Жабирдийда аҳолининг мустақиллик айёми остонасида мамлакат президентига аталган оҳу зорлари, армонлари

Жабирдийда аҳолининг мустақиллик айёми остонасида мамлакат президентига аталган оҳу зорлари, армонлари
45 views
02 September 2018 - 21:13

ЖАБИРДИЙДА АҲОЛИНИНГ МУСТАҚИЛЛИК АЙЁМИ ОСТОНАСИДА МАМЛАКАТ ПРЕЗИДЕНТИГА АТАЛГАН ОҲУ ЗОРЛАРИ, АРМОНЛАРИ

Хабарингиз бор, кейинги олти ой давомида маҳаллий ҳокимият идораларининг ҳақсизлигидан, суд-ҳуқуқ тизимининг адолатсизлигидан азият чеккан аҳолининг жабирдийда қатлами вакиллари томонидан уюштирилаётган норозилик намойишлари тўхтамади.

Узлуксиз давом этаётган норозилик намойишлари давомида Президент қароргоҳига, Президент Халқ қабулхонасига, Сенат биносига, Олий суд ҳамда Бош Прокуратура остонасига адолат излаб бош уриб борган аҳолининг норози қатлами тепада номлари тилга олинган ҳукуматнинг юқори идоралари бўсағасида ҳам такрор тарзда ҳақсизликка рўпару бўлишди.

ЖАБИРДИЙДА АҲОЛИНИНГ МУСТАҚИЛЛИК АЙЁМИ ОСТОНАСИДА МАМЛАКАТ ПРЕЗИДЕНТИГА АТАЛГАН ОҲУ ЗОРЛАРИ, АРМОНЛАРИХабарингиз бор, кейинги олти ой давомида маҳаллий ҳокимият идораларининг ҳақсизлигидан, суд-ҳуқуқ тизимининг адолатсизлигидан азият чеккан аҳолининг жабирдийда қатлами вакиллари томонидан уюштирилаётган норозилик намойишлари тўхтамади.Узлуксиз давом этаётган норозилик намойишлари давомида Президент қароргоҳига, Президент Халқ қабулхонасига, Сенат биносига, Олий суд ҳамда Бош Прокуратура остонасига адолат излаб бош уриб борган аҳолининг норози қатлами тепада номлари тилга олинган ҳукуматнинг юқори идоралари бўсағасида ҳам такрор тарзда ҳақсизликка рўпару бўлишди.Ҳукуматдан адолат истаб борган аҳоли вакиллари ички ишлар идораларининг терроризимга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ойналари панжаралар билан ўралган автобусларга куч билан ортилди ва маҳкамага элитилди.Даставвал, аҳолининг норози қатлами вакилларига маҳкама томонидан молиявий босим қўлланилди, норозилик акцияси иштирокчиларига нисбадан жарима қўллаш борасида суднинг қарори чиқарилди.Молиявий пўписалар ҳам адолатсизликка учраган аҳолини тўхтатиб қололмагач, энди ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳақталабларга кескинроқ жазо чоралари қўллашга киришдилар.Ҳатто эмизикли, ёш гўдаклари бор 2 нафар аёлларга, жами 6 нафар ҳақталаб фуқарога “милициянинг қонуний талабига бўйсунмади” деган сохта ҳужжатлар расмийлаштирилди ва 10 суткадан қамоқ жазосига ҳукм этилди.Аҳолининшг нарози қатлами фарёдларини тасвирга тушираётган инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Турғунов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси терроризимга қарши кураш бошқармасиининг Рустам Муродов исмли ходими томонидан калтакланди, буғилди, қўллари қайрилган ҳолда ички ишлар идорасининг махсус машинасига ортилдди ва Шайҳонтоҳур туман маъмурий суди томнидан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида жарима жазосига тортилди.Ҳуқуқбон Аъзам Турғуновнинг бор-йўқ гуноҳи норозилик акциясида иштирок этаётган аёлларни турткилаб, тортқилаб, қўлларилдаги плокталарни йиртаб ташлаётган терроризимга қарши кураш бўлими ходими Рустам Муродов ва уни ҳамкасбларининг жиноий ҳаракатларини тасвирга олгани эди.Ички ишларнинг терроризимга қарши кураш бўлими ходими Рустам Муродов ва унинг шериклари ўз жиноий ҳаракталарига оид далиллларни йўқ қилиш мақсадида ҳуқуқбонни мажбурий тарзда Ички ишлар биносига олиб кетдилар ва ўз ғайриқонуний ҳаракталарига оид исботларни, яъни тасвриларни телефон камериасидан ўчириб ташлашга муваффақ бўлдилар. Бироқ Рустам Муродов ва шериклари бу билан ҳам қониқиш ҳосил қилмадилар. Улар ҳуқуқбонни тутиб олиб келишлари асосли эканлигини исботлаш ва ноқонуний ҳаракталарини ҳаспўшлаш мақсадида Турғуновга нисбатан сохта маъмурий иш расмийлаштирдилар.Мухтасар қилиб айтганда, маҳаллий ҳокимият идораларидан, айнан, суд-ҳуқуқ тизимининг зулмидан озор чеккан аҳоли ҳукуматнинг юқори идоралари остонасидан ҳам адолат топа олмадилар, аксинча таъқибу тазйиққа учрадилар.Ҳукуматнинг юқори идоралари курсисида, Сенатда, Олий мажлисда, Бош Прокуратурада, Олий суднинг масъулиятли лавозимларида ўтирган амалдорларнинг бирортаси чиқиб халқнинг арзини тинглай, ҳасратларига қулоқ тутай демади.Модомики, ҳукуматнинг юқори лавозимли амалдорларининг халқ хасратларини эшитишга хафсаласи йўқ экан, биз айнан маҳаллий ҳокимият идораларидан, суд-ҳуқуқ тизимидан жаб кўрган аҳолининг норози қатлами оҳларини мамлакат Президентига интернет кўмагида етказишга қарор қилдик.

Малохат Эшанкулова paylaştı: 2 Eylül 2018 Pazar

Ҳукуматдан адолат истаб борган аҳоли вакиллари ички ишлар идораларининг терроризимга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ойналари панжаралар билан ўралган автобусларга куч билан ортилди ва маҳкамага элитилди.

Даставвал, аҳолининг норози қатлами вакилларига маҳкама томонидан молиявий босим қўлланилди, норозилик акцияси иштирокчиларига нисбадан жарима қўллаш борасида суднинг қарори чиқарилди.

Молиявий пўписалар ҳам адолатсизликка учраган аҳолини тўхтатиб қололмагач, энди ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳақталабларга кескинроқ жазо чоралари қўллашга киришдилар.

Ҳатто эмизикли, ёш гўдаклари бор 2 нафар аёлларга, жами 6 нафар ҳақталаб фуқарога “милициянинг қонуний талабига бўйсунмади” деган сохта ҳужжатлар расмийлаштирилди ва 10 суткадан қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Аҳолининшг нарози қатлами фарёдларини тасвирга тушираётган инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Турғунов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси терроризимга қарши кураш бошқармасиининг Рустам Муродов исмли ходими томонидан калтакланди, буғилди, қўллари қайрилган ҳолда ички ишлар идорасининг махсус машинасига ортилдди ва Шайҳонтоҳур туман маъмурий суди томнидан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида жарима жазосига тортилди.

Ҳуқуқбон Аъзам Турғуновнинг бор-йўқ гуноҳи норозилик акциясида иштирок этаётган аёлларни турткилаб, тортқилаб, қўлларилдаги плокталарни йиртаб ташлаётган терроризимга қарши кураш бўлими ходими Рустам Муродов ва уни ҳамкасбларининг жиноий ҳаракатларини тасвирга олгани эди.

Ички ишларнинг терроризимга қарши кураш бўлими ходими Рустам Муродов ва унинг шериклари ўз жиноий ҳаракталарига оид далиллларни йўқ қилиш мақсадида ҳуқуқбонни мажбурий тарзда Ички ишлар биносига олиб кетдилар ва ўз ғайриқонуний ҳаракталарига оид исботларни, яъни тасвриларни телефон камериасидан ўчириб ташлашга муваффақ бўлдилар. Бироқ Рустам Муродов ва шериклари бу билан ҳам қониқиш ҳосил қилмадилар. Улар ҳуқуқбонни тутиб олиб келишлари асосли эканлигини исботлаш ва ноқонуний ҳаракталарини ҳаспўшлаш мақсадида Турғуновга нисбатан сохта маъмурий иш расмийлаштирдилар.

Мухтасар қилиб айтганда, маҳаллий ҳокимият идораларидан, айнан, суд-ҳуқуқ тизимининг зулмидан озор чеккан аҳоли ҳукуматнинг юқори идоралари остонасидан ҳам адолат топа олмадилар, аксинча таъқибу тазйиққа учрадилар.

Ҳукуматнинг юқори идоралари курсисида, Сенатда, Олий мажлисда, Бош Прокуратурада, Олий суднинг масъулиятли лавозимларида ўтирган амалдорларнинг бирортаси чиқиб халқнинг арзини тинглай, ҳасратларига қулоқ тутай демади.

Модомики, ҳукуматнинг юқори лавозимли амалдорларининг халқ хасратларини эшитишга хафсаласи йўқ экан, биз айнан маҳаллий ҳокимият идораларидан, суд-ҳуқуқ тизимидан жаб кўрган аҳолининг норози қатлами оҳларини мамлакат Президентига интернет кўмагида етказишга қарор қилдик.

Малоҳат Эшонқулова
Мустақил журналист, ҳуқуқбон

facebook.com