Айтишларича, бир ғамбоданинг кўнглини обод айлаш Каъбани таъмирлагандан ҳам афзал эмиш…

Айтишларича, бир ғамбоданинг кўнглини обод айлаш Каъбани таъмирлагандан ҳам афзал эмиш…
22 views
27 August 2018 - 10:32

Айтишларича, бир ғамбоданинг кўнглини обод айлаш Каъбани таъмирлагандан ҳам афзал эмиш.

Бу дунёда пул ўз йўлига, бойлигу бисот ўз йўлига.

Ростанам зиму зарнинг қудрати кучли, буни биламиз.

Аммо бу боқий дунёда бойлигу бисотдан ҳам қудратлироқ бир куч бор, шуни биласизми?

Бирор маротаба қайсидир бир мискиннинг юрак-юракдан айтган раҳматини ҳеч эшитиб кўрганмисиз?

Ҳақиқий раҳматни, чин дилдан айтилган миннаддорчиликни назарда тумоқдаман мен.

Мабодо, мабодо ҳақиқий раҳматнинг таъмини туймган бўлсангиз, у ҳолда бу олам лаззатидан бебаҳра қолибсиз.

Ишонинг.

Ишонмасангиз, эртагаёқ турингда, мана, Мустақиллик айёми баҳона кимнингдир, бирор бир бева бечоранинг мушкулини осон қилинг, бетобнинг дардига малҳам бўлинг, атрофдагиларга яхшилик қилинг…

Ҳеч бир таъмасиз, “обмен товарсиз” шундай қилинг. Чин билдан, сидқидилдан уддаланг бу амални.

Ана шундагина юракнинг туб-тубидан айтилган “РАҲМАТ” деган, “Илоҳим, барака топинг”, “Илоҳим, дунё тургунча туринг” деган миннаддорчилик каломларини эшитасиз.

Мабодо бу сўзлар чинданам юракдан айтилса, сидқидилдан айтилса, сизни алқаётган одамнинг кўзлари севинчдан ёниб, ёшланиб турса, ўшандагина туясиз “Раҳмат” деган сўзнинг таъмини! Ана ўшандагина ҳис қиласиз аксарият ҳолларда биз эътибор бермаганимиз “Раҳмат” каломининг қудратини!

Бир инсоннинг олқиши олдида сиз қуратёган тўрт қаватли томнинг, эгнингизга илаётган 1000 долларлик либоснинг, ҳар куни ошаётганингиз тансиқ таомнинг сариқ чақалик қиймати йўқ, ғози ҳам бўлмайди, агар билсангиз…

Буни билиш, ҳис қилиш учун сиз энг аввало кимгадир эзгулик қилиш қудратига эга бўлишингиз ва қарши томондан эзгу тилак эшитишингиз, ҳақиқий олқиш ола билишингиз керак бўлади….

Эҳтимол, “Умар Ҳайём Бир ғариб кўнглини қила олсанг шод — Яхшидир ер юзин қилгандан обод” деганларида юрак тубидан айтилган ўша “РАҲМАТ” сўзининг қудратига шаъма қлигандир, балки, ким билсин?

Сиз юрак-юракдан айтилган раҳмат сўзининг таъмини ҳеч туймиб кўрганмисиз?…

Мен бугун яна бир бор такрор “РАҲМАТ” сўзининг тотли таъмини, чексиз қудратини туйдим…

Хабарингиз бўлса, хизмат жараёнида поезд тагида қолиб икки оёғидан айрилган Шоназар ака Ёдгоров иш берувчи ташкилотдан, яъни, Ўзбекистон Темир йўллари давлат акциядорлик компаниясидан ҳаракатини енгиллаштирувчи транспорт воситаси сўраб 10 кундирки икки гўдаги билан Тарас Шевченко ҳайкали пойида тунаб қолаётган эди.

Биз имконияти чекланган Шоназар ака ва гўдакларининг ҳоли хусусида Ҳайит кунлари сизни хабардор қилгандик.

Бугун Шоназар ака қувончдан терисига сиғмасдан қўнғироқ қилиб қолдилар.

Иш берувчи Шоназар Ёдгоровга нексия автомабили берибди!

Эшитиб роса севиндим.

Бу дунёда ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг чораси бор!

Мана, берса бўларкан-ку!

Қош қорайган бўлишига қарамасдан янги машинасида Сурхондарёга отланган Шоназар аканинг қувончига шерик бўлиш мақсадида улар билан кўришишга ошиқдим:

Айтишларича, бир ғамбоданинг кўнглини обод айлаш Каъбани таъмирлагандан ҳам афзал эмиш.Бу дунёда пул ўз йўлига, бойлигу бисот ўз йўлига.Ростанам зиму зарнинг қудрати кучли, буни биламиз.Аммо бу боқий дунёда бойлигу бисотдан ҳам қудратлироқ бир куч бор, шуни биласизми?Бирор маротаба қайсидир бир мискиннинг юрак-юракдан айтган раҳматини ҳеч эшитиб кўрганмисиз?Ҳақиқий раҳматни, чин дилдан айтилган миннаддорчиликни назарда тумоқдаман мен.Мабодо, мабодо ҳақиқий раҳматнинг таъмини туймган бўлсангиз, у ҳолда бу олам лаззатидан бебаҳра қолибсиз.Ишонинг.Ишонмасангиз, эртагаёқ турингда, мана, Мустақиллик айёми баҳона кимнингдир, бирор бир бева бечоранинг мушкулини осон қилинг, бетобнинг дардига малҳам бўлинг, атрофдагиларга яхшилик қилинг…Ҳеч бир таъмасиз, “обмен товарсиз” шундай қилинг. Чин билдан, сидқидилдан уддаланг бу амални.Ана шундагина юракнинг туб-тубидан айтилган “РАҲМАТ” деган, “Илоҳим, барака топинг”, “Илоҳим, дунё тургунча туринг” деган миннаддорчилик каломларини эшитасиз.Мабодо бу сўзлар чинданам юракдан айтилса, сидқидилдан айтилса, сизни алқаётган одамнинг кўзлари севинчдан ёниб, ёшланиб турса, ўшандагина туясиз “Раҳмат” деган сўзнинг таъмини! Ана ўшандагина ҳис қиласиз аксарият ҳолларда биз эътибор бермаганимиз “Раҳмат” каломининг қудратини!Бир инсоннинг олқиши олдида сиз қуратёган тўрт қаватли томнинг, эгнингизга илаётган 1000 долларлик либоснинг, ҳар куни ошаётганингиз тансиқ таомнинг сариқ чақалик қиймати йўқ, ғози ҳам бўлмайди, агар билсангиз…Буни билиш, ҳис қилиш учун сиз энг аввало кимгадир эзгулик қилиш қудратига эга бўлишингиз ва қарши томондан эзгу тилак эшитишингиз, ҳақиқий олқиш ола билишингиз керак бўлади….Эҳтимол, “Умар Ҳайём Бир ғариб кўнглини қила олсанг шод — Яхшидир ер юзин қилгандан обод” деганларида юрак тубидан айтилган ўша “РАҲМАТ” сўзининг қудратига шаъма қлигандир, балки, ким билсин? Сиз юрак-юракдан айтилган раҳмат сўзининг таъмини ҳеч туймиб кўрганмисиз?…Мен бугун яна бир бор такрор “РАҲМАТ” сўзининг тотли таъмини, чексиз қудратини туйдим…Хабарингиз бўлса, хизмат жараёнида поезд тагида қолиб икки оёғидан айрилган Шоназар ака Ёдгоров иш берувчи ташкилотдан, яъни, Ўзбекистон Темир йўллари давлат акциядорлик компаниясидан ҳаракатини енгиллаштирувчи транспорт воситаси сўраб 10 кундирки икки гўдаги билан Тарас Шевченко ҳайкали пойида тунаб қолаётган эди.Биз имконияти чекланган Шоназар ака ва гўдакларининг ҳоли хусусида Ҳайит кунлари сизни хабардор қилгандик.Бугун Шоназар ака қувончдан терисига сиғмасдан қўнғироқ қилиб қолдилар.Иш берувчи Шоназар Ёдгоровга нексия автомабили берибди!Эшитиб роса севиндим.Бу дунёда ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг чораси бор!Мана, берса бўларкан-ку!Қош қорайган бўлишига қарамасдан янги машинасида Сурхондарёга отланган Шоназар аканинг қувончига шерик бўлиш мақсадида улар билан кўришишга ошиқдим:(Шоназар ака билан суҳбат)Шоназар ака юртбошини узоқ алқади, дуо қилди…Халқимизда “Олқиш олган омондир, қарғиш олган ёмондир” деган гап бор.Ва яна “Ёмғир билан ер кўкаради, дуо билан эл кўкаради” деган ҳикмат ҳам бежиз айтилмаган.Бу оламни маддоҳларнинг мадҳияси эмас, юракдан айтилган олиқишлар асраб турибди агар билсангиз….Малоҳат ЭШОНҚУЛОВАмустақил журналист, ҳуқуқбон

Малохат Эшанкулова paylaştı: 26 Ağustos 2018 Pazar

Шоназар ака юртбошини узоқ алқади, дуо қилди…

Халқимизда “Олқиш олган омондир, қарғиш олган ёмондир” деган гап бор.

Ва яна “Ёмғир билан ер кўкаради, дуо билан эл кўкаради” деган ҳикмат ҳам бежиз айтилмаган.

Бу оламни маддоҳларнинг мадҳияси эмас, юракдан айтилган олиқишлар асраб турибди агар билсангиз….

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
мустақил журналист, ҳуқуқбон

facebook.com