуриддинов “ижоди”га мансуб “наркотика ташлаб қўйиш” саҳна кўринишини томоша қилинг!

АНА ХОЛОС!: ЎЗБЕКИСТОН МИЛИЦИЯСИГА НИМАЛАР БЎЛАЯПТИ ЎЗИ?!: ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ КАТТА ТЕЗКОР ВАКИЛИ ФАТХИДДИН НУРИДДИНОВГА “ОСКАР” БЕРИШ КЕРАК!Бизнинг ҳурматли Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг 20.07.2018 йил кунги эълон қилинган “Сообщение о якобы примененных незаконных действиях сотрудников ГУВД к Ж. Умарову” (https://iibb.uz/ru/news/soobschenie-o-jakoby-primenennyh-nezakonnyh-dejstvijah-sotrudnikov-guvd-k-zh-umarovu) сарлавҳаси остида келтирилган “… На момент задержания у мужчины уже имелись гематомы и царапины на теле, что подтверждается документальными пояснениями самого задержанного…» қабилидаги инкорига эътироз ўрнида….Гапнинг пўст калласини айтганда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг Умаровга оид раддия баёноти “Қўрққан олдин мушт кўтарар” қабилидаги иш бўлибди!Афтидан, бу баёнотни ёзганлар ва “Суд ҳукми чиққунига қадар ҳар бир журналист унини ўчириб, кетини қисиб ўтириши шарт” дея амр қилгувчилар Каримов давридаги уйқусидан уйғонмаган кўринади.Ўйлайсизки, сиз милициясиз! Айтганингиз айтган, деганингиз деганми? Сизнинг амрингизни икки қилишга ҳеч кимнинг ҳадди йўқми? Кўнглингизнинг кўчасига келган ишни уддалаб ялло қилиб юраверасизми? Истасангиз, фуқаро чўнтагига наркотика тиқасиз, истасангиз, тадбиркорни ўласи қилиб савалайсиз, истасангиз, аёлни ечинтирасиз! Бир қарасангиз, бировларни жувонмарг қилиш учун “буюртмалар”ни бажарасиз! Ҳоҳласангиз, бир бечорани айбсиз айбдор қилиб умрини зиндонда чиритасиз! Шундайми? Бекорларни бештасини айтибсиз! Сиз истаган даврлар аллақачонлар ўтиб кетди! Ҳоҳлайсизми, йўқми, фуқаролик жамияти вакиллари сизнинг ҳар бир ҳаракатингиз, қадамингиз устидан назорат ўрнатажак!Негаки, сиз милиция ходимлари Ўзбекистон фуқаролари тўлаётган солиқлар эвазига рўзғор тебратасиз, халқ ҳисобига яшайсиз! Шуни билингки, мустақил мамлакатимиз аҳолиси ўзларини таҳқирлашингиз, уйдирма айблар билан қамоққа равона қилишингиз, ҳуқуқларини топташингиз учун Сизларга солиқлари эвазидан “совға” қилиб келаётгани йўқ! Аҳоли мамлакатимиз милициясига тинчлиги, асойишталигини сақлаш, ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари учунгина ойлигидан –пешона теридан ҲАҚ тўламоқда! Милдиция ходими ана шу ҳақиқтани ҳеч қачон унутмаслиги, гарданидаги масъулиятни ҳар нафасида ҳис қилиб турмоғи шарт ва зарур!Мен Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг “Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига” қабилидаги раддия найрангларини Умаровнинг ишига оид маҳкама мажлисларида келтирилган далиллар асосида очиб беришга уриниб кўраман! * * * Мустақил мамлакатимиз милиция ходимлари жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилишдек шарафли касбини ташлаб, ўзларини “киносаноат”га урган кўринади!Бундай дейишимизнинг боиси бор!Тошкентлик йирик тадбиркор Жаҳонгир Умаровга оид Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг айрим баднафс ходимлари томонидан “уйдирилган”лиги айтилаётган “жиноят иши” юзасидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судида судья Зафар Бобонов раислигида бўлиб ўтаётган маҳкама жараёнида АНТИҚА бир “фильм” “ТАҚДИМОТИ” бўлиб ўтди. Қизиғи шундаки, қисқа метражли мазкур “ҳужжатли фильм”нинг ценарийси Тошкент шаҳар Ички ишлар бош Бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси Ўта махфий ишлар бўлими катта тезкор ходими Фатхиддин Нуриддинов томонидан ёзилган, яъни, ценарий муаллифи Тошкент шаҳар ИИББ ходими жаноб Нуриддинов, мазкур “қисқа метражли фильм” режиссёри – Фатхиддин Нуриддинов, тасвирчи ҳам Фатхиддин ХОН, фильм продюссори ҳам – Фатхиддин Нуриддинов тақсирлари! У ҳолда бош ролда ким дерсиз? Бош ролда ҳам Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходими – яна Фатхиддин Нуриддинов жанобларининг ўзлари!Ўзбекистонимизнинг биргина милиция ходимида шу қадар кўп қиррали истеъдод бўлиши мумкинми?: ҳам ижодкор, ҳам режиссёр, ҳам тасвирчи, ҳам продюссор ва яна бош ролдаги маҳоратли актёр ҳам ўзлари! Камига яна милиция тезкор вакили-я! Тақсиримиз, милиция опери Нуриддинов қай ролни ижро этган дейсизми?Тадбиркор Жаҳонгир Умраов ролини!Шу қадар серқирра иқтидори бор экан Фатхиддин БОЙ Ички ишлар тизимида адашиб нима қилиб юрибди, ҳайрон қоласан киши! Марҳамат, катта тезкор ходим Фатхиддин Нуриддинов “ижоди”га мансуб “наркотика ташлаб қўйиш” саҳна кўринишини томоша қилинг!“Наркотика ташлаб қўйиш”га ёлланган шахс ролида Ф. Нуриддиновнинг маҳалладоши, умрининг асосий қисмини қамоқда ўтказган фуқаро Нозим Ғофиржонов!Ушбу “саҳна асари”ни суд мажлисида “тақдимоти” бўлиб ўтганига бир ҳафтадан ошди. Бироқ менинг кўнглимда “Эҳтимол, бу опер Фатхиддин Нуриддиновнинг овози эмасдир?” деган гумон бор эди. Шу сабаб ҳам ҳукмингизга ҳавола этилаётган ушбу “фильм”ни эълон қилишга шошилмагандим.Куни кеча, 2018 йилнинг 24 июль куни бўлиб ўтган суд мажлисига чақиртирилган гувоҳ – “наркотика ташловчи” “актёр” Нозим Ғофиржонов бу кўринишни опер Ф. Нуриддиновнинг шахсан ўзи саҳналаштирганини, уни “наркотика ташловчи” ролига таклиф қиган ҳам Нуриддинов эканлигини, “фильм”да “Жаҳонгир ака” деб мурожаат қилган одами – умуман, суҳбатдоши – “саҳна асари”да кўриниш бермаган киши – овоз соҳиби Фатхиддиннинг ўзи эканлигини, шу ролни “ижро этиб берса” опер Нуриддинов уни рози қилишга ваъда берганини, олдиндан 50 минг сўм тўлаганини, “Плати-Лети” қабилида иш тутишини, пулга муҳтожлигини айтиб судда берган кўрсатмаси менинг кўнглимдаги шубҳаларни туман каби тарқатиб юборди!Мана энди сизга топишмоқ: Қизиқ, айтитнгчи, нима сабабдан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг катта тезкор ходими бўлган Фатихиддин Нуриддинов наркотика истеъмол қилишда айбланиб ўзи томонидан қамоққа олинган Жаҳонгир Умаров ролида, тадбиркорнинг офисида, “наркотикани ташлаб қўйиш” саҳнасини съёмка қилиб ўтирибди? Ушбу бошқотирмамизнинг жавобини ким айта оларкин? (Суд маҳкамасидан репортажимизнинг давоми бор) (Ф. Нуриддинов ижодига мансуб “фильм” намойиш этилади)Аммо айтиб қўяй, бу лавҳа у қадар қизиқ бўлмаслиги мумкин! Аммо энг қизиғи – кульманацион нуқтаси ҳали олдинда! Ҳайратларга тайёр туринг! Малоҳат ЭШОНҚУЛОВАмустақил журналист, ҳуқуқбон.

Малохат Эшанкулова paylaştı: 25 Temmuz 2018 Çarşamba

“Наркотика ташлаб қўйиш”га ёлланган шахс ролида Ф. Нуриддиновнинг маҳалладоши, умрининг асосий қисмини қамоқда ўтказган фуқаро Нозим Ғофиржонов!

Ушбу “саҳна асари”ни суд мажлисида “тақдимоти” бўлиб ўтганига бир ҳафтадан ошди. Бироқ менинг кўнглимда “Эҳтимол, бу опер Фатхиддин Нуриддиновнинг овози эмасдир?” деган гумон бор эди. Шу сабаб ҳам ҳукмингизга ҳавола этилаётган ушбу “фильм”ни эълон қилишга шошилмагандим.

Куни кеча, 2018 йилнинг 24 июль куни бўлиб ўтган суд мажлисига чақиртирилган гувоҳ – “наркотика ташловчи” “актёр” Нозим Ғофиржонов бу кўринишни опер Ф. Нуриддиновнинг шахсан ўзи саҳналаштирганини, уни “наркотика ташловчи” ролига таклиф қиган ҳам Нуриддинов эканлигини, “фильм”да “Жаҳонгир ака” деб мурожаат қилган одами – умуман, суҳбатдоши – “саҳна асари”да кўриниш бермаган киши – овоз соҳиби Фатхиддиннинг ўзи эканлигини, шу ролни “ижро этиб берса” опер Нуриддинов уни рози қилишга ваъда берганини, олдиндан 50 минг сўм тўлаганини, “Плати-Лети” қабилида иш тутишини, пулга муҳтожлигини айтиб судда берган кўрсатмаси менинг кўнглимдаги шубҳаларни туман каби тарқатиб юборди!

Мана энди сизга топишмоқ: Қизиқ, айтитнгчи, нима сабабдан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг катта тезкор ходими бўлган Фатихиддин Нуриддинов наркотика истеъмол қилишда айбланиб ўзи томонидан қамоққа олинган Жаҳонгир Умаров ролида, тадбиркорнинг офисида, “наркотикани ташлаб қўйиш” саҳнасини съёмка қилиб ўтирибди?

Ушбу бошқотирмамизнинг жавобини ким айта оларкин?

(Суд маҳкамасидан репортажимизнинг давоми бор)

(Ф. Нуриддинов ижодига мансуб “фильм” намойиш этилади)

Аммо айтиб қўяй, бу лавҳа у қадар қизиқ бўлмаслиги мумкин! Аммо энг қизиғи – кульманацион нуқтаси ҳали олдинда!

Ҳайратларга тайёр туринг!

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
мустақил журналист, ҳуқуқбон.

facebook.com