Орзу

Орзу
83 views
01 August 2018 - 6:00

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

 

ОРЗУ

Арабистонни орзу қилма. Соғинчингни яшир. Табассум қил, менга
севгилим.

Ҳозир, ташқарида ёмғир эзмаланаётган чоғда, ҳар бир қора дарахт
бизнинг ёлғизлигимизга ўткир шохлари билан нуқиётган пайтда
Aрабистонни орзу қилмоқ оғир, қуёшни ўйламоқ оғир…

Азизим, майли, соғинчингни яширма. Майли ўртамагин ўзингни,
майли кеpaк эмас табассум, opзу қил, майли, севгилим!

Апелсинни орзу қил, ҳеч қаерда йўқ aпелсинни…

Апелсинни хаёл эт. Уни чап қўлингга ол, қўлинг жимжилоғини
кериб томоша қил, гўё чап қошингни чимириб,
йўқ қуёшни кузатгандай томоша қил уни, севгилим…

1982

(210)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (130-саҳифа.)

(давоми бор)