Зиён кўрса

Зиён кўрса
156 views
19 August 2018 - 6:00

 

МАХДУМҚУЛИ

 

ЗИЁН КЎРСА

Киши тоши енгил келар, тутган ишин равон кўрса,
Сўнгин кўзлаб, борлаб, сўзлар, ҳар ишинда зиён кўрса.

Хаёлидан ҳайдамаса, баданига эрки етмас,
Яширмакка майл этар, кўнгил йўлда жувон кўрса,

Ҳарчанд қолса очу наҳор, қаноатли эркаклар бор,
Қарорсизлар дам урарлар, пистирмада қопқон кўрса.

Талабгорликда мол топган йигитлар от қулоғидан,
Қувончи кучлироқ келгай, бир савдойи карвон кўрса.

Баланддан боқиб ўлтирган олғир овчи син солармиш,
Йўқса, ер остиндан юрмак яқин ерда жайрон кўрса.

Жангда ҳар кимса журъатсиз: юраксиз, беҳунар, номард,
Жабру ситамни кўп айлар, ғанимин нотовон кўрса.

Маҳдумқули, ёр учраса, ошиқ кўнглинг не айлагай?
Қонли юраклар ёрилгай, кўзи кўрлар, жаҳон кўрса!

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди