Иброҳим Ҳаққул: “Тўн” алмаштирилди, тана эски”

Иброҳим Ҳаққул: “Тўн” алмаштирилди, тана эски”
22 views
29 August 2018 - 20:05

ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ: “Тўн” алмаштирилди, тана эски”

“Жамиятда сўз ва фикр эркинлиги чекланиб, маънавий-ахлоқий ҳаётда саёзлик, турғунлик ва якранглик томир ёздими, бунга биринчи навбатда адабиёт ва ижод аҳли айбдор.

Адабиёт журъат ва курашчанлигини бой бериб, иккинчи даражали, ҳатто ўткинчи вазифалар билан ўралашиб, бурчига содиқ бўлолмадими, бунинг надомати энди давлат ва давлат раҳбарларига тегишли.

Адабиёт давлатдан тама қилиб, хушомад ва маддоҳликка берилмаса, давлат адабиётнинг мавқе-мартабасини ҳақиқатда юксак кўриб, ундан югурдак ёки малайдан фойдалангандай фойдаланишни кўзламаса – олам гулистон.

Уларнинг бирлиги, ўзаро содиқлик ва самимиятини фақат ва фақат ҳақиқат, ростлик, миллат ҳамда Ватан манфаати устуворлаштиради.

Адабиёт зоҳиран яқинлик изҳор айлаб, тилёғламаликни қойиллатгани билан, сўнгги ўн беш йилда давлатдан рўшнолик ва мурувват кўрмай аросат ҳолида яшади. Шу боис ижод аҳли орасида мавқе, мартаба, унвон, мукофот учун йўл излаш, буларни инъом этиш қўлидан келадиган арбобга хоҳлаган усулда эгилиб-букилиш ё эланиш айб ҳам, уят ҳам саналмай қолганди.

Адабиётни шахсий манфаат бозори деб биладиган ўртамиёначи ва истеъдодсиз қаламкашлар эса олдинги сафга ўтиб олишди.

2016 йилдан замон ўзгарди, юртда ҳеч кимнинг хаёлига келмаган ижтимоий, маънавий ва маданий эврилишлар содир бўлди. Лекин кўпдан-кўп ёзувчи, олим, зиёлиларнинг ички қарашлари ўша-ўша – айтарли ўзгарган эмас. Чунки “тўн”и алмаштирилгани билан не-не масъул идораларда тўн соҳиблари жойларида устувор туришибди.

Аммо бу ҳодисанинг тарихи анча узоқдан бошланадики, уни тафаккур қилмай кўзланган натижага эришмоқ амримаҳолдир”.

facebook.com