Жума маърузасидан иқтибос…

Жума маърузасидан иқтибос…
39 views
26 August 2018 - 8:00

Кечаги жума маърузасидан иқтибос:

“Биродарлар, болаларимизга ҳушёр бўлайлик. Интернетга кириб, адашганларга эргашиб кетишяпти”.

Иқтибос тугади.

Инсон эрталаб нонуштага асал чой, тушликка қайнатма шўрва, кечки пайт гўштли таомлар егиси келади. Бошқача айтганда ҳар хил таомлардан истеъмол қилишни маъқул кўради. Ақли ҳуши жойида бўлган инсон, танлов бор бўлса ҳам бир хилда лағмон еб юравермайди.

Аввало “Интернетга эргашиб кетяпти”, дегани уялиш керак. Сенга минбар бериб қўйилди! Бу дегани одамлар билан виртуал эмас, тўғридан-тўғри мулоқот қилишга эгасан. Шундай имконият бўла туриб, бу гапни гапириш уят.

Ҳатто ашулачиларнинг жонли айтадигани фонограмма айтадиганларига қараганда билетни қимматроқ сотади. Халқ ҳам жонли ижрога қизиқади. “Ўзбекконцерт” деган ташкилот ҳам жонли айтадиганларга кўпроқ имтиёз беради.

Ана энди ечим: сен ва сен кабилар қачон тезисдан бошингни кўтарсанг, ана ундан кейин одамлар чеҳрангга қарайди.

Ўзинг ҳам бир ой имомлигингни унутиб, Интернетга кириб, холислик билан, хиёнат қилмай ҳақни гапираётганларни эшитсанг, аниқ ўшаларга эргашиб кетасан.

Сенларни оқлагани 25 йил важ топдик. “Буларга ҳам осон эмас. Мана шундай қилмаса қамалиб кетади”, деб роса оқладик.

Президент шахсан ўзи ҳамма соҳага қарата: “Энди ҳаммаси бошқача бўлади. 25 йил қарсак (сенлар шукр деб тушунгин!) чалганимиз етар”, деди. Шу гаплар айтилганига яқинда 25 ой бўлади, лекин биронтанг заррача ўзгармадинг. Ҳали ҳам ўша қарсак (шукр) чалишга (қилишга) чақиряпсан. Ваҳоланки, ўша учрашувларда рассомидан тортиб, машшоғига қадар ҳаммаси оз бўлсада ўз ҳаққини сўраб олди. Сенлар “қўшхотинлик” деган вақтида қарсакни қойил қилиб чалишинг билан ёдда қолдинг, холос.

Биз: “Ўзбекистонда динни бундай хор аҳволга келишига милиция, МХХ, прокуратура сабаб”, деб келдик. Йўқ, аслида сенлар сабаб экансан…

…МХХнинг бошлиқлари алмашди, милициянинг бошлиқлари алмашди, прокуратуранинг бошлиқлари алмашди, ҳаммаси оз бўлса-да, ислоҳ бўлди. Лекин сенларда бирорта бошлиқ ўлиб қолмагунига қадар жойи бўшамади.

Ҳамон Холиққа эмас, бошлиққа хизмат қилар экансан, гапингни вазни худди ўзингнинг нархинг каби арзон бўлиб қолаверади.

Аёлларнинг рўмолига тақиқ бўлган ерда, эрга итоат қилишдан гапирар; “Болалар масжидга киритилмаяпти”, дейилса, таҳоратдан дарс ўтар; АҚИДАДАН гапириш керак бўлган жойда, ақиқани тушунтирар экансан, одамлар ўша Интернетдаги “адашганларга” эргашаверади.

Бирор марта ҳақ учун, Аллоҳдан қўрқиб гапира олдингми?!

Ислом шиорлари оёқ ости бўляпти, ҳамманг жимсан.

Аллоҳнинг ҳукмлари поймол қилиняпти, ҳамманг жимсан.

Росулининг ҳадислари топталяпти, ҳамманг жимсан.

Ўн йилдан бери бутун дунё масжидларидаги мусулмонлар Сурия, Афғонистон, Хитой, Ироқ ва бошқа мазлум мусулмонлар ҳаққига дуо қиляпти, лекин афсус, минг бор афсус, шу кунга қадар биронтангдан сас чиқмади.

Билиб олганинг “Шукр қилайлик, тинчмиз, осмонимиз мусаффо, ризқимиз кенг бўлсин…” Ҳей, сенинг ўша ризқингга…

Мен яқин кунларда биронта имом масжидга кирмасдан кўчада бенамоз юрганларни ибодатга чақирганини кўрмадим. Лекин масжидга кириб намоз ўқиб, ибодат қилганни “Қўлингни пастроққа тушир, оёғингнинг орасини торроқ қил, “Омийн”ни айтма, ваҳобийсан, ҳизбийсан, салафийсан“, деб маломат қилиб масжиддан бездирганини кўп кўрдим.

Биронта ярим-яланғоч қизни сатрланишга чақирганини кўрмадим. Аксинча, сатр авратда, рўмолда юрганларга “Бизнинг мазҳабда рўмолни иякнинг тагидан боғлайди, кўйлакнинг енги кафтни беркитмаслиги керак, қора кийим арабларники, оқ кийим туркларники”, деб қанчадан-қанча муслималарнинг рўмолни ечишига сабабчи бўлганини кўрдим.

Минглаб Қуръон оятлари, юз минглаб ҳадислар турганда, Имомлар жамоатга шоирларнинг шеърини ўқиб бергандан кейин, ҳидоятни Интернетдан изламасдан, сенлардан изласинми?

Шунча кўп гапирдим, гапларим ҳаммаси бефойда эканлигини ўзим ҳам биламан. Ичим тўлиб кетган эди. Сенларнинг башарангга қараб айтиладиган гапни айтиб, оз бўлса-да, енгиллаб олдим.

Майли, икки ёки уч кунлик ҳаёт давом этади.

“Ўзбеквиносаноатхолдинг” сизларни янги “винзавод” очилиши муносабати билан, жума куни жума намозидан кейин “хатми Қуръон”га таклиф қилади”.

Гўштларингни янада заҳарлаштираверинглар!

Саййид Ислом

facebook.com