Мустақиллик ҳануз орзулигича қолмоқда…

Мустақиллик ҳануз орзулигича қолмоқда…
34 views
01 September 2018 - 7:00

Мустақиллик эълон қилинган кунни яҳши эслайман.

Журналистика факултетининг коридори негадир ҳар доимгидан ҳам гавжум эди.

Издиҳомда қайсидир курсдошим билан ҳар доим қўлида дипломат кўтариб хаёлчан ва жилмайиб юрадиган раҳматли домламиз, шоир Тилак Жўрага урилдик.

Ассалому алайкум дегандик, домла бизга қўлларини узатиб, “МустаҚУЛлик муборак, шоирлар” деб кулдилар.

Кейин билсак, домла ўша куни ҳаммани шундай табриклаган эканлар.

Орадан 4 ой ўтиб, Каримов сиёсий эркинликлар талаб қилиб чиққан талабаларни ўққа тутди. Ундан кейинги йилларда том маънодаги давлат террорини тадбиқ қилди.

Тилак Жўра домламиз ва барча ҳур фикрли ўзбеклар орзусидаги мустақиллик эса, ҳануз орзулигича қолмоқда.

Домлани Оллоҳ раҳмат қилсин!

Паҳлавон Содиқ

facebook.com