Гап

Гап
72 views
23 August 2018 - 6:00

 

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

 

ГАП

Кўп эмас,
Бир қадоқ гапирсанг
Анча вақт ўтади,
Ўн қадоқ вақт ўтар тахминан.

Ойна синаётиб,
Вақт йўқотмайди жаранглаш учун –
Бир пайтда жаранглаб
Синади бир пайтнинг ўзида ойна.

Сен ўлим ҳақда кўп гапиряпсан,
Қўшиқ айтмоқдасан тинмай у ҳақда –
Вақтинг кетяпти,
Фақат, фақат жаранглаш учун.

1981

(217)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (134-саҳифа.)

(давоми бор)