Дум монологи

Дум монологи
16 views
08 August 2018 - 6:00

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

 

ДУМ МОНОЛОГИ

Мен ўзимга ўзим хон, ўзимга ўзим думман.
Мен ҳеч кимнинг ортидан эргашмайман.
Ҳеч кимнинг олдида ликилламайман.
Ҳеч қачон ғалвир боғламайман ўзимга…
Мени тугмоқчи бўлганлар эса -айтиб қўяй – овора бўлишади.
Мен ўзимга ўзим хон, ўзимга ўзим думман.
Эгамдан қачон ажрим бўлганим эсимда йўқ, эслагим ҳам келмайди.
Фақат тасаввуримда қачонлардир шиддат билан кўтарилган
болтанинг оний сурати қотиб қолган.
Пўлатда акс эган лаҳзалик бу шуъла менинг шууримни мангу
ёритажак.
Шу шуъла – менинг қуёшимдир.
1982

* * *

Марҳум билан ҳеч ким саломлашмайди.
Одам ўлса,
Унинг китобига салом берамиз.
Ҳеч қачон бошимизга кўтармагaн одамнинг
Ҳайкалини
Бошимизга кўтариб,
Бутун шаҳарни айланамиз,
Қўямиз ҳайкални
Шаҳарнинг чиройли бирор жойига,
Қабристонга, жуда бўлмаса.
Одамдан енгилдир
Унинг ҳайкали.

1979

(212)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (131-саҳифа.)

(давоми бор)