Ўзбекистон биринчи марта Туркий тилли давлатлар кенгашида иштирок этмоқда

Ўзбекистон биринчи марта Туркий тилли давлатлар кенгашида иштирок этмоқда
45 views
03 September 2018 - 10:05

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, президент Шавкат Мирзиёев 3 сентябрь куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев мазкур кенгаш ишида ишитрок этаётган энг биринчи Ўзбекистон раҳбари бўлди. Бундан аввалги саммитларнинг бирортасида Ўзбекистон расмийлари иштирок этган эмас.

Чўлпонота саммитида Ўзбекистон президентидан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия ва Озарбайжон президентлари ҳам иштирок этади. Мазкур саммитда ташкилотга раислик ваколати Қозоғистондан Қирғизистонга ўтади.

2018 йилнинг 30 апрель куни Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон билан Тошкентда ўтган учрашувдан сўнг президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашига қўшилишини эълон қилган эди.

1992 йилда Туркий тилли давлатлар саммити ўтказила бошланган эди. 2009 йилнинг 3 октябрида Озарбайжоннинг Нахичеван минтақасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланган.

Дунёдаги туркий тилли 6 давлатдан бири бўлган Ўзбекистон раҳбарияти Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши саммитларидан бирортасида иштирок этган эмас.

ЎХҲ хабарлар бўлими