Баднафс қозиларнинг қаро қилмишлари туркумидан

Баднафс қозиларнинг қаро қилмишлари туркумидан
60 views
30 July 2018 - 14:32

БАДНАФС ҚОЗИЛАРНИНГ ҚАРО ҚИЛМИШЛАРИ ТУРКУМИДАН. 2-ҚИСМ

ЭЙ, НАФСНИГИЗГА ЎТ ТУШГУР СУДЬЯЛАР, СИЗЛАРНИ НИМА ҚИЛСА БЎЛАДИ-Я?!

ЁХУД ПОЙТАХТНИНГ ЮНУСОБОД ТУМАНИДАГИ “АКБАРОБОД” МАҲАЛЛА АҲЛИНИНГ 16 ЙИЛДИРКИ СУДДА ИНОБАТГА ОЛИНМАЁТГАН ГУВОҲЛИК КЎРСАТМАЛАРИ…

Шундай қилиб, қишлоқдан келган аёл алданиб қолди. Она-бола фирибгарлар сохта ҳужжат асосида уйини унга пуллашди. Ва уйларнинг нархи осмонга кўтарилиб кетгач, қайтиб олиб қўйгилари келиб қолди. 16 йилдирки суд ҳалак, маҳалла ҳалак, Лола Облақулова оиласи билан ҳалак…

БАДНАФС ҚОЗИЛАРНИНГ ҚАРО ҚИЛМИШЛАРИ ТУРКУМИДАН: 2-ҚИСМЭЙ, НАФСНИГИЗГА ЎТ ТУШГУР СУДЬЯЛАР, СИЗЛАРНИ НИМА ҚИЛСА БЎЛАДИ-Я?!ЁХУД ПОЙТАХТНИНГ ЮНУСОБОД ТУМАНИДАГИ “АКБАРОБОД” МАҲАЛЛА АҲЛИНИНГ 16 ЙИЛДИРКИ СУДДА ИНОБАТГА ОЛИНМАЁТГАН ГУВОҲЛИК КЎРСАТМАЛАРИ…Шундай қилиб, қишлоқдан келган аёл алданиб қолди. Она-бола фирибгарлар сохта ҳужжат асосида уйини унга пуллашди. Ва уйларнинг нархи осмонга кўтарилиб кетгач, қайтиб олиб қўйгилари келиб қолди. 16 йилдирки суд ҳалак, маҳалла ҳалак, Лола Облақулова оиласи билан ҳалак…Ҳозир ҳукмингизга ҳаво қилмоқчи бўлганларимиз 16 йил давомида “Акбаробод” маҳалла аҳлининг судмажлисларида, сайёр судларда бериб келаётган гувоҳлик кўрсатмалари:(Маҳалланинг 4-5 нафар фуқаролари аҳлМерлен Мажидов тирик онасини ўлдига чиқариш ҳақидаги сохта ҳужжат асосида уйни сотганлигини, бундан онаси Албина хабардор эканлиги хусусида гувоҳлик беради.)Қозилар негадир бунингдек гувоҳлик кўрсатмаларини эшитишга қулоқларини кар, кўзларини кўр қилиб олишмоқда.Қизиқ…. Жуда қизик…(Қўшниларнинг гувоҳлик кўрсатмалари давом этади: Улар Албина она азалдан бирибгар бўлганлиги, унинг фирибгарлиги учунқ асд олиш мақсадида аламзада одамлар унинг кекса онасини гламга ўраб, ўз уйида ўлдириб, ёқиб ктеганлиги хусусида гапиришади.)Юқорида таъкидлаганимиздек, маҳалла аҳли, қўни-қўшниларнинг сиз юқорида эшитган гувоҳлик кўрсатмалари деярли барча суд мажлисларида, ҳатто сайёр суд жараёнларида ҳам 16 йилдирки минг бир маротаба такрорланган.Маҳалла аҳли бир овоздан: “Уйнинг собиқ эгаси бўлган она Альбина она Ҳасанова фирибгарлик ортидан мамлакатдан қочиб Россияга, ундан Туркияга яшринишга мажбур бўлган. Альбина Ҳасанова қалбаки ҳужжатлар орқали ўзининг номидаги уйни ўғли Марлен ўз номига расмийлаштириб олганидан ҳам, сотиб – пуллагганидан ҳам хабардор бўлган. Она-бола Албина ва Марленлар ўзоро тил бириктирган ҳолда иш тутишган, улар фирибгарлик қилишган!” дея гувоҳлик кўрсатмасини беришмоқда! Бунингдек мазмунда гувоҳлик бераётганлар битта, иккита эмас, бутун бир бошли маҳалла аҳли! Улар орасида маҳалла раисидан тортиб халқ ноибигача бор! (“Акбаробод” маҳалла раиси, фаоли ва халқ ноиби қонунларимизнинг ишламаётганлиги, алданиб қолган лола Облақуловага кўмак қила олмаётганлигидан афсусда эканлигини гапиришади) Суд мажлиси дегани нима? Суд тергови дегани нима ўзи? Судда томонларни эшитиш, гувоҳларнинг кўрсатмаларини тинглаш деганичи? Гувоҳлар ва холисларнинг, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаолларининг фикрига таяниб муаммоли масала юзасидан адолатли қарор чиқариш дегани нима ўзи?!! Нега суд 16 йилдирки томонларни эшитгач, низоли масалага холис баҳо бера олмаётир, муаммога адолатли нуқта қўя олмаётир?Нега?Маҳалла-куй, қўни-қўшни, ҳамсоя-халқ ҳақиқатни судда айтиб турган бўлса, эй, қозилар, сизга яна нима керак?! Биласизми, бунингдек пайтда менинг раҳматлик энам ҳаёт бўлганларида нима деган бўларди?: “Момонгизнинг майдони керакми сизларга?” деган ва қўлидаги ҳассаси билан ортингиздаги юмшоққина жойнигизга тўртта туширган бўларди!Бас, етар, бўлди-да энди! Бад нафснигиз илинжида нега бунчалар мазлумларни масхара қилмасангиз!Йўқми, адашдикми, нафс балоси аралашмаганми бу ишга?!Биз ҳам ойдан тушган одамлар эмасмиз, жаноблар!Қани айтингчи, гарчи ўнлаб гувоҳлар Албина онанинг фирибгарлиги хусусида кўрсатма бериб турган бўлса-да, она-болага нисбатан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатиш хусусида ажрим чиқариш ўрнига, аллақачонлар Россия фуқаролигини оливолиб, Туркиянинг Анталия соҳилларида сайр қилиб юрган Альбина Ҳасановага нима учун ҳайриҳоҳлик қиласиз!Шўрлик кассалманд аёлни бола-чақаси, қўлида бешиги билан кўчага улоқтиришга намунча ошиқасиз!Нега? Нега?Негалигини айтишга тилингиз бормаса, мана, мен айтаман! Албина ҳозир ҳам Анталияда ҳузур қилмоқда! Ўзбекистонда йўқ. Албина онага Ўзбекистондан беминнат бошпана ҳам керак эмас. Муддао шуки, ишончли вакил орқали уйни олиш ва ишончли одамлари орқали қайта сотиш, пулни олиш, шу холос!Гапнинг дангалини айтганда, асл ҳақиқат шундаки, Сиз судьялар бир амаллаб Лола Облақуловани оиласи, келинининг қўлидаги бешиги билан кўчага улоқтириб, 4 хонали “дом”ни пулласангиз, тўрт тангали бўлиб қоласиз-да, шундай эмасми?Ниятингиз ўта ёвуз ва қабих!Бироқ қабих қилмишингизни қонун тўни билан ёпмоқ, ғайриқонуний қарорингизни ҳукумат номидан ўқимоқ истайсиз!Адолат ҳақидаги эртагингизни бориб гўдагингизга айтасиз?! Нафс деганлари шунчалар бадки, уни қондириш йўлида на мамлакат раҳбарига, на бош прокурорга, на Олий суд раисига, на қонун талабига қулоқ тутасиз!“Акбаробод” маҳалла аҳли сиз қозиларнинг адолатсизлиги ортидан мамлакат Президенти Мирзиёевни қайта-қайта безовта қилишга, такрор-такрор шикоят йўллашга мажбур бўлишмоқда!Эй, судьялар, нега бунчалар халқни хўрлайсиз, азоблайсиз! Яна ким номидан? Ҳукумат номидан! Қози жаноблар! Лолахонни, 16 йлилик уй эгасини кўчага ҳайдаб нимага эришмоқчисиз ўзи? Мўмайгина даромадгами?Қаранг-а, баднафс судья нафсини қондириш, ҳамёнини қаппайтириш илинжида бир оилани ўз уйидан кўчага ҳайдаб, кулбасиз қолдиради. Тавонини яна Ҳукумта тўлайдими? Бечора оилага бошпана берадими?Бунингдек ҳақсизлик ҳукуматимиз, жамиятимиз учун ҳам моддий, ҳам маънавий зарар эмасми ахир?Айтинг, сиз нафсига ўт тушгур судьяларни нима қилиш керак? Сенат олдига янги қонун лойиҳасини ташлаш керакми?Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекисига “Ҳукумат номидан ноқонуний ҳукм чиқарган, ноқонуний қарор ўқиган қозининг оёғидан осиш керак” деган модда киритиш шунчалар шартми? Айтинг, сиз қозиларнинг адолатли иш тутишингиз учун нима қилиш керак ўзи?Малоҳат ЭШОНҚУЛОВАмустақли журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси

Малохат Эшанкулова paylaştı: 29 Temmuz 2018 Pazar

Ҳозир ҳукмингизга ҳаво қилмоқчи бўлганларимиз 16 йил давомида “Акбаробод” маҳалла аҳлининг судмажлисларида, сайёр судларда бериб келаётган гувоҳлик кўрсатмалари:

(Маҳалланинг 4-5 нафар фуқаролари аҳлМерлен Мажидов тирик онасини ўлдига чиқариш ҳақидаги сохта ҳужжат асосида уйни сотганлигини, бундан онаси Албина хабардор эканлиги хусусида гувоҳлик беради.)

Қозилар негадир бунингдек гувоҳлик кўрсатмаларини эшитишга қулоқларини кар, кўзларини кўр қилиб олишмоқда.

Қизиқ…. Жуда қизик…

(Қўшниларнинг гувоҳлик кўрсатмалари давом этади: Улар Албина она азалдан бирибгар бўлганлиги, унинг фирибгарлиги учунқ асд олиш мақсадида аламзада одамлар унинг кекса онасини гламга ўраб, ўз уйида ўлдириб, ёқиб ктеганлиги хусусида гапиришади.)

Юқорида таъкидлаганимиздек, маҳалла аҳли, қўни-қўшниларнинг сиз юқорида эшитган гувоҳлик кўрсатмалари деярли барча суд мажлисларида, ҳатто сайёр суд жараёнларида ҳам 16 йилдирки минг бир маротаба такрорланган.

Маҳалла аҳли бир овоздан: “Уйнинг собиқ эгаси бўлган она Альбина она Ҳасанова фирибгарлик ортидан мамлакатдан қочиб Россияга, ундан Туркияга яшринишга мажбур бўлган. Альбина Ҳасанова қалбаки ҳужжатлар орқали ўзининг номидаги уйни ўғли Марлен ўз номига расмийлаштириб олганидан ҳам, сотиб – пуллагганидан ҳам хабардор бўлган. Она-бола Албина ва Марленлар ўзоро тил бириктирган ҳолда иш тутишган, улар фирибгарлик қилишган!” дея гувоҳлик кўрсатмасини беришмоқда!

Бунингдек мазмунда гувоҳлик бераётганлар битта, иккита эмас, бутун бир бошли маҳалла аҳли! Улар орасида маҳалла раисидан тортиб халқ ноибигача бор!

(“Акбаробод” маҳалла раиси, фаоли ва халқ ноиби қонунларимизнинг ишламаётганлиги, алданиб қолган лола Облақуловага кўмак қила олмаётганлигидан афсусда эканлигини гапиришади)

Суд мажлиси дегани нима? Суд тергови дегани нима ўзи? Судда томонларни эшитиш, гувоҳларнинг кўрсатмаларини тинглаш деганичи? Гувоҳлар ва холисларнинг, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаолларининг фикрига таяниб муаммоли масала юзасидан адолатли қарор чиқариш дегани нима ўзи?!! Нега суд 16 йилдирки томонларни эшитгач, низоли масалага холис баҳо бера олмаётир, муаммога адолатли нуқта қўя олмаётир?

Нега?

Маҳалла-куй, қўни-қўшни, ҳамсоя-халқ ҳақиқатни судда айтиб турган бўлса, эй, қозилар, сизга яна нима керак?!

Биласизми, бунингдек пайтда менинг раҳматлик энам ҳаёт бўлганларида нима деган бўларди?:

Момонгизнинг майдони керакми сизларга?” деган ва қўлидаги ҳассаси билан ортингиздаги юмшоққина жойнигизга тўртта туширган бўларди!

Бас, етар, бўлди-да энди!

Бад нафснигиз илинжида нега бунчалар мазлумларни масхара қилмасангиз!

Йўқми, адашдикми, нафс балоси аралашмаганми бу ишга?!

Биз ҳам ойдан тушган одамлар эмасмиз, жаноблар!

Қани айтингчи, гарчи ўнлаб гувоҳлар Албина онанинг фирибгарлиги хусусида кўрсатма бериб турган бўлса-да, она-болага нисбатан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатиш хусусида ажрим чиқариш ўрнига, аллақачонлар Россия фуқаролигини оливолиб, Туркиянинг Анталия соҳилларида сайр қилиб юрган Альбина Ҳасановага нима учун ҳайриҳоҳлик қиласиз!

Шўрлик кассалманд аёлни бола-чақаси, қўлида бешиги билан кўчага улоқтиришга намунча ошиқасиз!

Нега? Нега?

Негалигини айтишга тилингиз бормаса, мана, мен айтаман! Албина ҳозир ҳам Анталияда ҳузур қилмоқда!

Ўзбекистонда йўқ. Албина онага Ўзбекистондан беминнат бошпана ҳам керак эмас. Муддао шуки, ишончли вакил орқали уйни олиш ва ишончли одамлари орқали қайта сотиш, пулни олиш, шу холос!

Гапнинг дангалини айтганда, асл ҳақиқат шундаки, Сиз судьялар бир амаллаб Лола Облақуловани оиласи, келинининг қўлидаги бешиги билан кўчага улоқтириб, 4 хонали “дом”ни пулласангиз, тўрт тангали бўлиб қоласиз-да, шундай эмасми?

Ниятингиз ўта ёвуз ва қабих!

Бироқ қабих қилмишингизни қонун тўни билан ёпмоқ, ғайриқонуний қарорингизни ҳукумат номидан ўқимоқ истайсиз!

Адолат ҳақидаги эртагингизни бориб гўдагингизга айтасиз?!

Нафс деганлари шунчалар бадки, уни қондириш йўлида на мамлакат раҳбарига, на бош прокурорга, на Олий суд раисига, на қонун талабига қулоқ тутасиз!

“Акбаробод” маҳалла аҳли сиз қозиларнинг адолатсизлиги ортидан мамлакат Президенти Мирзиёевни қайта-қайта безовта қилишга, такрор-такрор шикоят йўллашга мажбур бўлишмоқда!

Эй, судьялар, нега бунчалар халқни хўрлайсиз, азоблайсиз! Яна ким номидан? Ҳукумат номидан!
Қози жаноблар! Лолахонни, 16 йлилик уй эгасини кўчага ҳайдаб нимага эришмоқчисиз ўзи? Мўмайгина даромадгами?

Қаранг-а, баднафс судья нафсини қондириш, ҳамёнини қаппайтириш илинжида бир оилани ўз уйидан кўчага ҳайдаб, кулбасиз қолдиради. Тавонини яна Ҳукумта тўлайдими? Бечора оилага бошпана берадими?

Бунингдек ҳақсизлик ҳукуматимиз, жамиятимиз учун ҳам моддий, ҳам маънавий зарар эмасми ахир?

Айтинг, сиз нафсига ўт тушгур судьяларни нима қилиш керак?

Сенат олдига янги қонун лойиҳасини ташлаш керакми?

Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекисига “Ҳукумат номидан ноқонуний ҳукм чиқарган, ноқонуний қарор ўқиган қозининг оёғидан осиш керак” деган модда киритиш шунчалар шартми?

Айтинг, сиз қозиларнинг адолатли иш тутишингиз учун нима қилиш керак ўзи?

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
мустақли журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси

facebook.com