Ёзувчилар уюшмаси ҳақда

Ёзувчилар уюшмаси ҳақда
26 views
26 August 2018 - 16:43

Аъзамжон Обид “бегоналаштириш” деб атаган кўриниш аслида қатағон.

Ёзувчилар уюшмаси деган ташкилот Сталин қатағон машинасининг муҳим бир қисми, унинг мафкура ўчоғи, илҳомлантирувчиси ва ижрочиси бўлган.

Каримов даврида ҳам шу вазифани ўтади. Раҳматли Эмин Усмон МВД ертўласида ўлдирилганда Абдулла Ориповга телефон қилганимни эслайман. У киши “Эмин Усмонни аллақачон уюшмадан чиқазганмиз” деб қутулганди. Ҳатто “чакки бўпти” демаган.

Мен уйини сўраб, 3 кун давомида жуда кўп ёзувчи-шоирларга телефон қилиб чиққанман. Адресини айтишга ҳам қўрқишган. Жанозасига бўлса ёзувчилардан фақат Тоҳир Малик борган, холос. Ўша пайт депутат бўлган иккита катта ёзувчимизга “одаммас экансизлар” деганимда, “эшитмай қолдик” деб ўзларини оқлашган.

Кўпчилик уюшмадан ҳайдалиб кетишдан қўрққан. Шунақа қўрқинчли ташкилот керакми?

Ҳозир ёзувчиларга уй бериш бошлангани учун аъзоликка талаблар ҳам кучайтирилибди, деб эшитдим.

Афтидан, миллатга оч ва яланғоч шоир-ёзувчидан кўра каттароқ хавф йўқ. Уюшманинг ҳозирги раҳбарини “Эгаси бор юрт” деган шеъри учун раҳматли Рауф Парфи “эгаси бор ит” деб атаганди.

Ким аъзо бўлса, думини ликиллатишга мажбур. Эҳтимол давлатга шундай ташкилот керакдир. Лекин давлат ҳамма фуқароларни бўлгани каби, ҳамма ижодкорни бир хилда кўриши керак.

Ҳаммага тенг шароит яратилиши керак.

Бунақа ташкилотларга профсоюздан баланд мақом бериш керакмас. Зотан, кўтаролмайди. Диктаторларга “Денгизимизсиз” деб бошлайди яна.

Паҳлавон Содиқ

facebook.com