Меҳмонидир

Меҳмонидир
103 views
28 August 2018 - 6:00

 

МАХДУМҚУЛИ

 

Меҳмонидир

Дарддир бу жоннинг зиллати, соғлик анинг султонидир,
Саломатлик тан давлати, келар-кечар, меҳмонидир.

Нафс дегани, саркаш бир от, тан тахтининг майдонида,
Рўзи азал руҳинг ёмғир, ҳам аҳди ҳам паймонидир.

Бу бозорга кирган киши ихлосу орин сотмасин,
Қобил бўлган ихлосли қул, мардонларнинг мардонидир!

Юз офарин деса ҳам оз, руҳ ила нафс султонига,
Адолат бозори анинг, Ҳақ мажлиси майдонидир.

Нафсин суйганнинг ҳоли, вой, ҳуш – руҳнинг бир сардасари,
Рўзи жазо йўлдош анга, комиллик – пушаймонидир.

Қуллуқ этай десам, эр йўқ, ҳажга юзим бурсам йўл йўқ,
Бу икки иш кўнглим аро, ширин жоннинг армонидир.

Маҳдумқули ғамзодаман, бу дард ила мен кетаман,
Беш кунлик бу фоний дунё, Ҳақ ошиқнинг давронидир.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди