Қирғизистон Барак эксклавини Ўзбекистон билан айирбошлашга рози бўлди

Қирғизистон Барак эксклавини Ўзбекистон билан айирбошлашга рози бўлди
13 views
14 August 2018 - 13:23

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Тошкент ва Бишкек расмийлари давом этаëтган делимитация жараëнида ўзаро ер участкаларини айирбошлаш¸ хусусан¸ Қирғизистоннинг Барак эксклавини унга тенг сатҳли ер эвазига Ўзбекистонга бериш ҳақида келишувга эришган.

Бу ҳақда Россиянинг Интерфакс агентлигига маълумот берган Қирғизистон расмийларининг айтишича¸ Ўш вилоятининг Қорасув районига қарашли бўлган Барак эксклави ўрнига Ўзбекистон томони Қорасувдаги Ақташ қишлоғига туташ ҳудуддан унумдор ер ажратади.

Ўзаро чегарадаги ўтиш-қайтиш муаммоларидан чарчаган маҳаллий аҳоли¸ қирғиз расмийларига кўра¸ бундай айирбошлашга рози бўлган.

Андижоннинг Қўрғонтепа районига туташ Барак эксклави ҳудуди 230 гектарни ташкил этади ва бу ҳудудда 30 оила яшаëтгани айтилади.

Айтилишича¸ ўзбек-қирғиз давлат чегарасини делимитация қилиш жараëнини 2019 йил охирига қадар тугатиб¸ демаркация жараëнини бошлаш режаланмоқда. Ҳозиргача икки давлат ўртасидаги 1387 километрлик чегаранинг 85 фоизи делимитация қилинган.

ЎХҲ хабарлар бўлими