Ватанни излаш

Ватанни излаш
20 views
02 August 2018 - 6:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

ВАТАННИ ИЗЛАШ

Эмасдир фалон минг аҳоли,
Ватан фалон фарсаҳ масофа эмас.
Уни яша. Йўқса кечмайдир холи,
Ватан — хўрсиниқдир, ватан бу — нафас.

Ватан бу — тоғ. Метин — мустаҳкам,
Лекин хавотирдан юракда ғамдир.
Ватан бу япроқдан томай-томай деб
Милт этган омонат шабнамдир.

Шу қаршингда чақнаб қуёшдек балққан
Қаро кўз ватандир, Ватаним.
Юрагингни ёриб, тилингга қалққан
Яро сўз ватандир, Ватаним.

Ватан — сен. Ўзингга бир разм солиб
Эътибор қил, дўстим, бир замон.
Ватаннинг мўъжаз бир тимсоли
Бўлмасанг, бу — ёмон.

Ватандан ҳам буюк Ватан бор,
Мақсад — шу Ватанни йўқ қилмасликдир.
Бу Ватан — бошқа бир инсоннинг
Ватанига кўзни лўқ қилмасликдир!

(давоми бор)