Қозоғистон Ташқи ишлар вазири: Хитойда яшаётган қозоқлар жуда оғир аҳволда

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири: Хитойда яшаётган қозоқлар жуда оғир аҳволда
51 views
13 August 2018 - 21:07

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдураҳмонов, Хитойда қозоқ миллатига мансуб Хитой фуқароларининг истиқомат қилишини айтди.

Абдураҳмонов берган баёнотда, Хитойда яшайдиган қозоқ миллатига мансуб фуқароларнинг Хитой ҳукумати томонидан қўйилган таъқиқ натижасида мамлакатдан чиқаолмасликларини билдирди. Хитой ҳудудида жойлашган Шарқий Туркистон (Шинжон уйғур ўзбек ҳудуди) ҳукумати томонидан 675 қозоқ фуқарога мамлакатдан чиқиш ҳуқуқи берилиши мумкинлиги айтилаётган эди. 7 августда олинган маълумотга кўра, икки фуқароликка эга 19 та қозоқ фуқародан 15 тасининг мамлакатдан чиқиш таъқиқи олиб ташланганлиги маълум бўлди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қилинган баёнотда, “Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ташқи ишлар вазирлигига масаланинг ҳал қилиниши учун берилган кўрсатма натижасида, вазирлик ходимлари, керак бўлса Пекин ва Урумчидаги хитойлик расмийлар билан, керак бўлса Остонадаги Хитой элчихонаси ва Олмотада жойлашган Хитой бош консуллиги билан расмий алоқадалар”, дейилади.

Мамлакатдан чиқиш таъқиқини бекор килиш билан бир вақтда Хитойда яшайдиган қозоқлар дуч келаётган бошқа муаммолар ҳам бартараф қилинмаган. Баёнотда Қозоғистон ҳукуматининг Хитойда яшайдиган қозоқлар билан боғлиқ зарурий чоралар кўрилаётгани ҳақида ҳам хабар берилди.

Манба: uyghurnet.org

ЎХҲ хабарлар бўлими