Айрилма

Айрилма
49 views
25 August 2018 - 6:00

 

МАХДУМҚУЛИ

 

АЙРИЛМА

Мастона юрганча ғайри юртларда,
Униб-ўсган ўз юртингдан айрилма!
Бир мағрур какликдек нафснинг уғринда,
Дома тушиб, қанотингдан айрилма!

Таваккал эт, халққа сиринг бериб бор,
Сабр айлагил, бесабрлик ҳам бекор,
Ҳар ерда юрисанг, ризқ-насибанг бор,
“Бой бўлай” деб, иззатингдан айрилма!

Номардлар – бир муханнаслар, ночорлар –
Тузингни еб, ишинг бўлса, қочарлар,
Сирингни фош этиб, айбинг очарлар,
Қадринг билган улфатингдан айрилма!

Гадоларнинг кўнгли шоҳликни истар,
Нодон кўнгли ёлғон сўзни, “рост” деяр,
Беқадрлар душманингни дўст санар,
Таълим берган устозингдан айрилма!

Кимса қашшоқ бўлса, кимса бой бўлар,
Ҳар кимсанинг бахту иқболи билар,
Бошингга не келса, тилингдан келар,
Маҳдумқули, халқ ёдиндан айрилма!

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди