Нега суд тадбиркор Жаҳонгир Умаровни суд залидан озод қилиб юборишга ҳадиксираб турибди?

Нега суд тадбиркор Жаҳонгир Умаровни суд залидан озод қилиб юборишга ҳадиксираб турибди?
65 views
01 August 2018 - 7:00

Йирик тадбиркор Жаҳонгир Умаров офисига Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси ходими Фатхиддин Нуриддинов томонидан наркотик модда ташлаб қўйилганлиги, терговчи ҳали гиёҳванд модда эканлигини тасдиқловчи кимёвий экспертиза хулосаси бўлмадсан туриб умраовга нисбатан наркотик билан боғлиқ жиноят иши очганлиги, опер Нуриддинов ўз айби очилиб қолмаслиги учун “наркотик ташлаб қўйиш” жиноятини бўйнига оладиган “қурбон” топганлиги ва бу қурбонга ҳақ ваъда қилиш эвазига тадбиркорнинг хизмат хонасида “қурбон” билан бирга “наркотик ташлаш” саҳнасига оид экспримент ўтказганлиги, “гиёҳванд модда чойга солиб ичилаётганлиги” айтилаётган 2 дона чашка ва чой қуйилаётган чойнакдан бармоқ излари олинмаганлиги, чашкадаги чойни экспертизадан ўтказишса-да, чой қуйилган чойнак оперлар эътиборидан четда қолганлиги, гарчи тезкор ходимлар томонидан тадбиркор Умаров ҳожатхонада истеъмол қилаётганида қўлга олиш жараёнида қўлидаги гиёҳванд моддани ҳожатхона унитазига ташлаб юборилганлиги иддао қилинаётган бўлса-да, ИИББ ходимлари томонидан унитаздан олинганлиги рўкач қилинаётган 2 та ўрамдаги гиёҳванд моддасининг ҳажми кимёвий экспертиза хулосасида бир хил ҳажмда чиққанлиги, улардан бирини дейлик, тадбиркор ҳожатхонада истеъмол қилиб ўтирган бўлса, нега 2 та ўрам гиёҳванд модданинг биттасини вазни, грами камайиб қолмаганлиги, ҳа-да, майли, биз кўндик, дейлик, ростанам қўлга олиш жараёнида Жаҳонгир Умаров гиёҳванд модда ўрамини ҳожатхона унитазига ташлаб юборган бўлса, негадир унитаз сувига тушиб кетган ва сувдан олинганлиги айтилаётган наркотик модда гарчи сувга тушган бўлса-да негадир ўз хусусиятини, кимёвий таркибини йўқотмаганлиги гарчи дастлабки суд терговлари жараёнларида ойдинлашиб бўлган бўлса-да, судья Бобонов тадбиркор Умаровга оқлов ҳукмини чиқаришга ҳайиқиб турибди, назаримизда.

Опер Ф. Нуриддинов яшрин тарзда ёзиб олинган аудиода наркотик моддани Умраов офисига ташлаб қўйганлигини ўз оғзи билан тан олиб турганлиги, бу фактларларнинг барчаси Жаҳонгир Умаровга оид жиноят иши уйдирилганлигидан далолат беради.

Юқоридагиларга асосланиб судья бобонов тадбиркорни суд залидан аллақачонлар озод қилиши зарур эди.

Бироқ судьянинг адолат қилишга журъати етмаётир!

Демакки бу уйдирилган ишнинг ортида жуда катта одалмлар турибди!

Хўш, кимлар улар?!

Мамлакат раҳбари Шавкат Миромонович “учта одамга ишчи ўрини яратганнинг бошини силайман” деган эди, тадбиркорларни ўз ҳимоямга оламнан” деган эди!.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ички сиёсатга зид ўлароқ, тадбиркорни синдириб, итдек талаб, турмага тиқмоқчи бўлганлар кимлар экан ўзи?

Умаровни йўлдан олиб ташлашга буюртма МХХ гинерали Шуҳрат Ғуломовга яқин одалмар томонидан берилганлиги илгари сурилмоқда.

Тадбиркор умаровнинг иддаоларига ишонадиган бўлсак, наҳотки то ҳозирги кунга қадар ғуломовчиларнинг ошиғи олчи, қудрати чексиз бўлса деган ўй кўнгилларга хавотир солади!

Юқоридагилар суд мажлисларидан олган таассуротларим асосидаги умумий хулосаларим эди.

Ҳаммасиданам суд мажлисида терговчининг “хато қилибман! Нима сиз умримда хато қилмайман деб ўйлайсизми? Ишлар кўп эди! Шу сабаб экспертизага юборишга фурсат етмаганди! Бу менинг камчилигим. Кейин тузатиб қўйганман!” дея адвокатга таҳдиднома ўшқригани ҳаммасидан ўтиб тушди!

Адвокатлар ҳайрон: “Бир инсон тақдирини ҳал қилаётганингизда вақтингиз тиғиз эканлигини рўкач қилаётганингиз нимаси?!” дея хуноб бўлаётир!

Суд жараёнида давлат қораловчиси бўлган прокурор жанобларининг терговчи олдига йўналтирувчи саволлар қўйиши, савол бўлгандаям куракда турмайдиган, қонунга зид саволлар қўйиши ҳар қандай кишини хушёр торттириши табиий!

Прокурор терговчига қандай йўналтирувчи савол қўйди дейсизми?

Суд жараёнидаги фактларга таянилган ҳикоямизни тез кунларда ҳукминегизга ҳавола қиламиз.

Малоҳат Эшонқулова
Мустақил журналист, ҳуқуқ фаоли

facebook.com