Оч бола билан тўқ бола ўйнамас, тўқ бола ҳеч нарсани ўйламас деганлари мана шу бўлади!

Оч бола билан тўқ бола ўйнамас, тўқ бола ҳеч нарсани ўйламас деганлари мана шу бўлади!
23 views
22 August 2018 - 17:10

“ОЧ БОЛА БИЛАН ТЎҚ БОЛА ЎЙНАМАС, ТЎҚ БОЛА ҲЕЧ НАРСАНИ ЎЙЛАМАС ДЕГАНЛАРИ МАНА ШУ БЎЛАДИ!:

ХИЗМАТ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРА ТУРИБ БИРА ТЎЛА ИККИ ОЁҒИДАН АЖРАБ ҚОЛГАН СУРХОНДАРЁЛИК НОГИРОННИ ОИЛАСИ БИЛАН ҚУРБОН ҲАЙИТ КУНЛАРИ ПОЙТАХТ КЎЧАЛАРИДА ХОР ҚИЛГАН БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ КИМГА КЕРАК?

ЁХУД

ВО ДАРИҒ, ДАВЛАТИМИЗНИ ИККИ ОЁҒИДАН АЙРИЛГАН БИР НОГИРОНГА ҲАЙИТ КУНИЛАРИДА ХАЙРУ ЭҲСОН ҚИЛИШГА ҚУРБИ ЕТМАЙ ҚОЛГАНМИ?….

Ҳайит куни дилим жуда хуфтон бўлди!

Тарас Шевченко ҳайкали пойида, шундоққина Ўзбекитсон темир йўллари давлат акциядорлик жамияти биноси қаршисида , Пойтахтнинг қоқ киндигида, ёмғир остида 10 кундирки кўчада тунаб қолишга мажбур бўлаётган мана бу қора кўзларни кўриб кўнглим жудаям хуфтон бўлди.

Арафа куни кечаси Пойтахт кўчаларида тунаб қолаётган сурхондарёлик имконияти чекланган Шоназар аканинг оиласидан хабар олгани боргандим.

Хизмат вазифасини бажара туриб икки оёғидан, икки қўл бармоқларидан бир умрга айрилиб қолган Шоназар ака билан узоқ суҳбатлашгандик.

Тунги соат 24.00 бўлганлиги сабабли, қоронғуда, электр чироқлари нурларида съёмкамиз яхши чиқмаган экан, шу сабаб кеча суҳбатимизни эътиборингизга ҳавола қилаолмадсан қолгандим.

Бугун, 21 август куни Қурбон Ҳайит номози ўқилгач, тирикчилиги Тарас Шевченко ҳайкали пойида ўтаётган Шоназар ака оиласини кўргани яна йўл олдим.

Кўрган одам, лўлилар янги одат чиқаришибдими, энди чодир қурмай пойтахтнинг киндигида яшашни урф қилишибдими деб ўйлайшлари мумкин.

"ОЧ БОЛА БИЛАН ТЎҚ БОЛА ЎЙНАМАС, ТЎҚ БОЛА ҲЕЧ НАРСАНИ ЎЙЛАМАС ДЕГАНЛАРИ МАНА ШУ БЎЛАДИ!:ХИЗМАТ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРА ТУРИБ БИРА ТЎЛА ИККИ ОЁҒИДАН АЖРАБ ҚОЛГАН СУРХОНДАРЁЛИК НОГИРОННИ ОИЛАСИ БИЛАН ҚУРБОН ҲАЙИТ КУНЛАРИ ПОЙТАХТ КЎЧАЛАРИДА ХОР ҚИЛГАН БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ КИМГА КЕРАК?ЁХУДВО ДАРИҒ, ДАВЛАТИМИЗНИ ИККИ ОЁҒИДАН АЙРИЛГАН БИР НОГИРОНГА ҲАЙИТ КУНИЛАРИДА ХАЙРУ ЭҲСОН ҚИЛИШГА ҚУРБИ ЕТМАЙ ҚОЛГАНМИ?….Ҳайит куни дилим жуда хуфтон бўлди!Тарас Шевченко ҳайкали пойида, шундоққина Ўзбекитсон темир йўллари давлат акциядорлик жамияти биноси қаршисида , Пойтахтнинг қоқ киндигида, ёмғир остида 10 кундирки кўчада тунаб қолишга мажбур бўлаётган мана бу қора кўзларни кўриб кўнглим жудаям хуфтон бўлди.Арафа куни кечаси Пойтахт кўчаларида тунаб қолаётган сурхондарёлик имконияти чекланган Шоназар аканинг оиласидан хабар олгани боргандим.Хизмат вазифасини бажара туриб икки оёғидан, икки қўл бармоқларидан бир умрга айрилиб қолган Шоназар ака билан узоқ суҳбатлашгандик.Тунги соат 24.00 бўлганлиги сабабли, қоронғуда, электр чироқлари нурларида съёмкамиз яхши чиқмаган экан, шу сабаб кеча суҳбатимизни эътиборингизга ҳавола қилаолмадсан қолгандим.Бугун, 21 август куни Қурбон Ҳайит номози ўқилгач, тирикчилиги Тарас Шевченко ҳайкали пойида ўтаётган Шоназар ака оиласини кўргани яна йўл олдим.Кўрган одам, лўлилар янги одат чиқаришибдими, энди чодир қурмай пойтахтнинг киндигида яшашни урф қилишибдими деб ўйлайшлари мумкин.Йўқ, сиз кўраётган бу оила лўлилар авлодига мансуб эмас.Ўзимизнинг ўзбек оилалардан бири.Ўзига қолса, Шоназар ака икки оёғимдан айрилиб ногирон бўлиб, тошмеҳр одамларнинг қўлига қарам бўлиб қолай деб орзу қилганмиди?Албатта йўқ.Аммо тақдир экан. Шоназар ака икки оёғидан айрилиб қолди.(Шоназар ака билан суҳбатдан парча берилади)Халқимизда “Танаси бошқа, дард билмас” дейишади…Қаршимдаги оёқсиз одамни тушуниш, унинг кўргуликларини танасидан ўтказиши учун ўша вазирман деганлари лоақал бир кун бўлсаям оёқсиз қолиши, оёқсиз яшаб кўришига тўғри келади….(Шоназар ака билан суҳбатдан парча берилади)Биз ўзбекларда “Султон суягини ҳор қилмайди” деган ҳикматли ибора бор.Элнинг қандайин султони – бош вазирнинг биринчи ўринбосари эканки у – суягини хор қилса, бир ногирон устидан кулса, таҳқирласа, қабул қилмай, битта мошинни раво кўрмай, қийнаса.Эй, яхшилар, инсоф билан айтганда ҳали бир машина экан-ку!Бу одам сзидан оёғингизни, кўз нурингизни тилаётгани йўқ.Оддийгина темир – биргина машина сўрамоқда холос.Машинани окиан ортидан, маҳғрибу машриқдан харид қиласизми?Машина деганлари ватанимизга Токиодан келтирилгани-да-ку, “Ҳа, энди Япониядан келтириш мушкул-да, қимматга тушиб кетади-да” деган, ўзимизни алдаган бўлардик…Машина деган бу савил ўзимизда, Ўзбекитсонимизда кунига юзлаб чиқиб турган бўлса!(Шоназар ака билан суҳбатдан парча берилади)Мен амладорларни, вазиру уломаларни ҳечам тушунмайман!Мабодо бирор бир хожаси тўй қилиб қолгудек бўлса, борми, киприк қоқмай, ҳориж машинасининг калитини тўйонага туҳфа қилиб юборади!Суннат тўйига той ўрнига Тойотта олиб боради!Бир кунлик тушлик тамаддисининг пулига митта мошин беради!Бироқ “Туя минг тангга, мана минг тангга, Туя бир бир тангга, қани бир тангга?!” деганларидек, камбағал, ногирон шўрлик тилаб келганида юраклари тош қотади…Бугун, мусулмонларнинг муқаддас айёми – Қурбон ҳайити куни савоб излаганлар, савобталаблар қанча?!Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ҳам Қурбон ҳайитида савб ишни дундириб, казо-казоларни лол қолдиришни ўйлаган, истаган бўлса, не ажаб?…..Аммо тумшуғининг тагида турган кишига ҳиммат кўрсатиш ҳеч бир кимсани кўнглининг кўчасига ҳам келмайди…(Шоназар ака билан суҳбатдан парча берилади)Бош вазир ўринбосаринининг ҳимматига эришиш учун аслида, хизмат вазифасини ўтатёганда оёқларидан айрилиб қолган бўлиши ҳам шарт эмас. Бу ҳаёт. Бахтсиз тасодиф туфайли ногиронликка маҳкум бўлиб қолган инсонннинг кўнглини обод қилиш шунчалар мушкулми?Шоназар ака оёқсиз бўлиб дунёга келмаган, оёқсиз туғилмаган! У хизмат вазифаси ортидагн оёқларидан ажраб қолган. Бу фқакт! Эй, корчолонлар, биласизми, нима? Қирда, чўлда, йўлда кўп юрасиз.Гоҳида хушёр, гоҳида бедор…Худо кўрсатмасину мабодо Сиз, ўзингиз Яратганнинг амри билан бахтсиз тасодифга –автоҳалоктага учраб худди мана шу инсон қисмати каби икки оёғингиздан ажралиб, ерда илондек ўрмалаб қолсангиз нима қлиган бўлардингиз?Нега биз хом сут эмган бандалар шукр нималигини билмаймиз? Нега биз гуноҳкор қуллар кўзларимиз кўриб, қулоқларимиз эшитиб, оёқларимиз юриб турганига шукур қилмаймиз? Шукроналик рамзи сифатида шундоққина қаршимизда турган имконсиз, иложсиз қолган одамнинг мушкулини осон, ҳожатини ровон қилишга шошмаймиз?Мабодо, “Ҳайит кунида эъҳсон қилинг, телебезорга оламиз” деганларида-ку, ҳиммат кўрсатишга яланг оёқ бўлиб чопиб қолардингиз-ку-я…(Шоназар ака билан суҳбатдан парча берилади)Майли, Шоназар аканингку умри деярли ўтиб бўлибди. Аммо 10 кундирки сиз каби амалдорларнинг шарофати билан кўчада тунаб қолишга мажбур бўлаётган мана бу қизалоқларнинг кўзларига қаранг. Бу болалар отасига нисбатан бўлаётган адолатсизликларни кўриб турибди! Бу гўдаклар эртага Ватанга садоқатли бўлиб ўсишига ўзингиз ишонасизми? Ахир шу болалар эртамизнинг эгалари эмасми?!Нега шулар хусусида чуқурроқ мушоҳада қилиб кўрмаймиз! Сатқаи амалдор кетинг-э, Қурбон Ҳайити куни ҳам икки оёғидан айрилиб қолган одамни оиласи, гўдаклари билан кўчада хор қиладиган бу миллат, бу мамлакат, бу ҳукумат қандайин давлат бўлди, демайдими эшитганлар?!Бир муштдан урса ўлдиради, бир бурдадан берса, тўйдиради дейди доно халқимиз.Тўрт йил давомида бир ногироннни масхаралаб, алдагандан кўра, тўрт йилдирки хайрия эвазига ҳам бир мискиннинг камини тўлдириб қўйиш, савобга қолиш мумкнимиди?Мумкин эди!Бош вазирнинг биринчи ўринбосари истаганида албатта!(Шоназар ака билан суҳбатдан парча берилади)Нима бўлгандаям мен Шоназар аканинг иродасига қойил қолдим.Икки оёқсиз, эмаклаб юридик инститтутда таҳсил олишнинг ўзи бўлмаган бўлса керак!Шу ҳукуматда ўтирганларнинг заррача ақли бўлганида эди Шоназар ака каби тиришқоқ, иродали одамларнинг ақлий меҳнатидан унумли фойдаланган бўларди.(Шоназар ака билан суҳбатдан парча берилади)Э, суф-э, сизларга!Ҳукумат тепасидаги курсиларга қандай қилиб келиб қолар экан-а бунингдек бағритошлар?….Малоҳат ЭШОНҚУЛОВАмустақли журналист, ҳуқуқбон

Малохат Эшанкулова paylaştı: 22 Ağustos 2018 Çarşamba

Йўқ, сиз кўраётган бу оила лўлилар авлодига мансуб эмас.

Ўзимизнинг ўзбек оилалардан бири.

Ўзига қолса, Шоназар ака икки оёғимдан айрилиб ногирон бўлиб, тошмеҳр одамларнинг қўлига қарам бўлиб қолай деб орзу қилганмиди?

Албатта йўқ.

Аммо тақдир экан. Шоназар ака икки оёғидан айрилиб қолди.

Халқимизда “Танаси бошқа, дард билмас” дейишади…

Қаршимдаги оёқсиз одамни тушуниш, унинг кўргуликларини танасидан ўтказиши учун ўша вазирман деганлари лоақал бир кун бўлсаям оёқсиз қолиши, оёқсиз яшаб кўришига тўғри келади….

Биз ўзбекларда “Султон суягини ҳор қилмайди” деган ҳикматли ибора бор.

Элнинг қандайин султони – бош вазирнинг биринчи ўринбосари эканки у – суягини хор қилса, бир ногирон устидан кулса, таҳқирласа, қабул қилмай, битта мошинни раво кўрмай, қийнаса.

Эй, яхшилар, инсоф билан айтганда ҳали бир машина экан-ку!

Бу одам сзидан оёғингизни, кўз нурингизни тилаётгани йўқ.

Оддийгина темир – биргина машина сўрамоқда холос.

Машинани окиан ортидан, маҳғрибу машриқдан харид қиласизми?

Машина деганлари ватанимизга Токиодан келтирилгани-да-ку, “Ҳа, энди Япониядан келтириш мушкул-да, қимматга тушиб кетади-да” деган, ўзимизни алдаган бўлардик…

Машина деган бу савил ўзимизда, Ўзбекитсонимизда кунига юзлаб чиқиб турган бўлса!

Мен амладорларни, вазиру уломаларни ҳечам тушунмайман!

Мабодо бирор бир хожаси тўй қилиб қолгудек бўлса, борми, киприк қоқмай, ҳориж машинасининг калитини тўйонага туҳфа қилиб юборади!

Суннат тўйига той ўрнига Тойотта олиб боради!

Бир кунлик тушлик тамаддисининг пулига митта мошин беради!

Бироқ “Туя минг тангга, мана минг тангга, Туя бир бир тангга, қани бир тангга?!” деганларидек, камбағал, ногирон шўрлик тилаб келганида юраклари тош қотади…

Бугун, мусулмонларнинг муқаддас айёми – Қурбон ҳайити куни савоб излаганлар, савобталаблар қанча?!

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ҳам Қурбон ҳайитида савб ишни дундириб, казо-казоларни лол қолдиришни ўйлаган, истаган бўлса, не ажаб?…..
Аммо тумшуғининг тагида турган кишига ҳиммат кўрсатиш ҳеч бир кимсани кўнглининг кўчасига ҳам келмайди…

Бош вазир ўринбосаринининг ҳимматига эришиш учун аслида, хизмат вазифасини ўтатёганда оёқларидан айрилиб қолган бўлиши ҳам шарт эмас. Бу ҳаёт. Бахтсиз тасодиф туфайли ногиронликка маҳкум бўлиб қолган инсонннинг кўнглини обод қилиш шунчалар мушкулми?

Шоназар ака оёқсиз бўлиб дунёга келмаган, оёқсиз туғилмаган! У хизмат вазифаси ортидагн оёқларидан ажраб қолган. Бу фқакт!

Эй, корчолонлар, биласизми, нима? Қирда, чўлда, йўлда кўп юрасиз.

Гоҳида хушёр, гоҳида бедор…

Худо кўрсатмасину мабодо Сиз, ўзингиз Яратганнинг амри билан бахтсиз тасодифга –автоҳалоктага учраб худди мана шу инсон қисмати каби икки оёғингиздан ажралиб, ерда илондек ўрмалаб қолсангиз нима қлиган бўлардингиз?

Нега биз хом сут эмган бандалар шукр нималигини билмаймиз? Нега биз гуноҳкор қуллар кўзларимиз кўриб, қулоқларимиз эшитиб, оёқларимиз юриб турганига шукур қилмаймиз? Шукроналик рамзи сифатида шундоққина қаршимизда турган имконсиз, иложсиз қолган одамнинг мушкулини осон, ҳожатини ровон қилишга шошмаймиз?

Мабодо, “Ҳайит кунида эъҳсон қилинг, телебезорга оламиз” деганларида-ку, ҳиммат кўрсатишга яланг оёқ бўлиб чопиб қолардингиз-ку-я…

Майли, Шоназар аканингку умри деярли ўтиб бўлибди. Аммо 10 кундирки сиз каби амалдорларнинг шарофати билан кўчада тунаб қолишга мажбур бўлаётган мана бу қизалоқларнинг кўзларига қаранг. Бу болалар отасига нисбатан бўлаётган адолатсизликларни кўриб турибди! Бу гўдаклар эртага Ватанга садоқатли бўлиб ўсишига ўзингиз ишонасизми? Ахир шу болалар эртамизнинг эгалари эмасми?!

Нега шулар хусусида чуқурроқ мушоҳада қилиб кўрмаймиз!

Сатқаи амалдор кетинг-э, Қурбон Ҳайити куни ҳам икки оёғидан айрилиб қолган одамни оиласи, гўдаклари билан кўчада хор қиладиган бу миллат, бу мамлакат, бу ҳукумат қандайин давлат бўлди, демайдими эшитганлар?!

Бир муштдан урса ўлдиради, бир бурдадан берса, тўйдиради дейди доно халқимиз.

Тўрт йил давомида бир ногироннни масхаралаб, алдагандан кўра, тўрт йилдирки хайрия эвазига ҳам бир мискиннинг камини тўлдириб қўйиш, савобга қолиш мумкнимиди?

Мумкин эди!

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари истаганида албатта!

Нима бўлгандаям мен Шоназар аканинг иродасига қойил қолдим.

Икки оёқсиз, эмаклаб юридик инститтутда таҳсил олишнинг ўзи бўлмаган бўлса керак!

Шу ҳукуматда ўтирганларнинг заррача ақли бўлганида эди Шоназар ака каби тиришқоқ, иродали одамларнинг ақлий меҳнатидан унумли фойдаланган бўларди.

Э, суф-э, сизларга!

Ҳукумат тепасидаги курсиларга қандай қилиб келиб қолар экан-а бунингдек бағритошлар?….

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
мустақли журналист, ҳуқуқбон

facebook.com