Эй, нафсингизга ўт тушгур судялар, сизларни нима қилса бўлади-я?

Эй, нафсингизга ўт тушгур судялар, сизларни нима қилса бўлади-я?
73 views
28 July 2018 - 16:40

Қишлоқдан Тошкентга келган аёлни она-бола фирибгарлар алдашганига кў-ўўўп бўлган.

Ўғил тирик онасини “ўлган” деган сохта суд қарори асосида волидаси номидаги уйни ўзига мерос тариқасида расмийлаштириб олади ва Лола Облақуловага пуллаб, Россияга қочиб юборади. Ўғли Ўзбекистонни тарк этгач ўлган она Туркиядан “тирилиб” қолади ва ишончли вакили орқали Лола опани судга тортади, уйни қайтариб олишга уринади….

ЭЙ, НАФСИНГИЗГА ЎТ ТУШГУР СУДЯЛАР, СИЗЛАРНИ НИМА ҚИЛСА БЎЛАДИ-Я?Қишлоқдан Тошкентга келган аёлни она-бола фирибгарлар алдашганига кў-ўўўп бўлган.Ўғил тирик онасини "ўлган" деган сохта суд қарори асосида волидаси номидаги уйни ўзига мерос тариқасида расмийлаштириб олади ва Лола Облақуловага пуллаб, Россияга қочиб юборади. Ўғли Ўзбекистонни тарк этгач ўлган она Туркиядан "тирилиб" қолади ва ишончли вакили орқали Лола опани судга тортади, уйни қайтариб олишга уринади…."Она-бола бу уйни келишиб сотган эди, бунга биз гуовҳ" дея бутун бир бошли маҳалла аҳли судда гувоҳлик кўрсатмаси беради.Бироқ, "Қуруқ қошиқ оғиз йиртар" деганларидек, бу қуруқ сўзлар қозиларнинг қулоғига кирай демайди…Судьяман дегани нуқул аллақачонлар Ўзбекитсондан чиқиб кетган она-бола фирибгарларнинг "ҳуқуқларини ҳимоя қилишга" бел боғлайди.Тўғрисиям шу-да, судья ҳам нонини чаккасига еган эмас. Ўзи Ўзбекитсонда бўлмаган фуқаронинг уйини ундириб берса, бир нарсалик бўлиб қолишини, битта машина минишини жуда яхши билади!Бу ёқда доллар кундан кунга баландга сакраб турган бўлса….Шу сабаб ҳам доллар деган жойда виждонини, иймонини жиғилдонига ютади!Нима эмиш, тирик одамни "Ўлди" деган қарор чиқарган судья ҳам, тирик аёлни "кўмиб" қўйган бахт уйи ходимаси ҳам, тирик аёлни сохта қидирувга бериб, "Топилмади" деган маълумотномадан "қарашиб" юборган ИИБ ходимлари ҳам сутга чайилган каби оппоқ эмиш, жиноятчи эмасмишу, алданган харидор Облақулова айбдор эмиш, уйни бўшатиб қўйиши шартмуш…. (Қозилар қинғирлигининг давоми бор)….Малоҳат ЭшонқуловаМустақил журналистhttps://www.facebook.com/malohat.esankulova

Ozod Yurt paylaştı: 28 Temmuz 2018 Cumartesi

“Она-бола бу уйни келишиб сотган эди, бунга биз гуовҳ” дея бутун бир бошли маҳалла аҳли судда гувоҳлик кўрсатмаси беради.

Бироқ, “Қуруқ қошиқ оғиз йиртар” деганларидек, бу қуруқ сўзлар қозиларнинг қулоғига кирай демайди…
Судьяман дегани нуқул аллақачонлар Ўзбекитсондан чиқиб кетган она-бола фирибгарларнинг “ҳуқуқларини ҳимоя қилишга” бел боғлайди.

Тўғрисиям шу-да, судья ҳам нонини чаккасига еган эмас. Ўзи Ўзбекитсонда бўлмаган фуқаронинг уйини ундириб берса, бир нарсалик бўлиб қолишини, битта машина минишини жуда яхши билади!

Бу ёқда доллар кундан кунга баландга сакраб турган бўлса….

Шу сабаб ҳам доллар деган жойда виждонини, иймонини жиғилдонига ютади!

Нима эмиш, тирик одамни “Ўлди” деган қарор чиқарган судья ҳам, тирик аёлни “кўмиб” қўйган бахт уйи ходимаси ҳам, тирик аёлни сохта қидирувга бериб, “Топилмади” деган маълумотномадан “қарашиб” юборган ИИБ ходимлари ҳам сутга чайилган каби оппоқ эмиш, жиноятчи эмасмишу, алданган харидор Облақулова айбдор эмиш, уйни бўшатиб қўйиши шартмуш…. (Қозилар қинғирлигининг давоми бор)….

Малоҳат Эшонқулова
Мустақил журналист

facebook.com