Маҳаллийчилик

Маҳаллийчилик
79 views
31 August 2018 - 8:00

        МАҲАЛЛИЙЧИЛИК

Ўзбекдир Андижон, Марғилонлик хам,
Ўзбекдир Самарқанд ва Сурхонлик хам.
Ўзбекдир Хоразм, Намонгонлик хам,
Бир бирингнинг гўштинг чайнама ўзбек.

Сенинг бошинг келиб рус силамайди,
Ёҳуд эл-улусинг ҳинд сийламайди.
Улар ўз юртин дер сени демайди,
Хасад қозонинда қайнама ўзбек.

Бир бирингни қирсанг юртинг босиб ёв,
Масжидларинг бузиб қурай дер черков.
Бундан Хақ асрасин! Гар есанг палов,
Бўлишган халқсан сен айнама ўзбек.

Боланг насронийга айлангай агар,
Ёт тилда сўзлашга шайлангай агар.
Ўзбеклар бўлмаса қон-қардош жигар,
Кўнглингни нафратга бойлама ўзбек.

Пойтахтлик хам одам, вилоятлик хам,
Инкор қилганларнинг бари муттаҳам!!!
Қондошларинг кўзин айламагин нам,
Бир бирингни хўрлаб яйрама ўзбек.

Менга деган эди, бир ўзбек бир дам:
“Тошкентликдир-отам, Жиззахлик-онам.
Хар турфа жойдандир қондошларим хам”
Шундай экан, қалбинг қийнама ўзбек.

Самарқанддан бўлса Мирзо Улуғбек,
Бобур Андижондан, сақламангиз кек,
Ўн икки вилоят хаммаси ўзбек
Бир биринг беҳуда қайрама ўзбек.

Аслида барчангнинг номинг биттадир,
Сир ва Амударё жоминг биттадир,
Султонинг биттадир, қонинг биттадир,
Мен бўлакчаман деб сайрама ўзбек.

Битта дарёдаги, турфа ирмоқсан,
Битта муштумдаги, хар хил бармоқсан.
Лек илдизинг битта, тушунсангчи сан,
Бирлашсанг хар кунинг байрам-а ўзбек?

Юртингда ғайридин, ўзга миллатлар,
Яйраюр миқ этиб отмайсан гаплар.
Миллатдошларингдан излаб иллатлар,
Яшагунча, рости индама ўзбек.

Боболар қабрида ётсин десанг тинч,
Онангнинг кўзида кўрай деб севинч.
Болангнинг кўнглидан кетсин деб ўкинч,
Бир бирингни қўлла хайдама ўзбек!

Абдураҳмон Мешаян

facebook.com