Суд-ҳуқуқ тизимидаги ҳақсизлик туфайли халойиқ ҳатто мустақиллик айёми арафасида ҳам нотинч….

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ҳақсизлик туфайли халойиқ ҳатто мустақиллик айёми арафасида ҳам нотинч….
25 views
30 August 2018 - 15:28

СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИДАГИ ҲАҚСИЗЛИК ТУФАЙЛИ ХАЛОЙИҚ ҲАТТО МУСТАҚИЛЛИК АЙЁМИ АРАФАСИДА ҲАМ НОТИНЧ….

Айрим аҳоли вакилларининг кўнглидаги бунингдек нотинчлик 2018 йилнинг 28 августь куни – Мустақиллик айёми арафасида Олий суд биноси олдига кўчди.

Суд-ҳуқуқ тизими остонасидаги оввора одамларнинг ҳақли талаби Олий судбиносини ларзага келтирди:

СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИДАГИ ҲАҚСИЗЛИК ТУФАЙЛИ ХАЛОЙИҚ ҲАТТО МУСТАҚИЛЛИК АЙЁМИ АРАФАСИДА ҲАМ НОТИНЧ….Айрим аҳоли вакилларининг кўнглидаги бунингдек нотинчлик 2018 йилнинг 28 августь куни – Мустақиллик айёми арафасида Олий суд биноси олдига кўчди.Суд-ҳуқуқ тизими остонасидаги оввора одамларнинг ҳақли талаби Олий суд биносини ларзага келтирди:(Аҳолининг норозилик акциясидан парча ҳавола қилинади)Очиғи, ушбу стихияли норозилик намойишига ўзим ҳам тасодифан гувоҳ бўлиб қолдим.Аслида мен ҳам Олий суднинг фуқаролик ишлари коллегия ҳайъатига, шунингдек, маъмурий суднинг коллегия ҳайъатига назорат тартибида шикоят бергани бориб қолган эдим.Тасодифан стихияли норозилик акциясининг устидан чиқиб қолдим.Фуқаро кийимидаги орган ходимлари аёлларга, аввалига, “Қани, плокатингни ёзиб ҳам кўрчи!” дея дағдаға қилиб ҳам аҳолининг саргардон қатламини тўхтатиб қололмагач, плокталарини кўтаришга журъати етган хотин-қизларнинг қўлларига чанг солишди ва плокатларни йиртиб, бурда-бурда қлиишга тушишди. Орган ходимларининг ушбу ноқонуний ҳаракати ҳуқуқбон Аъзам Турғунов камерасининг обективкасига тушиб қолди.Бундан ғазабланган фуқаро кийимидаги орган ходими Турғуновнинг қўлидаги аппаратини олиб қўйишга уринди, қўлидан келмагач, “Тасврига олишга нима ҳаққингиз бор, зудлик билан ўчириб ташланг” дея қатъий талаб қилиб туриб олди. Табиийки, бу ноқонуний талабга ҳуқуқбон буйсунмади: “Нега, сизларга тасврига олиш мумкину, оддий одамларга расмга олиш ман қилинганми? Қани, бирор бир жойда суратга олиш таъқиқланади” деб ёзиб қўйилганми?” дея эътироз билдирди. Орган ходимлари аҳолининг стихияли норозилик акциясини куч билан ботсришга уринди. Ўртада тортишув юзага келди:(тортишув лавҳаси)Аҳолининг ҳақли талабига бас кела олмаслигига ақли етган фуқаро кийимидаги орган одамлари тақдирларига тан бериб тек қолишди.Провардида аҳолининг ҳақли талаби янада авж олди:(Нарозилик акциясидан лавҳа ҳавола қилинади)Норозилик намойиши авж олган паллада ҳақталаблик қилиб, “тилини бермаган” ҳуқуқбон Турғуновга фуқаро кийимидаги орган одамлари “Ҳап, саними?” дея тиш қайраб, Аъзам Турғуновни қачорн куч билан милиция машинасига тиқиб қўйишган экану, биз бехабар қолган эканмиз. Шу маҳал акция иштирокчиларидан бири мана шундай хавотирли хабар келтирди. (“Аъзам акани уришмоқда” дея ҳовлиқиб хабар беради аёллардан бири)Биз ҳоллослаб етиб келганимизда судраклаб кетилган Турғунов аллақачонлар мажбурий тарзда милиция машинасига ўтқазиб бўлинган эди. Адашмасам, норозилик акциясининг энг кульманацион нуқтаси айнан мана шу бўлди.Худди шу пайтда “Нега айбсиз кишини олиб кетаяпсиз? Акцияни у одам эмас, биз қилганмиз! Бизни ҳам Турғунов билан бирга олиб кетиб, жазолайсиз, мабодо Турғуновни жазолаш шунчалар керак бўлса!” деган талаб билан Турғунов ўтқазилган милиция машинаси қаршисида 2-3 нафар акция иштирокчилари қалқон бўлиб туриб олишди. Аёл кишилар, яна гўдаги билан! Ана энди мана бу манзарадан кейин милиция машинаси маторини ўт олдира олмаса керак! Эшикларини очса, Турғуновни қўйиб юборса керак деган ўйда эдим. Қайда, милиция машинасининг рўлида ўтирган формадаги ички ишлар ходимида ҳам отнинг калласидек юрак бор экан. Қайда, на аёл кишига, на унинг гўдагига эътибор қилди! Сигналини варанглатиб тўппа-тўғри аёл кишининг устига қараб ҳайдади! Тўппа-тўғри! Куч билан аёллар қуршовини ёриб ўтган милиция машинаси худди ана шу алфозда қочиб қолди!Ана шундан кейин Турғуновни қўлловчилар гуруҳи ҳуқуқбонни қидирб, аввалига, Шайҳонтоҳур тумна ички ишлар идорасига боришди, бу ерга Турғуновни келтиришмаган, кейин кейингисига ўтишди, 3-, 4- милиция бўлимларига боришди….Бу вақт ичида Турғуновни Шайҳонтоҳур туман маъмурий судига келтиришганлари ҳақида хабар келди. Қўлловчилар гуруҳи маъмурий суд биноси олдида ҳозир бўлдилар.Бироқ, суд иши қолдирилди.Ҳуқуқбон Аъзам Турғунов тақдирини нима кутмоқда, бу ҳали бизга номаълум.Бир сўз билан айтганда Мустақиллик айёми олди олий суд остонасидаги оввораларнинг норозилик акцияси ички ишлар идоралари томонидан куч билан бостирилди…Ватандошлар, барчанмизга Мустақиллик шукуҳи муборак!Малоҳат ЭШОНҚУЛОВАмустақил журналист, ҳуқуқбон

Малохат Эшанкулова paylaştı: 30 Ağustos 2018 Perşembe

Очиғи, ушбу стихияли норозилик намойишига ўзим ҳам тасодифан гувоҳ бўлиб қолдим.

Аслида мен ҳам Олий суднинг фуқаролик ишлари коллегия ҳайъатига,шунингдек, маъмурий суднинг коллегия ҳайъатига назорат тартибида шикоят бергани бориб қолган эдим.

Тасодифан стихияли норозилик акциясининг устидан чиқиб қолдим.

Фуқаро кийимидаги орган ходимлари аёлларга, аввалига, “Қани, плокатингни ёзиб ҳам кўрчи!” дея дағдаға қилиб ҳам аҳолининг саргардон қатламини тўхтатиб қололмагач, плокталарини кўтаришга журъати етган хотин-қизларнинг қўлларига чанг солишди ва плокатларни йиртиб, бурда-бурда қлиишга тушишди. Орган ходимларининг ушбу ноқонуний ҳаракати ҳуқуқбон Аъзам Турғунов камерасининг обективкасига тушиб қолди.

Бундан ғазабланган фуқаро кийимидаги орган ходими Турғуновнинг қўлидаги аппаратини олиб қўйишга уринди, қўлидан келмагач, “Тасврига олишга нима ҳаққингиз бор, зудлик билан ўчириб ташланг” дея қатъий талаб қилиб туриб олди. Табиийки, бу ноқонуний талабга ҳуқуқбон буйсунмади: “Нега, сизларга тасврига олиш мумкину, оддий одамларга расмга олиш ман қилинганми? Қани, бирор бир жойда суратга олиш таъқиқланади” деб ёзиб қўйилганми?” дея эътироз билдирди. Орган ходимлари аҳолининг стихияли норозилик акциясини куч билан ботсришга уринди. Ўртада тортишув юзага келди:

Аҳолининг ҳақли талабига бас кела олмаслигига ақли етган фуқаро кийимидаги орган одамлари тақдирларига тан бериб тек қолишди.

Провардида аҳолининг ҳақли талаби янада авж олди:

Норозилик намойиши авж олган паллада ҳақталаблик қилиб, “тилини бермаган” ҳуқуқбон Турғуновга фуқаро кийимидаги орган одамлари “Ҳап, саними?” дея тиш қайраб, Аъзам Турғуновни қачорн куч билан милиция машинасига тиқиб қўйишган экану, биз бехабар қолган эканмиз. Шу маҳал акция иштирокчиларидан бири мана шундай хавотирли хабар келтирди.

Биз ҳоллослаб етиб келганимизда судраклаб кетилган Турғунов аллақачонлар мажбурий тарзда милиция машинасига ўтқазиб бўлинган эди.

Адашмасам, норозилик акциясининг энг кульманацион нуқтаси айнан мана шу бўлди. Худди шу пайтда “Нега айбсиз кишини олиб кетаяпсиз? Акцияни у одам эмас, биз қилганмиз! Бизни ҳам Турғунов билан бирга олиб кетиб, жазолайсиз, мабодо Турғуновни жазолаш шунчалар керак бўлса!” деган талаб билан Турғунов ўтқазилган милиция машинаси қаршисида 2-3 нафар акция иштирокчилари қалқон бўлиб туриб олишди.

Аёл кишилар, яна  гўдаги билан!

Ана энди мана бу манзарадан кейин милиция машинаси маторини ўт олдира олмаса керак! Эшикларини очса, Турғуновни қўйиб юборса керак деган ўйда эдим. Қайда, милиция машинасининг рўлида ўтирган формадаги ички ишлар ходимида ҳам отнинг калласидек юрак бор экан. Қайда, на аёл кишига, на унинг гўдагига эътибор қилди! Сигналини варанглатиб тўппа-тўғри аёл кишининг устига қараб ҳайдади! Тўппа-тўғри! Куч билан аёллар қуршовини ёриб ўтган милиция машинаси худди ана шу алфозда қочиб қолди!

Ана шундан кейин Турғуновни қўлловчилар гуруҳи ҳуқуқбонни қидирб, аввалига, Шайҳонтоҳур тумна ички ишлар идорасига боришди, бу ерга Турғуновни келтиришмаган, кейин кейингисига ўтишди, 3-, 4- милиция бўлимларига боришди….

Бу вақт ичида Турғуновни Шайҳонтоҳур туман маъмурий судига келтиришганлари ҳақида хабар келди.

Қўлловчилар гуруҳи маъмурий суд биноси олдида ҳозир бўлдилар.

Бироқ, суд иши қолдирилди.

Ҳуқуқбон Аъзам Турғунов тақдирини нима кутмоқда, бу ҳали бизга номаълум.

Бир сўз билан айтганда Мустақиллик айёми олди олий суд остонасидаги оввораларнинг норозилик акцияси ички ишлар идоралари томонидан куч билан бостирилди…

Ватандошлар, барчанмизга Мустақиллик шукуҳи муборак!

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
мустақил журналист, ҳуқуқбон

Facebook.com