Шул меҳрибоним келди

Шул меҳрибоним келди
27 views
13 August 2018 - 6:00

 

МАХДУМҚУЛИ

 

     ШУЛ МЕҲРИБОНИМ КЕЛДИ

Кун чиқиб, ғарб тарафдан,
Шул меҳрибоним келди.
Юз ишваю ноз бирлан,
Жону жаҳоним келди.

Мен ёрнинг нурли Куни,
Тутдим кўкда Ойини,
Қотди жигарим хуни,
Шоҳу султоним келди.

Оламга шоҳипарвар,
Бўлди умматга сарвар,
Жаҳон бўлди мунаввар,
Дуру ғалтоним келди.

Қомати оби равон,
Қадди тик, садарайҳон,
Юзи жаннатдан ниҳон,
Сарвиравоним келди.

Ниқобин ажиб солғон,
Юз кўрсатиб, жон олғон,
Жоним орзулаб, ёнғон,
Оҳу фиғоним келди.

Малак – фармона боққан,
Чўлу саҳрога чиққан,
Оҳ урса, Аършни ёққан,
Соҳибқироним келди.

Маҳдумқули, бенаво,
Молу дунёдан суво,
Умматим деб, доимо,
Ҳазрат эшоним келди.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди