Фаластин ташқи ишлар вазири Тошкентга келади

Фаластин ташқи ишлар вазири Тошкентга келади
70 views
31 July 2018 - 11:52

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Фаластин ташқи ишлар ва экспатриантлар вазири Риёд ал Малкий раҳбарлигидаги делегация 1 август куни Тошкентга ташриф билан келади.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, ташриф доирасида Ўзбекистон – Фаластин музокаралари ўтказилади. Музокаралар чоғида икки томонлама ва халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган БМТга аъзо 136 давлатдан биридир.

Сўнгги ойларда Исроил ва Фаластин ўртасидаги можаро кучайиб кетгани кузатилади. БМТ Бош Ассамблеяси 13 июнь куни Исроил Фаластин фуқароларига нисбатан “ҳаддан ортиқ куч қўллаётгани”ни қоралади ва халқаро ҳамжамиятни Ғазо минтақасидаги фаластинликарни “халқаро ҳимоя қилиш механизми”ни қўллашга чақирди.

30 мартдан бери Исроил ҳарбийлари Ғазода 120 нафар фаластинликни ўлдирган.

ЎХҲ хабарлар бўлими