“Мен Умаровга 5 йил берган судья Зафар Бобоновдан нафратланган эмасман….”

“Мен Умаровга 5 йил берган судья Зафар Бобоновдан нафратланган эмасман….”
58 views
27 August 2018 - 10:45

Мен Умаровга 5 йил берган судья Зафар Бобоновдан нафратланган эмасман….

Менинг судьяга жудаям раҳмим келди.

Бу дунёда энг мушкул юмуш имконсизлик ортидан виждонингга қарши иш тутиш бўлса керак…

Мен судья билан гаплашдим.

Аудиода бўлмаса-да саволларимга жавоб олдим….

Унинг кўзлари мўлтираб турарди…

Энг ёмони имконсизлик, ожизлик,…

Судяга қолса, “Бор-э” деб аллақачонлар Жаҳонгир Умаровни суд залидан озод қилиб юборган бўларди, мен бунга аминман. Адолат деганлари бор бўлса. албатта, шундай бўлиши керак эди, шарт эди. Бундан бошқача бўлиши мумкин ҳам эмасди….
.
Бироқ ўша имконсизлик деганлари судьянинг тилига тушов бўлди…

Негаки, қандайдир кучлар босим қилди Бобоновга!

Судья бизга номини айта олмайдиган қора кучлар!

Мамлакат қонунларидан ҳам, мамлакат Президентидан ҳам қутратли кучлар!

Ўзбекистонни енг ичида бошқараётган кучлар!
Коррупция бунинг оти!

Минг афсуски, бу “Буюртмачи” қаро кучларни бартараф этишга 2 йилдирки Президент Мирзиёевнинг кучи етмаган экан.

Бугун мамлакатда авж олган коррупция ўзининг қудлатлироқ эканлигини такрор кўз-кўз қилди…

Судья Бобонов бизга маълум ва номаълум сабабларга кўра Жаҳонгир Умаров устидан ўқилган ҳукм юзасидан бир кун ичида протест киритган Бош прокуратурада ўтирган қайсидир муттаҳамларнинг орқасини ёпишга, беркитишга мажбур эди.

Аниқроғи, уни шунга мажбур қилишди.

Акс ҳолда ўзининг судьялик карьерасининг келажаги шубҳа остида, хавф остида қоларди, бу аниқ.

Судья олдида иккита йўл турарди: Ё судьялик карььерасниинг келажаги хусусида қайғуриш, ёхуд тадбиркор тақдирини ўйлаш, унга оқлов ҳукми ўқиш…

Табиийки, барча қозилар қатори Бобонов ҳам биринчи йўлни танлади…

Йўқ, мен қонун номи билан, ҳукумат номи билан ноқонуний ишга қўл урган судья Зафар Бобоновдан нафратланган эмасман.

Шунчаки… Унга раҳмим келди…

Бобонов гарчи қозилик раиси курсисида ўтирган бўлса-да, ҳеч ким эмаслигини англаб етдим…

Энг ёмони, ҳеч ким эмаслигини, ўзининг тили ва қўлини ҳаракатга келтирувчи иплар Хожасининг қўлида эканлигини Бобоновнинг ўзи ҳам яхши билади, адашмасам….

Чорасизлик, имконсизлик ўзини ҳурмат қилган инсон учун энг оғир жазолардан бири аслида….

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
мустақил журналист, ҳуқуқбон

facebook.com