“Тадбиркор Жаҳонгир Умаров ҳамда олима Раҳима Очиловага озодлик!”

“Тадбиркор Жаҳонгир Умаров ҳамда  олима Раҳима Очиловага озодлик!”
25 views
11 August 2018 - 13:58

“ТАДБИРКОР ЖАҲОНГИР УМАРОВ ҲАМДА  ОЛИМА РАҲИМА ОЧИЛОВАГА ОЗОДЛИК!”

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ВАКИЛЛАРИНИНГГ 8 АВГУСТЬ КУНИ  БОШ ПРОКУРАТУРА БИНОСИ ОЛДИДА  ЎТКАЗГАН НОРОЗИЛИК НАМОЙИШИНИНГ ЭНГ АСОСИЙ ТАЛАБИ АНА ШУНДАЙ БЎЛДИ!

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ФАОЛЛАРИ ТАДБИРКОР ЖАҲОНГИР УМАРОВ ВА ДОРИШУНОС ОЛИМА РАҲИМА ОЧИЛОВАЛАР ОЗОДЛИГИНИ НОРОЗИЛИК НАМОЙИШИ ОРҚАЛИ ТАЛАБ ҚИЛИБ ЧИҚИШШДИ

Кейинги пайтларда фуқраолик жамияти вакилларининг фаоллашуви кузатилмоқда.

Халқ суд-ҳуқуқ, прокуратура, Ички ишлар идоралари томонидан содир этилаётган қонун бузилишларга барҳам берилишини сўраб Президен девони, олий Мажлис, Бош прокуратура, Олий  суд биноси олддида узлуксиз равишда норозилик акцияларини ўтказишмоқда.

8 август куни Ўзбекитсон Республикаси Бош прокуратура биноси олдида Фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида бўлиб ўтган навбатдаги норозилик намойишида Инсон ҳуқуқлари фаоллари ҳукуматдан, Бош прокуратурадан 1500 ишчи ўрнини яратган тадбиркор Жаҳонгир Умаров ва доришунос олима Раҳима Очиловаларга оид уюштирилган жиноят ишига адолат билан ёндашишни, қийноқ қўлланилган тадбиркор ва олимани зудлик билан озод этилишини талаб қилишди.

“ТАДБИРКОР ЖАҲОНГИР УМАРОВ ҲАМДА ОЛИМА РАҲИМА ОЧИЛОВАГА ОЗОДЛИК!”ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ВАКИЛЛАРИНИНГГ 8 АВГУСТЬ КУНИ БОШ ПРОКУРАТУРА БИНОСИ ОЛДИДА ЎТКАЗГАН НОРОЗИЛИК НАМОЙИШИНИНГ ЭНГ АСОСИЙ ТАЛАБИ АНА ШУНДАЙ БЎЛДИ!ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ФАОЛЛАРИ ТАДБИРКОР ЖАҲОНГИР УМАРОВ ВА ДОРИШУНОС ОЛИМА РАҲИМА ОЧИЛОВАЛАР ОЗОДЛИГИНИ НОРОЗИЛИК НАМОЙИШИ ОРҚАЛИ ТАЛАБ ҚИЛИБ ЧИҚИШШДИКейинги пайтларда фуқраолик жамияти вакилларининг фаоллашуви кузатилмоқда.Халқ суд-ҳуқуқ, прокуратура, Ички ишлар идоралари томонидан содир этилаётган қонун бузилишларга барҳам берилишини сўраб Президен девони, олий Мажлис, Бош прокуратура, Олий суд биноси олддида узлуксиз равишда норозилик акцияларини ўтказишмоқда.8 август куни Ўзбекитсон Республикаси Бош прокуратура биноси олдида Фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида бўлиб ўтган навбатдаги норозилик намойишида Инсон ҳуқуқлари фаоллари ҳукуматдан, Бош прокуратурадан 1500 ишчи ўрнини яратган тадбиркор Жаҳонгир Умаров ва доришунос олима Раҳима Очиловаларга оид уюштирилган жиноят ишига адолат билан ёндашишни, қийноқ қўлланилган тадбиркор ва олимани зудлик билан озод этилишини талаб қилишди. Кейинги пайтларда мамлакатимизда йирик тадбиркорлар бизнесини тортиб олиш мақсадида гиёҳванд модда ташлаб қўйиб қамоққа олиш, бунинг ортидан сохта жиноят иши очиш урф бўлмоқда.Офисига гиёҳванд модда ташлаб қўйилган Жаҳонгир Умаров мана умрининг 9 ойини уйдирилган айбловлар асосида хибисхонада ўтказмоқда.Суд тергови жараёнида тадбиркор офисига айнан Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси Ўта махфий ишлар билан ишлаш бўлими катта тезкор вакили Фатхиддин Нуриддинов томонидан наркотик модда қасддан ташлаб қўйилганлиги ўз исботини топди.Ички ишлар идорасининг катта тезкор вакили Нуриддиновнинг “Наркотик моддани мен ташлаб қўйгандим, буни ҳеч ким кўрмай қолганди. Умавронинг қамоқда ўтирган ҳар бир ойи учун менга 10 минг доллар ваъда қилинган” деган мазмундаги яшрин тарзда ёзиб олинган аудио суҳбати кейинги пайтларда интернет тармоқларини ларзага келтирди.Шунингдек, Жиноят Ишлари бўйича Олмазор туман суди раиси Зафар Бобонов раислигида давом этаётган суд мажлисида тадбиркорга ўзи қилмаган айбларга иқрор бўлиши учун Жаҳонгир Умарвони қўлга олиш жараёнида, айниқса, тергов изаляторида тезкор вакиллар томонидан шафқатсизларча қийноқ қўлланилганлиги касалхона маълумотномалари ва суд тиббий экспертиза хулосалари асосида ўз исботини топти.Туҳмат ва қийноқлар тадбиркор Умаровнинг юрак хуружига учрашига сабаб бўлди. Саломатлиги кескин ёмонлашган тадбиркор суд залидан касалхонага олиб кетилди ва у юрак жарроҳлик операциясини бошидан кечирди.Бироқ, шунга қарамай Умаровга нисбатан очлиган уйдирма жиноят иши ёпилган эмас. Судда раислик этувчи Зафар Бобонов Умаровнинг ҳимоячилари томонидан эҳтиёт чорасини гаров пули эвазига уй қамоғига ўзгартириш юзасидан берган илтимосномаларига ҳам сукут билан жавоб бермоқда.Пулдор бойваччалар томонидан “буюртма” асосида қамоққап олинганлардан яна бири “Қувватин” каби унлаб биологик қўшимчалар ихтирочиси бўлган олима Раҳима Очилова.Раҳима Очилова туҳматлар асосида қамоққа олинган ва айни дамда олиманинг қариндошларига турли таҳдидлар ўтказилмоқда.Фуқаролик жамияти вакиллари тадбиркор Жаҳонгир Умаров ва доришунос олима Раҳима Очилованинг тақдирига бефарқ қараб тура олмади.Аҳолининг фаол қатлами Бош прокуратурадан айбсизлиги ибсотланган тадбиркор Жаҳонгир Умаров ва олима Раҳима Очиловаларни зудлик билан озод этилишини талаб қилди.Малоҳат ЭшонқуловаМустақил журналист, ҳуқуқбонhttps://www.facebook.com/malohat.esankulova?hc_ref=ARQLBj2xNUSOYuCW-HSE9oaixzoT6bFrUSVE9bjI69n3BXs-zgmepa4xNubbhXCZq7k&fref=nf

Ozod Yurt paylaştı: 11 Ağustos 2018 Cumartesi

Кейинги пайтларда мамлакатимизда йирик тадбиркорлар бизнесини тортиб олиш мақсадида гиёҳванд модда ташлаб қўйиб қамоққа олиш, бунинг ортидан сохта жиноят иши очиш урф бўлмоқда.

Офисига гиёҳванд модда ташлаб қўйилган Жаҳонгир Умаров мана умрининг 9 ойини уйдирилган айбловлар асосида хибисхонада ўтказмоқда.

Суд тергови жараёнида тадбиркор офисига айнан Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси Ўта махфий ишлар билан ишлаш бўлими катта тезкор вакили Фатхиддин Нуриддинов томонидан наркотик модда қасддан ташлаб қўйилганлиги ўз исботини топди.

Ички ишлар идорасининг катта тезкор вакили Нуриддиновнинг “Наркотик моддани мен ташлаб қўйгандим, буни ҳеч ким кўрмай қолганди. Умавронинг қамоқда ўтирган ҳар бир ойи учун менга 10 минг доллар ваъда қилинган” деган мазмундаги яшрин тарзда ёзиб олинган аудио суҳбати кейинги пайтларда интернет тармоқларини ларзага келтирди.

Шунингдек,  Жиноят Ишлари бўйича Олмазор туман суди раиси Зафар Бобонов раислигида давом этаётган суд мажлисида тадбиркорга ўзи қилмаган айбларга иқрор бўлиши учун Жаҳонгир Умарвони қўлга олиш жараёнида, айниқса, тергов изаляторида тезкор вакиллар томонидан шафқатсизларча қийноқ қўлланилганлиги касалхона маълумотномалари ва суд тиббий экспертиза хулосалари асосида ўз исботини топти.

Туҳмат ва қийноқлар  тадбиркор Умаровнинг юрак хуружига учрашига сабаб бўлди. Саломатлиги кескин ёмонлашган тадбиркор суд залидан касалхонага олиб кетилди ва у юрак жарроҳлик операциясини бошидан кечирди.

Бироқ, шунга қарамай Умаровга нисбатан очлиган уйдирма жиноят иши ёпилган эмас. Судда раислик этувчи Зафар Бобонов Умаровнинг ҳимоячилари томонидан  эҳтиёт чорасини гаров пули эвазига уй қамоғига ўзгартириш юзасидан берган илтимосномаларига ҳам сукут билан жавоб бермоқда.

Пулдор бойваччалар томонидан “буюртма” асосида қамоққап олинганлардан яна бири “Қувватин” каби унлаб биологик қўшимчалар ихтирочиси бўлган олима Раҳима Очилова.

Раҳима Очилова туҳматлар асосида қамоққа олинган ва айни дамда олиманинг қариндошларига турли таҳдидлар ўтказилмоқда.

Фуқаролик жамияти вакиллари тадбиркор Жаҳонгир Умаров ва доришунос олима Раҳима Очилованинг тақдирига бефарқ қараб тура олмади.

Аҳолининг фаол қатлами Бош прокуратурадан айбсизлиги ибсотланган тадбиркор Жаҳонгир Умаров ва олима Раҳима Очиловаларни зудлик билан озод этилишини талаб қилди.

Малоҳат Эшонқулова
Мустақил журналист, ҳуқуқбон

facebook.com