Таҳоратсиз юрмаслик ҳақида

Таҳоратсиз юрмаслик ҳақида
25 views
30 July 2018 - 23:59

Швецариялик олим Роберт Кензи мусулмонлигини эълон қилди.

Исломни танлашининг сабаби:

У Термал камера ёрдамида таҳорат олган мусулмонларнинг атрофидаги нурли шуълани кўрганидан кейин, мусулмонларнинг ер юзида яшайдиган энг тоза ва гигиеник (таҳоратли) кишилар эканлигини аниқлади.

63 ёшли олим термал (иссиқлик ва нурланишни аниқлайдиган) камераси ёрдамида таҳоратли мусулмонларнинг вужудидан ёйилган, уни қуршаб олган иссиқлик ва нурланишни аниқлаш учун қайд қилаётган эди.

Бу нур шуъласи етти қатдан иборат эди.

Биринчиси қизил рангда.

Инсонни доимий равишда қизил шуъла қуршаган бўлса, у инсонда хавфсизлик ва хотиржамлик ҳиссини таъминларди.

Бунга далил сифатида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг:

“Қул таҳорат олганида гуноҳлари икки кўзининг орасидан чиқади, икки қулоғининг орасидан чиқади, икки қўлининг орасидан чиқади, икки оёғининг орасидан чиқади, таҳоратдан сўнгра мағфират қилинган ҳолда ўтиради, мағфират қилиниш демак, хавфсизликда деган маънони англатади”

Роберт Кензи ушбу тадқиқотини Европада 50 минг киши устида амалга оширган. 50 минг кишида бу иссиқлик ва нурланишни ўлчаган (шунингдек бу нурланишлар хасталикни ташхис қилишда қўлланиладиган бир усулдир). Бу шуълани кўрмаган ерларида касаллик борлигини аниқлар эди.

50 минг кишида баъзи жойларда кўринмаган шуълаларнинг балки одатий дея ишонч ҳосил қилган пайтида, унга Нигериядан муҳим бир тадбиркор касаллигидан мурожаат қилди.

Бу кишининг вужудидаги нурланиш шуълалари тенг даражада эди.

У билан суҳбатлашиш учун таржимон излар экан, унинг ингилизчани жуда яхши билишини англади.

У киши ўзининг таҳорат олганидан сўнг шуълаларнинг тўлиқ кўриниб ёки кўринмаслигини сўраганида, “ҳа” жавобини олди. Ва у шундай деди: Мен таҳоратсиз юрмайман, чунки таҳорат мўминнинг қалқони кабидир”.

Натижада олим бу термал камерада ўзини текшириб кўришни истади. Таҳорат қоидалари билмасдан, кўрганларини бажарган ҳолда бажарди ва натижада нурланиш шуълалари тўлиқ тенгликда эмасди. Бир мусулмондан Исломий усулда таҳорат олишни ўргатишини сўради. Ва шуълаларнинг барчасни тўғри ҳолда аниқлай олди.

Буни бир неча кишида 37 марта такрорлади. Шуълаларни барчасида тўла аниқлади. Бунинг устига бу кишилар мусулмон эмасдилар.

Роберт Кензи бу тадқиқотидан сўнг мусулмон бўлди, 67 ёшида Қуръони Каримни ёд олди.

Ва бу жиҳозига “Имонни ўлчайдиган жиҳоз” номини берди.

Шундан сўнг хасталарига тинчлантирувчи сифатида Исломий усулда таҳорат олишни рецепт қилиб берди.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:

“Менинг умматим қиёмат кунида қўл ва оёқларининг (таҳорат аъзолари) нуридан танилади. Ким бунинг ўзида бўлишини истаса уни (таҳоратли юришни) давом этсин”, деганлар.

Таҳоратнинг таъсирида вужуд нурли шуълалар билан қуршалади.

Сизларни мусулмон сифатида яратгани учун Роббингизга қанча шукр қилсангиз ҳам оздир.

Яна бир мўъжиза 14 аср ўтиб кашф қилинди, субҳанАллоҳ.

Расулуллоҳга саловатлар бўлсин (Алоҳумма салли ва саллим ва борик ала набиййина Муҳаммад).

Ажойиб бир маълумот:

Инсон вужуди бир омборхона кабидир, қувонч, оғриқ ва қайғу барчаси бир ерда тўплангандир.

Кўз мукаммал бир камера кабидир, ҳар кўрганини қайд қилади. Фойдали ёки зарарли барчасини ёзиб олади. Бошидан ўтган салбий ҳолатлар уйқусида ёмон бир тушларни кўрсатади инсонга.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бизга уйқудан олдин кўп-кўп истиғфор айтишимизни буюрганлар.

Буни илмий тадқиқ қилиш натижасида:

Истиғфор айтиш пайтида тил тепадаги тишлар орқасига текканида гипофиз безига тегади, гипофиз бези эса ўз ўрнида бошнинг уст қисмидан ер олган…

Вазифаси: Ҳужайраларни ёмон тушунчалардан, васвасадан, жаҳлни келтирувчи туйғулардан, ташвишдан поклайди. Ижобий туйғуларга йўналтириб, вужудни оксидланишдан тозлайди ва бутун баданни кислородга тўйдиради, СубҳанАллоҳ.

Иблис Аллоҳ (Азза ва Жалла)га:

“Сенинг иззатинг ва Жалолингга қасамки, қулларингни йўлдан оздираман…”, деган.

Аллоҳу Таоло унга жавобан:

“Иззатим ва Жалолимга қасамки, улар истиғфор эттикларича мен ҳам уларни мағфират қиламан” дея буюради…

Шундай экан кўп-кўп истиғфор айтайлик…

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди