Аянч билан қарама

Аянч билан қарама
65 views
26 August 2018 - 6:00

 

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

 

АЯНЧ БИЛАН ҚАРАМА

Дунёдан бехабар одамга,
Сўқир бечорага қараган каби,
Менга аянч билан қарама!
Қарама, гўё мен билмайдигандай.
Яхши одамларнинг кўплигинию
Ёмонларнинг оз эмаслигин,
Гўё улуғ ҳурриятдан сўнг
Заминда ҳур бўлди фикрлар,
Жаҳолати йўқ бўлди батамом
Гўё сотқинлар ҳам даҳога ўхшаб
Минг йилда бир марта келар дунёга.

1979

(218)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (135-саҳифа.)

(давоми бор)