“Бунақаси Каримов даврида ҳам бўлмаган” – Нега уч ака-ука журналистларнинг уйлари тортиб олиняпти?

“Бунақаси Каримов даврида ҳам бўлмаган” – Нега уч ака-ука журналистларнинг уйлари тортиб олиняпти?
86 views
30 August 2018 - 19:32

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, “Озодлик” радиоси мухбири Шуҳрат Бобожонов, ҳамда мустақил журналист бўлиб фаолият юритувчи икки укасининг Хоразм вилоятидаги уйлари суд ҳукмига кўра мусодара этилади.

Шуҳрат Бобожоновнинг уйи алоҳида, Ғайрат ва Қудрат Бобожоновлар уйлари эса бир ҳовлида жойлашган. Урганч туманлараро судининг ҳукмига кўра, бу ҳовлилар “эгасиз” деб топилган ва давлат эгалилига ўтказилади. Ака-укаларга кўра, уйлар эгасиз қолдирилмаган.

Ака-укаларнинг Би-би-сига айтишларича, февраль ойида бўлиб ўтган суд ҳақида уларга куни-кеча хабар қилинди. Судда оиланинг бирон аъзоси ё ҳуқуқий вакили иштирок этмаган.

Би-би-cи ҳукм борасида муносабат олиш учун судя У.Машариповга боғланди, аммо унинг ўзи билан суҳбатлаша олмади. Би-би-cининг Урганч туман ҳокимидан изоҳ олиш ҳаракатлари зое кетти.

Бу борадаги видеолавҳани томоша қилинг.

ЎХҲ ахборот бўлими