Матбуот котибининг сурат ва сийрати

Матбуот котибининг сурат ва сийрати
24 views
28 August 2018 - 19:23

МАТБУОТ КОТИБИНИНГ СУРАТ ВА СИЙРАТИ

Кечаги қайта тайинловдан сўнг Президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов профилдаги суратини ўзгартибди. Умид қиламанки, иш услубини ҳам ўзгартиради ва журналистларга очиқроқ бўлади.

Матбуот хизматига телефон орқали боғланиш имконсиз. Ҳатто Каримов даврида ҳам матбуот котибининг шахсан ўзига боғланиш имкони ҳамиша бўлган.

Матбуот хизмати ахборот тарқатишдан кўра кўпроқ пиар билан овора. Айниқса, Мирзиёев билан интервъюнинг (ки, уни интервъю деб бўлмайди, чунки савол-жавоб йўқ эди) “эксклюзив” деб тақдим қилиниши кулгили эди.

Чунки матбуот хизмати Президент ижроия аппаратининг бир қисми, Президент ўзи билан ўзи “эксклюзив” суҳбат қилолмайди. Давлат идораларининг матбуот хизматлари аввал қанчалик ёпиқ бўлган бўлса, ҳозир ҳам шундай.

Аслида бу хизматлар раҳбариятни журналистлардан ихоталаш мақсадида тузилган ва ҳозир ҳам шу вазифани бажаряпти. Мустақил ва хорижий ОАВларни рўйхатдан ўтказишни тезлаштириш керак.

Мирзиёевнинг ҳозирга қадар журналистлар, жумладан, хорижий журналистлар билан бирон марта очиқ мулоқот қилмагани, унинг имиджи, айниқса, халқаро имиджи учун салбий ҳолат ва бундан биринчи навбатда матбуот хизмати масъул.

Паҳлавон Содиқ

Facebook.com