Даҳрийликдан иймонга: Бошқирдистонлик профессор Яратгувчининг борлигига исбот келтирди

Даҳрийликдан иймонга: Бошқирдистонлик профессор Яратгувчининг борлигига исбот келтирди
18 views
18 August 2018 - 10:15

Даҳрийликдан иймонга: Бошқирдистонлик профессор Яратгувчининг борлигига исбот келтирди

Бошқирдистон университети профессори Нажип Валитов коинотдаги барча нарсалар ўзаро таъсир кучига эга эканлигини ва бунинг сабаби, ягона Илоҳий кучнинг борлиги эканини исботлади ва Яратганга иймон келтирди.

Профессор Валитовнинг “Атом молекулаларнинг кимёвий қўзғалиши, электромагнит ва гравитацион майдонларда кучли ток чизиқлари тартибсизлигида вакуум тебранишлар” номли монографиясидаги кашфиёти нафақат илм-фан олами балки дин дунёсида ҳам катта шов-шувга сабаб бўлди.

Профессор ҳатто Рим папасидан шахсан мактуб олди. Мактубда руҳоний профессорнинг ҳаққига дуо қилиб унинг кашфиёти дин оламида катта таянч бўлишини таъкидлаган ва келажакдаги ишларида муваффақият тилаган.

Дунёга машҳур химик олим Валитов бутун умрини илм-фанга бағишлаган, ўзи диндан жуда йироқ эди. Бугунги кунда унинг монографияси дунёнинг 12 мамлакатидаги 45 та илмий кутубхоналарда, хусусан, АҚШ, Буюк Британия ва Франция кутубхоналарида сақланади.

Профессор эгри фазонинг янги тўққиз хусусияти, атомнинг тузилиши борасида 16 та янги маълумот, электромагнит ва гравитацион майдон ягона назариясининг 16 та тенгламасини, астрономиядаги гравитация кучлари бобида 14 та янги хоссани кашф этди.

Валитов аниқ формулавий тил билан коинотдаги барча жисмлар орадаги масофадан қатъий назар бир вақтнинг ўзида ўзаро мунтазам алоқада бўлишини исботлади.

“Авваллари ҳеч нарса ёруғлик тезлигидан-да тезроқ, ўзаро алоқага киришиши мумкин эмас, дейилар эди. (ёруғлик тезлиги 300 минг км/сек. Лекин қарангки, электромагнит ва гравитацион кучлари бир лаҳзадаёқ яъни, бир вақтнинг ўзида ўзаро таъсирлашиши мумкин экани назарий ва амалий тажрибалар орқали исботланди.

Илоҳий китоблар – Қуръон, Таврот, Инжилни ўқиб чиққан олим, китобларда унинг тажрибаси нақадар аниқ ёзиб қўйилганига гувоҳ бўлди.

Ўй – фикр моддийдир, дейди олим, уни коинотнинг исталган бурчагида шу оннинг ўзида илғаш мумкин.

“Дунё динларининг муқаддас китобларида Худо барча нарсани кўрувчи ва эшитувчи, дейилади. Авваллари моддиятчи олимлар айнан мана шу сўзларга эътироз билдиришар эди. Уларнинг мантиқларига кўра, ёруғлик тезлигининг ҳам чегараси бор. Шундай экан, Худо дунёдаги барча инсонларнинг қилаётган ишларини бир пайтнинг ўзида ҳам кўриши ҳам эшитиши мутлақо мумкин эмас, дер эдилар”.

Аммо кўриб турибсизки, ҳар биримизнинг фикримиз моддийдир. Мия нейронларини ташкил этувчи молекула атомлари илгариловчи, тебранувчи ва айланувчи ҳаракатларни амалга оширади. Ва фикрлаш жараёни электромагнит ва гравитацион майдонларнинг ток узатувчи чизиқларни тарқатиши ва ютиши билан амалга ошади. Бу жараённи Коинотнинг исталган нуқтасида аниқлаш мумкин.

Демак, Худо бизнинг ҳар бир ўй-хаёлимизни биладими? Ҳа. Ҳамма нарса учун бўйсундириб қўйилган юқори куч мавжуд. Биз уни тилимизда Аллоҳ, Худо, Олий руҳ дея турли номлар билан атаймиз. Асосийси моҳият ўзгармайди. Дунёдаги барча нарсалар макондан қатъий назар доимо ўзаро алоқада.

Шу соҳа олимларининг ҳисоб-китобларига кўра Валитовнинг назарияси термодинамиканинг 12 қонунини, кимёнинг 20 қисмини, физиканинг 28 қисмини, механиканинг 40 бўлимини инкор қилади.

Профессорнинг “Тенг мувозанатли тикланувчи жараёнларда вақт, вазн ва кучга айланади сўнгра айнан тескари жараёнлар содир бўлади” деган биргина фикрининг ўзи қанчалар аҳамиятли. Бундан келиб чиқадики, барча муқаддас китоблар далолат берганидай, ўликларнинг қайта тирилиши ҳақиқат!

Профессор ўз хулосаларини илмий оппонентларга текшириб кўришни таклиф қилди. Ва улар бу далилларни инкор эта олмадилар. Россия Фанлар Академияси академиги Андрей Трофимук ҳамкасбининг бу кашфиётдан ҳайратда эканини изҳор қилди.

Ҳозирда Валитов ўзини диндор инсон деб ҳисоблайди: “Аввал мен Худонинг мавжудлигини формулалар ёрдамида исботладим. Кейин эса уни қалбимда кашф қилдим”, дейди у.

facebook.com