Ўзбекистон ва Тожикистон: Совуқ урушнинг тугаши

Ўзбекистон ва Тожикистон: Совуқ урушнинг тугаши
50 views
17 August 2018 - 19:44

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон икки давлат муносабатлари тарихидаги илк давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган.

Икки давлат раҳбарларининг Тошкентдаги музокаралари якунида имзоланган стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома Ислом Каримов вафоти ортидан ўзаро муносабатларда бошланган янги даврнинг рамзи бўлган.

Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келиши ортидан Ўзбекистон жанубий қўшнисининг гидроиншоот қурилиши лойиҳасига қаршилигидан воз кечган.

Марҳум президент Ислом Каримов ўз вақтида Роғун ГЭСи боис Тожикистонга уруш билан таҳдид қилган эди.

Жума куни Тошкентдаги тантанали маросим чоғида Президент Эмомали Раҳмон яна бир марта ўзбек томонини “сувсиз қолдирмаслик” ҳақида ишонтирган.

“Тожикистон ҳеч қачон қўшниларини сувсиз қолдирмаган ва қолдирмайди”, – деб айтган Раҳмон.

У Президент Мирзиёев шу йил мартида ўзининг Тожикистонга ташрифи билан икки ўртадаги “муаммоларнинг 95 фоизини ҳал қилгани”ни айтган.

Тожикистон раҳбари Мирзиёев намойиш этган сиёсий ирода учун унга миннатдорчилик билдирган.

Ўз навбатида Президент Мирзиёев “сув бўйича икки давлат ўртасида ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини” айтган.

Таҳлилчиларга кўра, Роғун юзасидан келишув Марказий Осиёдаги тангликни юмшатиши баробарида кенгроқ минтақавий ҳамкорлик истиқболларини очади.

Хўш, ўзбек-тожик муносабатларида ҳамма муаммолар ечилдими?

Би-би-си Форс хизмати муҳаррири Эҳсони Зарвон шарҳи.

ЎХҲ хабарлар бўлими