Матназар АБДУЛҲАКИМ
ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд
“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН
НАВОИЙНИ ЎҚИБ
Минг машаққат билан чиқдим мен,
Қирқ йил тирмашдим бу чўққига.
«Шоирмассан. Тушавер қайтиб!»
Шундай бўлди ҳукм — ўқилган.
Теграмга бир боқдим ютоқиб
Дунё кўриб олмоқ ғамида,
Ерга қайтиб тушмоғим учун
Яна қирқ йил керак… камида.
(давоми бор)