Дам ғаниматдир

Дам ғаниматдир
122 views
04 September 2018 - 6:00

 

МАХДУМҚУЛИ

 

   ДАМ ҒАНИМАТДИР

Бу дам ғаниматдир, нечун билмасман,
Чиқса дам, кирмаги гумон кўринар.
Бурунги келганлар кўчдилар, тонгла,
Узоқ йўллар, қорайиб, туман кўринар.

Оқил бўлсанг, иста, бу йўлда бир пир,
Ризқу рўз каффори Яратган қодир,
Олтин-кумуш, олмос,  ёқут ила дур,
Ҳақдан ғайри тамом зиён кўринар.

Аллоҳни унутиб, ақлинг йитирма,
Ҳар нафасни хуш тут, ғафлат етирма,
Беҳуда куйманма, умринг ўтирма,
Дунё бебақодир, аён кўринар.

Хўжа, саййид, султон – сўралмас насаб,
Келиб-кетган ҳамма беради ҳисоб,
Ҳаромга азоб бор, шубҳа бир маркаб,
Бунда яхши, анда ёмон кўринар.

Маҳдумқули, таълим олгин “Қуръон”дан,
Асар йўқдир аввал кетган карвондан,
Ўлмай туриб, савоб қозон мозордан,
Қозонмасанг, илон, чаён кўринар.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди