Отатурк: “Агар ютқазсак, мени осинглар”

Отатурк: “Агар ютқазсак, мени осинглар”
31 views
31 August 2018 - 10:34

ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ

ЗАФАР БАЙРАМИМИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!

30 АВГУСТ ТУРК ДУНЁСИНИНГ ЗАФАР БАЙРАМИ

…ОТАТУРКНИНГ ЧОЙ КЕЧАЛАРИ: Юнон армияси Эртуғрул Бек, Усмон Бек, Ўрхон Ғозий каби тарихий шахсиятларнинг мозорларини оёқ ости қилиб, уч Усмонли пойтахтида Туркларни хор қиларди. Мажлис жангни бошлаш учун Отатуркга босим ўтқазарди, у эса 27 июлда футбол матчини ташкил қилиб, август ўрталарида эса чой кечалари уюштирар эди.

Туркнинг жангги ҳийлали бўлади. Атилладан Қиличарслонга, Салжуқ Бекдан Фотиҳга, Темурга ва Мустафо Камолга…

Турк тарихи жангларда ҳийлани санъаткорона қўлланган маршалларга бой эди. “Футбол матчи” ва “чой кечалари” ишнинг ҳийласи эди. Мустафа Камол жанг учун сўнгги тайёргарликларни кўраётган эди.

ЮНОНЛИКЛАР ХУРСАНДЧИЛИКДАН РАҚСГА ТУШИШАР ЭДИ: Мажлисда Отатурк қаттиқ тaнқид остига олинаётган эди… Бу танқидларни эшитган Юнон армияси Турклар тушган ҳолатни кўриб завқланишар, роҳат бир ҳолда бўлаётган воқеаларни томоша қилишарди. Отатурк ҳам аслида айнан шуни истар эди. У ўз мухолифларини ҳам ҳийланинг бир парчасига айлантирганди.

Жанг бошланишидан бир неча кун олдин “чой кечаси” уюштирилаётган пайтда, Отатурк Коняга кирди. Телеграф ва почта босиб олиниб, назорат остига олинди. Келганини ҳам ҳеч ким билмай қолди. У ердан тўгри жабҳага ўтди. Жанг режаси стол устига қўйилди. Режага эътироз билдирганлар бўлди.

БУ БИР ТЕНТАКЛИК ЭДИ: Ҳарбий академиянинг собиқ стратеги Ёқуб Шавқи Пошо эътироз билдирди. Пошога кўра бу бир тентаклик эди. Ютқазиш таҳликаси юксак эди. Муваффақиятсизликка учралса Анқара йиқилар, Миллий кураш ютқазар, Онадўли тамоман ишғол қилинарди.

МАШИНАГА ҚАРШИ ҚИЛИЧ: Режага кўра қурол-яроқни етказишнинг имкони йўқ эди. Яъни, ўқ тугаса ишимиз қиличларга қолар эди. Пулемётларга қарши қилич… Ёқуб Пошо буни қўллаб-қувватламаётган эди. У ноҳақ эмасди. Отатурк “Қуролни душмандан оламиз” деган эди. Яъни душман қўлга тушмаса ҳалокат хавфи бор эди.

Бахс узаявергач, Отатурк “Ҳаракат қила-қила, бир йил деганда энди душман билан бироз тенг ҳолатга келаолдик. Бошқа бундай кучни яратолмаймиз. Бу сафар аниқ натижага эришишга, урушни тугатишга мажбурмиз. Бунинг учун эса, хавфига қарамай, бу режанинг қўлланишидан бошқа чора кўрмаяпман”, деди.

Ёқуб Пошо, “Бу режа билан ютқазсак бизга ватан хоини дейдилар. Бу мажлис бизни осади”, деб эътирозини давом эттиргач, Отатурк қатъий гапирди: “Қўрқма пошом. Жавобгарлик менинг бўйнимда. Ютқазсак мени дарров осарсизлар!”

Хўш нима қилинмоқчи эди? Режа нима эди? Аслида Ёқуб Пошо ҳақли эди. Отатуркнинг режаси терс жабҳа эди. Ҳужумдан бир кеча олдин қўшиннинг деярли барчаси ўз ўрнини тарк этиб ер алмаштириши керак эди. Бу ҳолат аниқланса катта бир қўшин ҳаракат ҳолида тузоққа тушиб, бир кечада қирғинга учраши мумкин эди.

Ҳужумдан бир кеча олдин, 25 август куни, кун қорайгач қўшин ҳаракат қила бошлади. Жабҳани тарк этиб, Шуҳуд тоғлари орасидаги йўлакдан Юнон чегарасининг жанубига сизди. Буни хеч ким пайқамади. Буюк миллатнинг тақдирини ўзгартирадиган қўшин, катта-катта тўплар, қуроллар, кўплаб юклар… Сассиз-садосиз шаклда бориши керак бўлган ерга борилди.

Тонг оқаришга бошлаганда Исмат Пошо бомбардимонни бошлаши керак эди. Фақат ҳеч кутилмаган бир ҳодиса юз берди. Атрофни туман босди. Тўплар кўр бўлган эди. Бу шаклда бомбардимон бошланмасди. Ҳамма нима қилишини билмай қолган эди. Сабоҳнинг илк нурларидан бироз олдин бомбардимон бошлаши керак эди. Вақт тўхтаб қолгандай эди.

Кун вақт ўтиб ойдинлаша бошлади ва тузоққа тушиш хавфи юксалаётган эди. Туман тарқамаётган эди. Мустафо Камол тепадаги қароргоҳидан чиқди. У жуда сиқилаётган эди, стрессли кўринарди. Вақт ўтиб кетаётганди. Бир пайт қояликлар жойлашган ерга борди. Ёлғиз қояларнинг орасига кирди. Атрофдагилар ҳайрон эди.

Қояликдан чиқиб, юриб келаркан гуруҳдан бир киши фотоаппаратини чиқариб тарихий онни суратга олди.
Кун ёруғлаша бошлаган сонияларда туман бир онда тарқала бошлади. Душман позициялари кўрина бошлаган эди. Вақт келган эди. Дарҳол бомбардимон бошлаш учун Исмат Пошога амр берилди.
1922 йилнинг 26 август куни, соат 05:30 да Турк тўплари сукунатни пичоқ каби кесди.

Қурол-яроқ заҳираси чегараланган эди. Тўплар оташ позицияларини йўқ қилганга қадар битмаслиги керак эди. Акс ҳолда ҳужум қилиш мумкин эмасди. Бунинг устига қўшин тоғли ерда жуда ҳам ноқулай бир ҳолда қолар эди. Тўплар кетма-кет ўт очар экан, Мустафо Камолнинг стресси борган сари ортаётган эди!

Унинг адъютанти ва қўриқчиси ёрбой Музаффар Қилич у билан бирликта бомбардимонни кузатар экан, Мустафо Камолнинг шивирлаб гапирган шу жумлаларини эшитди:“Ё Рабби! Сен Турк қўшинини музаффар эт! Туркликнинг ва Мусулмонликнинг душман оёқлари остида, қуллик занжирида қолишига йўл қўйма!”…

Келган хабарлар туфайли душман қароргоҳининг боши қотган эди. Жанубдаги босқин ҳақиқий бир ҳужум эдими, йўқса чалғитишмиди, бир қарорга келинаолмаётган эди. Қўмондон Трикупис ҳар эҳтимолга қарши иттифоқ тузишга кириша бошлаганда Юнон Бош қўмондонидан телеграф келди. Бош қўмондон Хаги Анести, босқинни бир чалғитиш деб ўйлаётган эди. Шу сабабдан иттифоқ тузиш ҳамласи тўхтатилди. Бу вақтда турк қўшни ҳудудни тўлиқ қўлга кирита бошлади.

Юнон Бош қўмондони Измирда эди. Аммо Турк Бош қўмондони шахсан жабҳада эди!

Эртаси куни, кун оқарар экан иккинчи бир ҳужум амалга оширилди. Турк аскари Афйонга кирди. Мустафо Камол қароргоҳини дарҳол Афйонга кўчиртирди. Урушнинг ичида бўлишни истаётган эди. Ҳужумнинг номи “Kurt Kapanı” (“Бўри қопқпни”) эди! Февзи Пошонинг режаси соясида Юнон армияси қуршовга олинаётган эди.

Юнон армияси чекина бошлади. Юнон қароргоҳи ҳийлани кеч бўлса ҳам сезганди ва бутун оғирлигини жанубга сура бошлаганди. Бу сафар Ёқуб Шавқи Пошо шимолдан ҳужумга ўтиб, Юнон армиясини саросимага солди.

БИРИНЧИ ХАДАФ ОҚ ДЕНГИЗДИР… Август ойининг 30-куни Юнон армияси тор-мор қилинди ва қочишга бошлади. Фақат қўшиннинг ортга чекилиб янгидан жой ўзгартирмаслиги керак эди. Шу сабабдан Отатурк ўша тарихий амрини берди: “Қўшинлар! Илк ҳадафингиз Оқ денгиздир! Олға!”

Августнинг 30-куни душманни қувлаш бошланди. Измирга 400 километр бор эди. Аскар ҳорғин эди, аммо амр кескин эди. Аввал Ушоққа кирилди. Сўнгра Юнон армияси қўмондони Трикупис, 2 сентябр куни аср олинди. Мустафо Камол ҳам қўшин ортидан келаётган эди.

ТУРК ҚЎШИНИ ИЗМИРГА КИРДИ… Турк қўшини 400 километрлик йўлни 9 кунда босиб ўтиб уруш тарихида мисли кўрилмаган бир ишни амалга оширди. 2 сентябрда Эскишаҳарни, 6 сентябрда Баликесир ва Билажикни, 7 сентябрда Ойдинни, 8 сентябрда Манисани қайтариб олди ва 9 Сентябрда Измирга кирди.

Турк аскаридан кейин, 10 сентябр куни Мустафо Камол Измирга кирди. Бутун Онадўли байрам қилаётган эди!

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

facebook.com