Тадбиркор тарафдорлари президент қароргоҳига йўл олишди

Тадбиркор тарафдорлари президент қароргоҳига йўл олишди
66 views
29 August 2018 - 9:50

ТАДБИРКОР ТАРАФДОРЛАРИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРГОҲИГА ЙЎЛ ОЛИШДИ

Маълумки, 2018 йилнинг 22 январь куни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси тезкор гуруҳ ходимлари томонидан офисига гиёҳванд модда ташлаш йўли билан қўлга олинган тадбиркор Жаҳонгир Умаров “буюртма” жиноят иши ортидан 25 август куни жиноят bшлари бўйича Олмазор туман суди раиси Зафар Бобонов томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбдор деб топилди ва Жаҳонгир Умаровга 5 йил муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ваҳоланки, суд тергови жараёнларида тадбиркорни йўлдан олиб ташлаш учун милиция тезкор вакилига юқори элитага мансуб бойвачча томонидан махсус буюртма берилгани, мабодо тадбиркорни панжара ортига тиқа олиш юмушини уддалай олса, Умаровнинг ҳар бир ўтирган ойи учун шахсан катта тезкор ходим Фатхиддин Нуриддиновга нақд 10 минг доллар кўкидан санаб бериши мумкинлиги ойдинлашган.

Қолаверса, судланувчининг қариндошлари томонидан судга атқдим этилган ва фуқаро Абдурашид Тошпўлатов томонидан махфий тарзда ёзиб олинган аудиода ўта муҳим ишлар бўйича катта тезкор ходим Фатхиддин Нуриддиновнинг “Гиёҳванд моддани мен ташлаб қўйгандим. Бу шунчалар тез содир бўлган эдикb, қўлга олиш тадбирида барча полга қараб ётқизиб қўйилганди. Шунинг учун буни ҳеч ким кўрмай қолганди. Мен офиснинг кузатув камераси хартини юлиб олиб сувга ташлаб юборганман. Бирорта ҳам исбот қолган бўлиши мумкин эмас” деган аудио овози судда қўйиб эшиттирилган ва судда гувоҳ сифатида кўрсатма берган Фатхиддин Нуриддиновнинг ўзи мазкур аудиодаги овоз ўзига тегишли эканлигини, “ичган пайтида овозини ёзиб олишганларини, бу гапларни маст ҳолатида фантазия қилиб гапирган”лигини суд терговида тан олганди ҳам.

Қолаверса, ички ишлар идорасининг катта тезкор ходими Фатхиддин Нуриддиновни жиноий жаовбгарликдан асраб қолиш мақсадида унинг ўрнига тадбиркор офисига наркотика ташлаганлик айбини 150 минг доллар эвазига бўйнига олиб, 10 йил муддатга қамоқхонага кириб кетишга рози бўлган “ёлланма актёр” Нозимжон Ғофуржонов судда мазкур келишувлар ҳақида кўрсатма бераркан, “Мени Фатхиддин Нуриддинов ўз ўрнига қурбон сифатида айбини беркитиш учун пулла ёллаган эди” деган мазмундаги кўрсатмаси билан суд мажлисида ўтирганларни ҳайратга солган эди.

Мухтасар қилиб айтганда узоқ чўзилган суд тергови жараёнида тажбиркор Жаҳонгир Умаровнинг айбсзилиги, тезкор гуруҳ ваклилари томонидан унинг офисига гиёҳванд модда ташлаб қўйилганлиги, бу “буюртма жиноят иши” ниҳоятда катта миқдордаги АҚШ доллари ҳисобига очилганлиги, барча-барчаси судда раислик этувчи Зафра Бобонов ҳамда давлат қораловчиси, прокурор катта ёрдамчиси Бахтиёр Акромов гувоҳлигида ўз исботланган, тадбиркор Умаровнинг айбсизлиги 10 карра эмас, минг карра ўз исботини топиб бўлган эди.

Бироқ, саноқсиз исбот-далиллларга қарамасдан судда раислик этувчи Зафар Бобоновнинг Умаровни 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқариши фуқаролик жамияти вакилларини, мустақил ҳуқуқбонларни, суд кузатувчиларини ҳайратга солди.

Судья Бобонов одил судловга қарши жиноят содир қилиб, бир айбсиз одамни 5 йилга озодликдан маҳрум этиш ортидан, тадбиркор умрини чилпарчин қилди деган тўхтамга келган фуқаролик жамияти вакиллари бугун, 28 августь куни адолат қарор топишида кўмак сўраб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев резиденциясига боришга қарор қилди.

Норозилик намойишига отланганлар қўлида “Қийноқлар қурбони Жаҳонгир Умаровга озодлик”, “Олима Раҳима Очилова озод қилинсин” каби шиорлар билан бир қаторда турли вилоятдан келган аҳоли қатламининг арз додлари акс этган мурожаатлари мавжуд эди:

ТАДБИРКОР ТАРАФДОРЛАРИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРГОҲИГА ЙЎЛ ОЛИШДИМаълумки, 2018 йилнинг 22 январь куни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси тезкор гуруҳ ходимлари томонидан офисига гиёҳванд модда ташлаш йўли билан қўлга олинган тадбиркор Жаҳонгир Умаров “буюртма” жиноят иши ортидан 25 август куни жиноят bшлари бўйича Олмазор туман суди раиси Зафар Бобонов томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбдор деб топилди ва Жаҳонгир Умаровга 5 йил муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.Ваҳоланки, суд тергови жараёнларида тадбиркорни йўлдан олиб ташлаш учун милиция тезкор вакилига юқори элитага мансуб бойвачча томонидан махсус буюртма берилгани, мабодо тадбиркорни панжара ортига тиқа олиш юмушини уддалай олса, Умаровнинг ҳар бир ўтирган ойи учун шахсан катта тезкор ходим Фатхиддин Нуриддиновга нақд 10 минг доллар кўкидан санаб бериши мумкинлиги ойдинлашган. Қолаверса, судланувчининг қариндошлари томонидан судга атқдим этилган ва фуқаро Абдурашид Тошпўлатов томонидан махфий тарзда ёзиб олинган аудиода ўта муҳим ишлар бўйича катта тезкор ходим Фатхиддин Нуриддиновнинг “Гиёҳванд моддани мен ташлаб қўйгандим. Бу шунчалар тез содир бўлган эдикb, қўлга олиш тадбирида барча полга қараб ётқизиб қўйилганди. Шунинг учун буни ҳеч ким кўрмай қолганди. Мен офиснинг кузатув камераси хартини юлиб олиб сувга ташлаб юборганман. Бирорта ҳам исбот қолган бўлиши мумкин эмас” деган аудио овози судда қўйиб эшиттирилган ва судда гувоҳ сифатида кўрсатма берган Фатхиддин Нуриддиновнинг ўзи мазкур аудиодаги овоз ўзига тегишли эканлигини, “ичган пайтида овозини ёзиб олишганларини, бу гапларни маст ҳолатида фантазия қилиб гапирган”лигини суд терговида тан олганди ҳам.Қолаверса, ички ишлар идорасининг катта тезкор ходими Фатхиддин Нуриддиновни жиноий жаовбгарликдан асраб қолиш мақсадида унинг ўрнига тадбиркор офисига наркотика ташлаганлик айбини 150 минг доллар эвазига бўйнига олиб, 10 йил муддатга қамоқхонага кириб кетишга рози бўлган “ёлланма актёр” Нозимжон Ғофуржонов судда мазкур келишувлар ҳақида кўрсатма бераркан, “Мени Фатхиддин Нуриддинов ўз ўрнига қурбон сифатида айбини беркитиш учун пулла ёллаган эди” деган мазмундаги кўрсатмаси билан суд мажлисида ўтирганларни ҳайратга солган эди.Мухтасар қилиб айтганда узоқ чўзилган суд тергови жараёнида тажбиркор Жаҳонгир Умаровнинг айбсзилиги, тезкор гуруҳ ваклилари томонидан унинг офисига гиёҳванд модда ташлаб қўйилганлиги, бу “буюртма жиноят иши” ниҳоятда катта миқдордаги АҚШ доллари ҳисобига очилганлиги, барча-барчаси судда раислик этувчи Зафра Бобонов ҳамда давлат қораловчиси, прокурор катта ёрдамчиси Бахтиёр Акромов гувоҳлигида ўз исботланган, тадбиркор Умаровнинг айбсизлиги 10 карра эмас, минг карра ўз исботини топиб бўлган эди.Бироқ, саноқсиз исбот-далиллларга қарамасдан судда раислик этувчи Зафар Бобоновнинг Умаровни 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқариши фуқаролик жамияти вакилларини, мустақил ҳуқуқбонларни, суд кузатувчиларини ҳайратга солди.Судья Бобонов одил судловга қарши жиноят содир қилиб, бир айбсиз одамни 5 йилга озодликдан маҳрум этиш ортидан, тадбиркор умрини чилпарчин қилди деган тўхтамга келган фуқаролик жамияти вакиллари бугун, 28 августь куни адолат қарор топишида кўмак сўраб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев резиденциясига боришга қарор қилди.Норозилик намойишига отланганлар қўлида “Қийноқлар қурбони Жаҳонгир Умаровга озодлик”, “Олима Раҳима Очилова озод қилинсин” каби шиорлар билан бир қаторда турли вилоятдан келган аҳоли қатламининг арз додлари акс этган мурожаатлари мавжуд эди:(Интервьюлар)Фуқаролик жамияти фаоллари, аҳолининг норози қатлами вакиллари белгиланган вақтда Мирзиёев резиденциясига йўл олишди.Бироқ ҳар доимгидек Президент қароргоҳи олдида аҳолининг норози қатлами вакилларини, тадбиркор Жаҳонгир Умаровга озодлик талаб қилиб чиққан фуқаролик жамияти фаолларини ички ишлар ва миллий гвардиямизнинг махсус отряди кутиб туришарди.Норозилик намойиши иштирокчилари қўлларидаги талаблари акс этган плокатларни очиб улгурмай ички ишлар ходимлари томонидан мажбурий тарзда панжаралар билан ўралган автобусларга ортилди ва ички ишлар идорасига олиб кетилди.(Урлаеванинг сўзлари)Халқ ҳамма нарсага дош бериши мумкни. Фақат адолатсизликка эмас.Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевннинг каломи.Кейинги пайтларда суд-ҳуқуқ тизимидаги ҳақсизлик халқнинг халқумига келди.Халқнинг оммавий норозилигини куч ишлатиш йўли билан, ойналари панжаралар билан тўслиган автобусларга куч билан мажбурий тарзда юклаш билан бир бостирасиз, икки бостирасиз, бироқ аҳвол шу зайлида давом этадиган бўлса, ҳукумат тепасидаги эй, сиз, 1000 чоғли амалдорлар, 35 миллионлик Ўзбекистон аҳолисининг қахру ғазабини қандай тўхтатиб қоласиз, тўхтатиб қола оласизми?Халойиқни тинчлантиришнинг фақат биргина йўли бор: у ҳам бўлса, адолат, адолат ва яна бир карра адолат.Айниқса, судларда адолат бўлмоғи шарт!Сиёсатшунослар яхши билишади, бир ўсмир йигитнинг ўлимига нисбатан прокуратура, суд тизими адолат қилмаганлиги ортидан Грузияда яқингинада ҳукумат алмашуви юзага келди.Наҳотки адолатсиз қозилар айнан ана шунингдек ғаразли ниятни кўзлаб аҳолига зуғум ўтказаётган, норози фуқаролар сонини кўпайтираётган бўлса!Эй, сиз қозилар, прокурорлар, ўзингиз-ку ҳукуматни алмаштиришга қурбингиз етмайди, қудратга эга эмасссиз. Буни биласиз.Бироқ адолатсизлигингиз ортидан халқни оёққа қалқитиб, аҳолининг норози қатламини ҳақсизлик-ла жунбушга келтириб, халойиқнинг кучи, норози аҳоли қатламининг қўли билан ҳукумат алмашувига эришишдек ёвуз мақсадни режа қилганмисиз? Акс ҳолда халқни хўрлашдан муддаонгиз не? Мақсадингиз нима?Нега суд-ҳуқуқ тизимининг халққа ўтказаётган ҳақсизлиги кун сайин кучайиб бормоқда?Жавоб беринг?!Жаноб Комилов, Ёдгоров ҳазратлари, ҳалққа қўлланилаётган ҳақсизликларингиз боиси не?Малоҳат ЭШОНҚУЛОВАмустақил журналист, ҳуқуқбон

Малохат Эшанкулова paylaştı: 28 Ağustos 2018 Salı

Фуқаролик жамияти фаоллари, аҳолининг норози қатлами вакиллари белгиланган вақтда Мирзиёев резиденциясига йўл олишди.

Бироқ ҳар доимгидек Президент қароргоҳи олдида аҳолининг норози қатлами вакилларини, тадбиркор Жаҳонгир Умаровга озодлик талаб қилиб чиққан фуқаролик жамияти фаолларини ички ишлар ва миллий гвардиямизнинг махсус отряди кутиб туришарди.

Норозилик намойиши иштирокчилари қўлларидаги талаблари акс этган плокатларни очиб улгурмай ички ишлар ходимлари томонидан мажбурий тарзда панжаралар билан ўралган автобусларга ортилди ва ички ишлар идорасига олиб кетилди.

Халқ ҳамма нарсага дош бериши мумкни. Фақат адолатсизликка эмас.

Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевннинг каломи.

Кейинги пайтларда суд-ҳуқуқ тизимидаги ҳақсизлик халқнинг халқумига келди.

Халқнинг оммавий норозилигини куч ишлатиш йўли билан, ойналари панжаралар билан тўслиган автобусларга куч билан мажбурий тарзда юклаш билан бир бостирасиз, икки бостирасиз, бироқ аҳвол шу зайлида давом этадиган бўлса, ҳукумат тепасидаги эй, сиз, 1000 чоғли амалдорлар, 35 миллионлик Ўзбекистон аҳолисининг қахру ғазабини қандай тўхтатиб қоласиз, тўхтатиб қола оласизми?

Халойиқни тинчлантиришнинг фақат биргина йўли бор: у ҳам бўлса, адолат, адолат ва яна бир карра адолат.
Айниқса, судларда адолат бўлмоғи шарт!

Сиёсатшунослар яхши билишади, бир ўсмир йигитнинг ўлимига нисбатан прокуратура, суд тизими адолат қилмаганлиги ортидан Грузияда яқингинада ҳукумат алмашуви юзага келди.

Наҳотки адолатсиз қозилар айнан ана шунингдек ғаразли ниятни кўзлаб аҳолига зуғум ўтказаётган, норози фуқаролар сонини кўпайтираётган бўлса!

Эй, сиз қозилар, прокурорлар, ўзингиз-ку ҳукуматни алмаштиришга қурбингиз етмайди, қудратга эга эмасссиз. Буни биласиз.

Бироқ адолатсизлигингиз ортидан халқни оёққа қалқитиб, аҳолининг норози қатламини ҳақсизлик-ла жунбушга келтириб, халойиқнинг кучи, норози аҳоли қатламининг қўли билан ҳукумат алмашувига эришишдек ёвуз мақсадни режа қилганмисиз? Акс ҳолда халқни хўрлашдан муддаонгиз не? Мақсадингиз нима?

Нега суд-ҳуқуқ тизимининг халққа ўтказаётган ҳақсизлиги кун сайин кучайиб бормоқда?

Жавоб беринг?!

Жаноб Комилов, Ёдгоров ҳазратлари, ҳалққа қўлланилаётган ҳақсизликларингиз боиси не?

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
мустақил журналист, ҳуқуқбон

facebook.com